Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкентдаги қитъа чемпионати Осиё оғир атлетикачиларига Олимпиада рейтинг очколарини тақдим этади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 2-10 февраль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича қитъа чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Юртимизда ташкил этилаётган 2024 йилнинг илк нуфузли спорт мусобақасига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда? Ушбу қит’а чемпионатида қанча мамлакатнинг неча нафар спортчиси “Париж-2024” Олимпия ўйинлари рейтинг очколари учун кураш олиб боради?

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Aзамат Шариповнинг билдиришича, Осиё оғир атлетикачилари учун “Париж-2024” Олимпиадасининг сўнгги рейтинг мусобақаси ҳисобланган мазкур нуфузли мусобақада 34 та мамлакатнинг 250 нафардан зиёд спортчилари иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.

Осиё чемпионати йилнинг энг муҳим халқаро мусобақаси бўлгани сабабли мамлакатимизда ташкил этилаётган мусобақани кузатиб бориш учун Ўзбекистонга Халқаро оғир атлетика федерацияси раҳбарияти, Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси аъзолари, Халқаро антидопинг агентлигининг 4 нафар эксперти келиши кутилмоқда.

Тошкент спорт майдонида ўтадиган мусобақаларни “Париж-2024” Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари, Халқаро олимпия қўмитаси мутахассислари онлайн кузатиб бориши ҳам бу йилги қитъа чемпионатининг нуфузи нечоғли баландлигидан, жаҳон спортининг етакчи мутахассислари нигоҳи мамлакатимизга қаратилаётганидан далолат.

Хўш, таркибида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қит’а чемпионатларининг ғолиблари Руслан Нуриддинов, Aкбар Жўраев, Рустам Жангабоев, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров каби маҳоратли спортчиларни жамлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси қит’а чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

– Тошкентда ўтадиган бу галги қитъа чемпионати олдинги мусобақалардан ўз мавқеи билан алоҳида ажралиб туради. Унда “Париж-2024” Олимпиадаси рейтинг очколари ўйналиши терма жамоамиз учун катта масъулият юклайди, албатта. Ҳозирда тайёргарликни белгиланган режа асосида олиб бормоқдамиз. Тошкент мусобақаларида қатнашадиган асосий таркиб билан қитъа чемпионати олдидан сўнгги ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиш учун Озарбайжон пойтахти Бокуга йўл олмоқдамиз. У ердаги машғулотларимиз 4 февралга қадар давом этади. Aёллар терма жамоамиз эса чемпионатга тайёргарликни Чирчиқда давом эттиради. Чемпионатда иштирок этадиган асосий таркибни мусобақа бошланиши олдидан эълон қиламиз, — дейди миллий терма жамоа бош мураббийи Баҳром Мендибоев.

Мазкур чемпионатнинг ҳар жиҳатдан юқори савияда ўтишини таъминлаш учун дунёнинг бир қатор давлатларидан 40 нафардан зиёд оғир атлетика ҳакамлари, мутахассислари, экспертлар Тошкент спорт майдонларида хизмат кўрсатиши белгиланган.

Яна бир эътиборли жиҳат, қитъа чемпионатининг сўнгги кунида пойтахтимизда Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги конгресси, ижроия қўмита йиғилиши, мураббийлар ва ҳакамлар семинарлари ташкил этилади. Aйнан мазкур тадбирларда Осиё оғир атлетика федерациясининг кейинги тўрт йиллик фаолиятига дахлдор бўлган муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Манба: uzwf.uz
Киритилди: 12:46, 08.01.2024. Ўқилди: 1138 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик