Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Турсунов умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-машғулотларини давом эттирмоқда.

31 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари амалий ва назарий машғулотларни ўтказишди. ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев берган хабарга кўра, назарий машғулотларни миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўтказади. Бунга сабаб – терма жамоа билан бир вақтда БААда йиғин ўтказаётган «Бунёдкор» жамоаси 31 январь куни Москванинг «Спартак» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади ва Қосимов клуб билан бирга бўлади.

Терма жамоа машғулотларида Қосимов йиғинга жалб қилган (жароҳати сабаб Тошкентга қайтган Иван Нагаевдан ташқари) барча футболчилар иштирок этишмоқда. Шу вақтгача алоҳида, индивидуал машғулотлар билан чекланган ярим ҳимоячи Санжар Турсунов ҳам 31 январдан эътиборан умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлаган. Қайд этиш жоиз, терма жамоага жалб қилинган «Бунёдкор» дарвозабонларидан бири – Мурод Зуҳуров «Спартак»га қарши ўйинда клуби сафида майдонга тушиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши Дубайда бўладиган баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:42, 31.01.2013. Ўқилди: 5123 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.