Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карло Анчелотти: «Ҳозир 5-ғалаба ҳақида ўйлаяпман...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Реал» раҳбарияти 29 декабрь куни клуб мухлисларини анча тинчлантирди:

«Бош мураббий Карло Анчелоттининг шартномаси муддати узайтирилди. У 2026 йилгача биз билан бирга!» Дон Карлонинг ўзи эса Real-Madrid TV меҳмони бўлиб, муҳим янгиликдан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. Италиялик мутахассис шунинг баробарида ортда қолган йилни қисқача сарҳисоб қилди.

- Жаноб Анчелотти, аввало, таассуротларингизни баён этсангиз...

- Шундай футболчилар ва мухлислар қуршовида «Мадрид»даги ишимни давом эттиришимдан хурсандман, албатта. Мана, шартнома муддатини узайтирдик. Бинобарин, ортда қолган йиллар жамоа учун муваффақиятли ўтди. Раҳбарият кийиниш хонасида яхши муҳит шаклланганини кўрмоқда. Энг муҳими шу, акс ҳолда, муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Ўз ўрнида юксак ишонч учун клуб, шунингдек, профессионаллик хислатларини намойиш этаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Хўш, «Реал» сиз учун нимани англатади?

- «Мадрид» - оилам. Бу ерда чинакам оилавий муҳит мавжуд, президентдан тортиб, барча ходимларгача, ҳамма яхлит жон кабидир. Ҳар биримиз бор имкониятларимизни ишга соляпмиз, чунки идеал муҳит ичидамиз.

- Флорентино Перес ҳақида нима дея оласиз?

- Оиламиз отаси! Перес футболда ҳали ҳеч кимга насиб этмаган ишларни уддалади. Асосийси, у ҳамон ғайратга тўла. Умуман, Перес «Реал»нинг энг катта мухлиси ҳисобланади, ахир болалигидан клуб билан бирга нафас олган. Қисқаси, у охирги 20 йилда клуб учун ўтган асрнинг 50-йиллардаги Сантьяго Бернабеу каби муҳим шахсга  айланди.

- Қизиқ, келажак учун нималарни ўйлаб қўйгансиз?

- Клубимиз ҳаёт йўли равшан. Ўтмиш аллақачон ёзилган, бугунги тарих ҳам битилмоқда. Келажак учун эса биринчи навбатда, ёш ва истеъдодли йигитлар жавобгардирлар. Ишонтириб айтаманки, «Реал» келажаги ўтмиш ва бугунги кун каби ёрқин бўлади.

- Энди фаолиятингиздаги энг унутилмас онлар билан ўртоқлашсангиз.

- О, миямга муҳрланган воқеликлар жуда кўп: Бэйлнинг Валенсиядаги кубок финалида амалга оширган юриши, Рамоснинг 2014 йилги голи, Десимокуартега йўл, ярим финал ва «ПСЖ» билан баҳсда ремонтада... Ҳаммаси эсимда. Жумладан, ўтган йили Ла Лига, суперкубок ва «Қирол кубоги»да қайд этилган ғалабалар ҳам барча унвонлар каби муҳим, уларни унутиш мумкин эмас.

- Очиғини айтинг, ЧЛдаги статистикангизга ҳеч эътибор берасизми?

- Олдинги ғалабалар аллақачон ўтмишда қолди. ЧЛда 4 марта ғалаба қозонганим ҳақида гапиришса, бунга эътибор қаратмайман, чунки фикру хаёлим 5-зафарда.

- 2013 йилги Карло Анчелотти билан бугунгиси ўртасида қандай фарқ бор?

- Менимча, инсон сифатида ўзгармадим, иш услубим ҳам ўша-ўша. Фарқ шуки, ҳозир билимим бироз кўпроқ, ахир тажриба йиллар ўтгани сари ортиб боради.

- Ҳозирги муваффақиятларда мураббийлар штабининг роли нечоғли катта?

- Штабимиз ёш ва ғайратли, машғулотлар самарасини янада ошириш учун янгиликлар кашф этиш, замонавий технологиялардан фойдаланишга мойил. Шундай экан, Анчелотти ютуқларида мураббийлардан тузилган аҳил жамоанинг улуши беқиёс.

- Янги қиёфага кирадиган «Бернабеу»ни қандай тасаввур қиляпсиз?

- Шартномамни янгиладим, энди жамоани янгиланган стадионга илк марта ўзим олиб тушаман. Албатта, ўша кунни интиқлик билан кутаман.

- Мухлисларга айтар дил изҳорингиз...

- «Реал» тарафдорларига 2024 йил омад келтиришини тилайман. Биргаликда тарих яратамиз ва ҳамжиҳатликда кўпроқ ютуқларга эришамиз.

«Реал» футболчилари янги йил арафасида «Альфредо ди Стефано» стадионида мухлислар гувоҳлигида шуғулланишди. RealMadrid TV эса бундан фойдаланиб, айрим футболчиларга юзланди. 

Начо Фернандес: - Бу йилни якунлашнинг ажойиб усули. Айниқса, Карло Анчелотти билан шартнома муддати узайтирилгани қувонтирди. У бой тажрибаси ва хотиржамлиги билан бизга ишонч бағишлайди. Ишонаманки, «Реал»ни яна бир ажойиб йил кутмоқда.

Лука Модрич: - Мухлислар ва айниқса, ёш болаларнинг шундай қўллаб-қувватлашлари жуда ёқимли. Мадридга келганимдан буён мухлислар муҳаббатини ҳис қиляпман. Бу ерда бўлиш, мухлислар қуршовида шуғулланиш - роҳат. Анчелоттининг клубда қолишидан ғоят хурсандмиз - бу раҳбариятнинг энг тўғри қарори. 2024 йилда ҳам тарих битишни давом эттирмоқчимиз.

Жуд Беллингем: - Мухлислар олдида шуғулланиш, улар билан ҳамнафас бўлишга нима етсин...? 2024 йили кўплаб голлар уриш асносида жамоа ғалабасига ҳисса қўшишдан умидворман.  «Реал» вакили сифатида завқланишдан тўхтамоқчи эмасман.

Винисиус: - Мухлислар атрофида жамланишнинг гашти бошқача, айниқса, янги йил арафасида. Ахир улар катта оиламизга тегишлилар. Ҳозир яхшиман ва мавсумнинг иккинчи ярмига тайёрман. 

Родриго: - Бундай кун ҳар доим алоҳида аҳамият касб этади. Мухлисларни қўллаб-қувватлашлари биз учун муҳим, мана, бугунги машғулотдан чинакамига завқландик.

Кепа Аррисабалага: - Қаранг, мухлисларимиз машғулот вақти ҳам бизни фаол қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, футболчилар энг завқли кунларидан бирини ўтказишди.

Браим Диас: - Мухлисларга яқинлашиш ва янги йил байрамини улар билан нишонлаш - ноёб тажриба. Уларни мамнун кўрганимиздан ўзгача тўлқинландик.

Орельен Тчуамени: - Ақл бовар қилмас жараён. Бу мухлислар билан ажойиб муносабатда эканлигимиздан далолат. Биз мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрмиз ва ғалаба учун боримизни берамиз, албатта.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:02, 10.01.2024. Ўқилди: 2075 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик