Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Нефтчи-Олтиариқ» финалга чиқди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик турнирлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Айни пайтда Фарғона вилоятида вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирган. Мусобақа ғолиблиги учун турнир иштирокчилари ҳар бир ўйинда ўзининг бор кучини ишга солиб, ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Кеча мазкур мусобақанинг ярим финал баҳсида Олтиариқ туманининг «Нефтчи-Олтиариқ» ва Ёзёвон туманининг «Ёзёвон» жамоалари ўзаро учрашишди. Мусобақа регламентига кўра гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа финалга ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш имкониятига эга бўлганлиги учун ўйин шиддатли ўтишини кутишаётган эди.

Бироқ Биринчи лига ҳадисини олган «Нефтчи-Олтиариқ» жамоаси бутун учрашув давомида рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Аввалги ўйинда Андижон ёшларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган олтиариқликлар «Ёзёвон» жамоаси дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди. Хусусан, ўйиннинг 35-дақиқасида белгиланган жарима тўпини Ғиёс Турсунов аниқ амалга ошириб рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 77-дақиқага келиб Саид Эргашев қайчи услубида тўпни дарвоза тўрига ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Мазкур ғалаба «Нефтчи-Олтиариқ» жамоасига тўғридан-тўғри финал ўйинида иштирок этиш имкониятини берди.

— Мусобақа аввалида биз ўз олдимизга мазкур кубок баҳсининг финал босқичига чиқишни мақсад қилгандик. Бугун ушбу мақсадимизга эришдик, — дейди «Нефтчи-Олтиариқ» клуб раҳбари Дилмурод Муҳаммеджонов. — Финал ўйинида бизга ким рақиблик қилишидан қатъий назар чиройли ўйин кўрсатиб, совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Айни пайтда жамоамизда йиғинлар давом этмоқда. Биз бу йиғинларга барча истеъдодли футболчиларни жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, умидли ёшлар учун эшигимиз доимо очиқ.

Маъмур Зоидов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:57, 10.02.2013. Ўқилди: 4847 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.