Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2023 йил - Жаррод Боуен учун унутилмас воқеалар даври

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаррод Боуэн учун ортда қолган 2023 йил қандай ўтди?

Голлар, совринлар, Англия терма жамоаси ва оилада фарзандлар туғилиши қувончи... «МЮ» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда ўзининг мавсумдаги 13-голини урган «Вест Хэм»­нинг 27 ёшли футболчиси айни пайт жуда яхши спорт формасида.

- Лондонда «МЮ»ни мағлуб этиш - бу 2023 йилни яхши якунлашнинг ажо­йиб усули...

- Ҳа, чиндан ҳам, ёқимли ғалаба ва зўр интиҳо. «Ливерпул»га қарши ўйиндан сўнг ҳафсаламиз пир бўлганди, шунинг учун янги йил олдидан ғалаба қозониш асносида кайфиятни созлаб олишимиз шарт эди. Ўйинда гол уришимиз учун бироз кўпроқ вақт кетди, лекин майдонга тушиш арафасида айнан шундай сценарий ҳақида ўйлагандим. Ўзи икки яхши жамоа қарама-қаршилигида биринчи гол кўпинча ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бахтимизга, ҳисобни биз очдик ва якунда қимматли 3 очко соҳибига айландик.

- Шахсан ўзингиз АПЛдаги голларингиз сонини 11тага етказиб қўйдингиз. Умуман, бу сиз учун жорий мавсум ҳисобидан жами 13-гол...

- Ўйинлар давомида шунчаки, тўғри позиция танлашга уринаман, ҳозирги маҳсулдорликни шунга боғлашим мумкин. Умидворманки, шундай руҳда давом этаман. Ўз тарихимни ёзиш учун эса вазиятлардан унумли фойдаланиш коэффициентини яхшилашим керак. Ҳозирда бор ҳаракатим шу йўналишга қаратилган. Майдонда тиним билмай югурмасанг, сенда имконият юзага келмайди. Охирги голимни олсак, Лукас Пакета тўпни чиройли тарзда узатди, унинг хизматини эътироф этиш баробарида айтишим керак, агар ҳужумчи тўғри позиция танлай олмаса, бу каби имкониятлардан ҳеч натижа чиқмайди.

- «Вест Хэм» бош мураббийи «МЮ»га қарши баҳсда тактикани ҳам ўзгартирди: сиз ўнг қанотда ҳаракатландингиз, Қуддус эса марказга қайтди...

- Агар таркибда мен, Қуддус ва Лукасга жой берилса, позиция ўзгартириш борасида умуман муаммо сезилмайди. Чунки жуда мослашувчанмиз. Дейлик, агар мен чап томонда тўп сурсам, Қуддус ва Лукас навбати билан «ҳужум учи» ролини бажаришлари мумкин. Эътиборлиси, «МЮ» билан баҳсда айнан тартибни ўзгартирганимиздан бир неча дақиқа ўтиб гол урдик. Хуллас, тактик ўзгариш самара келтирди. Умуман, 2та мукаммал гол урганимиз барчасини кўрсатиб турибди. Асосийси, ғалаба! Ўзи «МЮ»дан 3 очко тортиб олишга қурбимиз етишини билардик ва шунга яраша дадил ўйнадик.

- «Болғачилар» Рождест­вогача 30 очко тўпладилар. Хўш, мавсум боришидан қониқиш ҳосил қиляпсизми? 

- Баъзи ўйинлар бироз ранжитганини ҳисобга олмасак, ҳаммаси жойида. Ҳар ҳолда, айни пайт АПЛ турнир жадвали юқори қисмидан жой эгаллаб турибмиз, қолаверса, ЕЛ 1|8 финалига чиқдик. Шунинг­дек, Англия кубогида ҳам курашни давом эттиряпмиз. Шундай экан, мавсумга яхши баҳо бериш керак. Лекин бундан-да зўрроқ ўйнашимиз ва янада юқорироқдан жой олишимиз мумкин эди. Фақат баъзи ўйинларда омад юз ўгирди ёки ўзимиз имкониятлардан фойдаланолмадик. «Юнайтед»га қарши баҳсда эса фаол кўриндик, ўйинни ҳар жиҳатдан кучайтирдик. 2:0 ҳисобидаги ғалаба - шу ҳаракатлар меваси. Такрорлайман, асосийси, ўйинларда ғалаба қозониш. Ахир ғалаба муҳим саналган бизнес билан шуғулланмоқдамиз.

- Охирги 12 ой ҳаётингизда ҳам профессионал, ҳам шахсий нуқтаи назардан катта из қолдирди...

- Ҳамиша ҳар жиҳатдан очиқ ва ҳалолман. Агар кимдадир менга айтадиган гапи бўлса, хоҳ танқид, хоҳ мақтов - эшитишга тайёрман ва барчасини тўғри қабул қиламан. Ишлар яхши кетаётганидаги мақтов ва орқага кетган вақт­даги танқид даражаси бир хил бўлиши керак. Табиатан яшириниб юрадиган одам эмасман. Шунингдек, ҳар доим олдинга қарашга одатланганман. Фаолиятим давомида катта муваффақиятсизликлар ҳам юз берган ва кўпчиликдан ёмон гапларни эшитганман. Ҳозир шунчаки, футболдан завқланяпман, муҳими, жамоамнинг бир қисмиман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам барчага очиқ бўлиб қолишни хоҳлайман.

- Жаррод, бу сафар ота сифатида биринчи Рождест­вони қарши олдингиз. Оилавий масалада режаларингиз қандай? 

- Йўқ, бу борада режа кетмайди. Кичкинтойларим ҳозир атиги 7 ойлик! «Юнайтед»­га қарши ўйинда уларни майдонга олиб тушдим. Шу маънода ҳам, 2023 йил мен учун энг яхшиси бўлди. Бир неча кун олдин ота сифатида илк марта туғилган айёмимни нишонладим ва энди Рож­дество байрамини қарши оляпман. Баъзан футбол ва оилани аралаштиришни хоҳламасангиз ҳам, «МЮ» каби жамоаларга қарши ўйинлар уйга сеҳрли ўйин ҳавосини олиб киришингизни тақозо этади. Бугун оилам даврасига бахтиёр қайтишим тайин. Ажойиб кун!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:22, 11.01.2024. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик