Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суннатилла Абдуллажонов: «Бу йил ҳам ўтган йилги темпни туширмасдан янада юқори поғоналарни эгаллашни мақсад қилганмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Куни кеча иқтидорли футболчи Суннатилла Абдуллажонов "Андижон" билан шартнома имзолагани тўғрисида хабар бериб ўтгандик. Бу йил 28 ёшни қаршилайдиган ярим ҳимоячи клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Суннатилла, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Шартнома имзолангач, қандай ҳиссиётларни кечирмоқдасиз?
— Аввало, жамоа раҳбариятига ҳамда мураббийлар штабига менга ишонч билдириб, жамоага таклиф қилишгани учун раҳмат айтмоқчиман. Шартнома имзолаганимдан кейин ҳиссиётлар зўр, албатта хурсандман. Олдимизда янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун ўқув-машғулот йиғинлари бор. Машғулотларни яхши ўтказиб, тезроқ чемпионат бошланишини кутяпман. Худо хоҳласа, янги мавсумда мухлисларни албатта хурсанд қиламиз.

— Бу таклиф сизга кўпроқ нимаси билан ёқди?
— «Андижон» клуби бегона бўлмаганлиги учун унинг мухлисларини яхши биламиз. Ўйинлар чоғида стадионда қанақа муҳит ҳукм суришидан хабардормиз. Бундай муҳитда тўп суриш ҳамма футболчи учун ёқимли. Бош мураббийнинг шахсан ўзи таклиф қилиб, ишонч билдиргани учун «Андижон» жамоаси билан шартнома имзолашга қарор қилдим.

— Андижонлик мухлислар сизни яхши эслашади. 2018 йилги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилгансиз. 5 йилдан сўнг яна қайтдингиз. Жамоада эски дўстларингиздан кимларни кўрдингиз?
— 2018 йилда ўйнаб, 5 йилдан кейин қайтганим ва бу ерда таниш футболчилар борлигини айта оламан. Жамоамиз сардори Илдар Маматказин ва яна кўплаб ўйинчилар билан бирга ўйнаганмиз, жуда яхши танишмиз. Шу томонларидан ҳам менга осон бўлади, деб ўйлайман. Чунки бундай жараёнда клубга киришиб кетиш ва мослашиш ҳолати тезроқ ўтади. Албатта, бу нарса фойдамга бўлади, деб умид қиламан.

— Клубда қайси рақамни танладингиз ва нима учун?
— Бу мавсумда мен учун 11-рақамни танладим. Чунки 2018 йили «Андижон»да тўп сурганимда ушбу рақамда ўйнаганим учун ҳам бу сафар яна 11 ни танладим.

— «Андижон» билан ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?
— Ўтган мавсумда кўрдикки, «Андижон» барча клубларга, айниқса, юқори ўринлардаги жамоаларга ҳақиқий бош оғриғи бўлди. Бу йил ҳам ўша темпни туширмасдан яхши рақобат кўрсатиб, янада юқори поғоналарни эгаллашни мақсад қилганмиз.

— Андижонлик мухлисларга қандай гапингиз бор?
— Боя айтиб ўтганимдек, жамоа мухлислари стадионда бошқача муҳитни ярата оладилар ва «Андижон»ни 90 дақиқа фаол тарзда қўллаб-қувватлаб турадилар. Ишонаманки, янги мавсумда ҳам худди шунақа бўлади. Улар бизни қўллаб туришдан чарчашмасин ва бу бизга қўшимча куч бўлади. Уларни албатта хурсанд қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 10:08, 25.01.2024. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик