Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 28 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яққол ҳужумчи «Арсенал»нинг муаммоларини ҳал қиладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Анчадан бери, айниқса, “Арсенал”нинг кечаги мағлубиятидан кейин кўп гапирилмоқда – “Арсенал”га яққол ҳужумчи керак. Жамоа сўнгги 7 ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонди, охирги 3 ўйинда деярли 6 xg яратиб, 61 зарбадан атиги 1 гол урди. Гўёки, ечим ўртада.

Аммо мен бу фикрга қўшилмайман. “Арсенал”нинг кучи айнан олдинги чизиқдаги футболчиларнинг ҳамоҳанг ҳаракатланиши ва навбати билан хавфли вазиятларга чиқиб боришидир. Айнан мана шу фактор “Арсенал” рақибларига қийинчилик туғдиради, жамоага устунлик беради.

Ўтган мавсумда “Арсенал”да биратўла 4 футболчи (Эдегор, Мартинелли, Сака, Жезус) ҳам гол, ҳам ассист бўйича 10+ кўрсаткич қайд этган, ўзига хос рекорд. Ҳозир мавсумнинг ярмига келиб, бу тўрт футболчи жами 12 та гол урган холос. Мана шу муаммолар бошланган охирги 7 ўйинда бу тўртлик жами 3 гол урди холос.

Назаримда, Артетанинг муаммолари бирор бир типдаги яққол ҳужумчининг таркибда йўқлиги эмас, ҳужумдаги етакчи футболчиларнинг формаси билан кўпроқ боғлиқ. Бу футболчилар яхши ўйнаб турганида, ўтган мавсум ёки шу мавсум бошида ҳеч қандай муаммо йўқдек эди.

Мен бу фикрлар билан “Арсенал” умуман ҳужумчи олмаслик керак демоқчи эмасман. Влахович, Тоуни билан боғлиқ хабарлар ҳам бежиз эмас. Албатта, бошқача услубда ўйнайдиган ҳужумчи зарар қилмайди. Аммо айни мана шу жамоани бир поғона кучлироқ қилмайди, шунчаки, мана шу ҳозиргидек ҳолатларда ўйинни соддалаштириш, айрим футболчиларни айрим ҳолатларда алмаштириб, баъзи ўйинларда қўшимча очколар олиб келиш учунгина керак, менимча.

Айтмоқчиманки, “Арсенал” жамоасида ҳужумчи муаммоси йўқ, унинг тизимида бошқача футбол ўйнайдиган ижрочига эҳтиёжни бўрттириб юбормаслик керак.  

Албатта, яққол мисол сифатида “Манчестер Сити” ва Ҳоланд бирлашуви, жуда кўп аввалги фаразларни йўққа чиқарди, гўёки, ниҳоят Пеп ўз принципларидан воз кечиб, яққол ҳужумчи сотиб олиши билан требл қайд этди. Лекин мен бу фикрларга ҳам қўшилмайман. “Сити”нинг требли Ҳоланд билан хронологик боғлиқ холос, аслида “Манчестер Сити” ундан аввалги йилларда ҳам требл қилиши мумкин эди, ҳатто кучлироқ даврлари ҳам бўлган. Ўз навбатида, ўтган мавсумда ҳам, айтайлик, “Ливерпул”нинг зўр даврига рўпара келганида, Ҳоланд билан ҳам “Сити” Англияда чемпион бўлолмаслиги ҳам мумкин эди. Яъни футболдаги натижаларни конкрет бир факторга боғлаш кўпинча ноўрин бўлади, эътиборга олинадиган жиҳатлар жуда кўп.

Бундан ташқари, гап Ҳоланд ҳақида бормоқда. У дунёдаги энг зўр ҳужумчилардан бири, табиийки, ҳатто Пеп ҳам ўз услубини унга қараб мослаштириши ҳам табиий ҳол. Ўз фаолияти давомида Пеп жуда кўп, бир бирига ўхшамайдиган жамоалар қурганини ҳам биламиз. Артета учун эса, бугунги “Арсенал” биринчи ва ягона лойиҳаси. Асосий таркибни айни пайтдаги мавжуд муаммони ечиш орқали ўзгартириш, бу билан жамоа кучаяди деб ўйлаш, бироз рискка эга. Ундан кўра, Сака, Мартинелли ёки Жезусларнинг реализация борасида ўтган йилги режимига қайтиши ишонарлироқ  ва кўпроқ асосга эга бўлган фактор бўларди, менимча.

Яна бир мисол – “Ливерпул”. Салоҳ бор экан, жамоанинг  марказий ҳужумчиси кўпроқ “алдамчи” бўлиши, бироз орқароқда тўп суриши лозим бўлади. Ўз вақтида Салоҳнинг ҳам муваффақиятсиз даврлари бўлган, аммо Клопп токи, Салоҳ таркибда ва унинг ўнгланишига ишонар экан, ундан барибир асосий куч сифатида фойдаланишда давом этади. Доим Салоҳга эркинлик берилади, керак бўлганда, у учун зоналар хосил қилинади, унинг устунликларига урғу берилади. Бир омадсиз даврга келиб, бошқа тўпурар олиб келиб, Салоҳнинг позицияси чекланиши кейинчаликка Салоҳдан ҳам максимал фойдаланишга йўл бермаслигини Клопп билади.  

Туони, Влахович, ҳатто Осимҳен каби ҳужумчилар ҳам, Сака – Мартинелли – Эдегорни чеклаш, жамоа ўйинини соддалаштириш учун етарли даражада эмас, тағин билмадим.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 15:25, 09.01.2024. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.