Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      • Барселона
      • 7:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салоҳ - салоҳият тимсоли

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

31 ёшни уриб қўйган «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳамон энг сермаҳсул снайперлар сафида.

Жорий мавсумнинг 20та ўйинида у 14та гол ва 7та ассистни амалга оширди. Мухлислар унинг шартнома муддатини узайтиришни талаб қилишмоқда, клубда эса бунга монелик қиладиган қоида бор - ёши 30дан ўтган футболчилар билан қиммат ва узоқ муддатли келишувлар тузилмайди. Лекин Юрген Клоппда қоидага зид иш юритиш учун ишончли асос бор. Бу - Муҳаммаднинг ҳайратланарли даражадаги жисмоний ҳолати.

«У энди фахрий футболчи. Лекин факт бўйича ҳали жуда навқирон. Муҳими, юксак спорт формасида. Агар унинг организми синчковлик билан текширилса, 19-20 ёшли йигитнинг натижасини беради. Чунки Мо доимо юксак спорт формасида юради», - деганди мураббий октябрь охирида. Клоппнинг эътирофи ҳақиқатдан йироқ эмас: Салоҳнинг саломатлиги ҳайратланадиган даражада.

Салоҳда шикастланишлар йўқ ҳисобида. Фаолиятида атиги 3та ўйинни ўтказиб юборган

Ўта ажабланарли факт: «Ливерпуль»даги фаолияти давомида Салоҳ бирор марта жиддий жароҳатга дуч келмаган. Умумий натижа: «Ливерпуль»даги олти ярим мавсумда мисрлик ҳужумчи 3та ўйинда майдонга тушмаган. Африка Кубоги турнири туфайли эса клубнинг турли мусобақалардаги 6та учрашувини ўтказиб юборган. Мазкур маълумотлар фақат расман тасдиқланган жароҳатларни ҳисобга оладиган «Трансфермаркт»дан олинган. Бироқ шунда ҳам Салоҳнинг кўрсаткичлар ўта юқори: Ливерпулдаги даврида ҳужумчи АПЛнинг 240та учрашувидан 233тасида, бунинг 220тасида бошланғич таркибда майдонга тушган. Клоппнинг қарийб барча ўйинчилари тез-тез жароҳат олиб турадиган жамоада фақат Салоҳ доимо соғ-саломат!

Ҳатто яккаю-ягона жароҳати ҳам жарроҳлик амалиётисиз бартараф этилди. Барча шикастланишлар - рақиблар «ҳадялари»

— 2018 йилдаги елка жароҳати - Рамоснинг қасддан уюштирган қўполлиги туфайли «Реал»нинг ғолиблиги билан тугаган ЕЧЛ финалини кўпчилик унутмаганлиги аниқ. Ўша оқшом майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлган Муҳаммад рекорд даражасидаги тезликда оёққа турган ва Миср терма жамоаси учун Россия мундиалида гол урганди. Ваҳоланки, ўшанда у спорт формасини тиклашга улгурмаганди.

— 2018 йилдаги жароҳатда белидаги шикастланиш жиддий эмасди. Терма жамоадаги ўйинларни ўтказиб юборди ва «Хаддерсфилд»га ғалаба келтирувчи голини урди. Ке­йин АПЛдаги барча учрашувларда майдонга тушди, фақат бир марта захирадан тушди.

— 2019 йилдаги мия чайқалишига «Ньюкасл»га қарши баҳсда бир неча рақиб ўйинчилари қуршовида қолгани туфайли дуч келди. Олдинда «Барселона»га қарши ЕЧЛнинг ярим финали кутаётганди. Икки кундан кейин Клопп ҳужумчи ўзини яхши ҳис этаётганлигини айтганди. Бироқ шифокорлар рухсат беришмади. Шу боис, Салоҳ «Энфилд»да кўтаринки кайфиятда ўтирди ва кўпчилик қатори жамоадошлари билан финални нишонлади.

— 2019 йилдаги болдир жароҳати - «Лестер» вакили Ҳамза Чаддурининг қўполлиги «меваси». Муҳаммад маълум муддатга оғриқ билан тўп сурди. Клопп жарроҳлик араашувидан хавотир олганди, амалда уқалаш ва терапиянинг ўзи кифоя қилди. Айнан шу мавсумда Муҳаммад ўз фаолиятидаги рекорд прогулга йўл қўйди - 3та ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.

— 2020 йилдаги коронавирус - буниси барчага маълум.

«Ливерпул»да Салоҳ умуман синмайди - ҳатто бошқалар фақат жарроҳлик амалиёти ёрдамида тузатиш мумкин бўлган жароҳатларда ҳам. Энг қизиғи, ҳужумчи Англияга келишидан аввал ҳам бор-йўғи 15та ўйинда майдонга туша олмаган - энг кўпи (9) «Рома»да болдир суягидаги жароҳатлар туфайли.

Нима учун Салоҳ синмайди? Фишкалари - залдаги машғулотлар ва қатъий парҳез

Эҳтимол, Яратган Муҳаммадга мукаммал вужудни ҳадя этгандир, бироқ футболчи уни асраб-авайлаш учун тиним билмай ишлайди. Яъни, залда жуда кўп шуғулланади ва қатъий парҳезга риоя қилади. Натижа - организм ортиқча мойлардан холи.

Ливерпулга келишидан аввал Салоҳ махсус нутрициолог (ички аъзолар мутахассиси) билан ҳамкорлик қилган, «қизиллар» сафидаги дебют мавсумида эса, парҳезга жиддий эътибор қаратишини айтганди: «Овқатланиш жуда муҳим аҳамиятга эга, ўйиннинг бир қисми. У менга тез тикланиб олишимда, яхши ухлашда ёрдам беради. Баданим эса юкламаларга тез мослашади. Нутрициолог менга истаган таомни истеъмол қилиш мумкинлигини айтганди - лекин менда бирибир, ортиқча мой йўқ. Шунингдек, мен умуман ичмайман - бу ҳам муҳим жиҳат».

Бироқ мисрлик ҳужумчи ҳар қандай вазиятда ҳам парҳез қоидаларидан четга чиқмайди. The Sun нашрида чоп этилган рацион қуйидагича:

- Нонушта - сут билан обинон, агар бу етарли бўлмаса, мевалардан истеъмол қилади;

- Тушлик - ясмиқ, сабзавотлар, нон, товуқ гўшти, йогурт;

- Кечки таом - шўрва, салат, сабзавотлар, яна қандайдир енгил озуқалар. Масалан, лосось гўшти.

Муҳаммад - мусулмон: спиртли ичимликларга яқинлашмайди, рамазон ойи амалларига риоя қилади. Ўзи бу ҳақда буни тасдиқлаган бўлмасада, Клопп шогирдларининг диний удумларга риоя қилишларини айтганди. Рамазон кунларида Муҳаммад тунда машқлар билан шуғулланади. Натижаларни инобатга олганда, тунги машғулотлар яхши самара бермоқда - рамазон кунларида ҳам сермаҳсуллик пасайган эмас.

Қисқаси, Жеймс Милнер жамоани тарк этгач, айнан Муҳаммад Салоҳ ёш футболчилар учун намуна бўладиган юксак салоҳият тимсоли бўлиб қолди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:16, 18.01.2024. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.