Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рекордмайстер яна сафда!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Зенит» ҳамда Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дик Адвокат яна ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

76 ёшли мутахассис узоқ давом этган музокаралардан сўнг Кюрасао миллий терма жамоаси тизгинини ўз қўлига олди.

Адвокат одатда, яна қайтиб келиш учун хайрлашади. Дик бир неча марта ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, кейин ишга қайтиши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Афтидан, ҳиссиётли мураббий ҳурмат-эҳтиром билан ўтадиган хайрлашувларни жуда хуш кўради.

Адвокатнинг Кюрасао терма жамоасидаги мураббийлар штабидан унинг айрим эски қадрдонлари ҳам жой оладилар. Жумладан, унга «Зенит»­да ассистент бўлган ва ҳозирда ишсиз юрган 72 ёшли Кор Пот ҳам.

Нидерландиялик мутахассис Кюрасао ФФнинг таклифини қабул қилишга шошилмади. Сабаби, у янги иш жойидаги шарт-шароитлар, ташкилий масалалар ҳолатидан бехабар эди. Бироқ федерациянинг янги техник директори Холид Синух ҳаммаси талаб даражасида эканлигига мураббийни ишонтирди.

Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси хусусида шундай деди: «У ерда ташкилий масалалар бўйича доимий муаммолар мавжуд. Меҳмонхоналар, самолётлар, сафарлар... Футболчилар шароитлар қай даражада эканлигини билишлари муҳим аҳамиятга эга. Бир вақтлар мен Бельгияда бу масалада келишиб олганман. Бироқ уларда пул етарли, Кюрасаода эса кўп эмас».

Кюрасао Адвокатнинг мураббийлик фаолиятидаги 8-терма жамоа. Бунгача Дик Россия термасидан ташқари, Сербия, БАА, Жанубий Корея, Бельгия, Ироқ ва Нидерландия (3 марта) терма жамоаларини бошқарган, ватандошлари билан Евро-2004 турнирида бронза медалларига сазовор бўлган.

Мухлислар аудиториясига яхши таниш бўлмаган Кюрасао терма жамоаси бир қарашда жиддий эмасдек туюлсада, ФИФА рейтингида дастлабки юзталикдан (90) жой олган. Европалик жамоалардан Люксембург (83) ва Арманистон (93) унинг энг яқин қўшнилари. Хуллас, Кюрасаодагилар Адвокат ташрифидан аввал ҳам тўп билан яхши таниш бўлишган. Албатта, Кюрасао ҳеч қачон жаҳон чемпионатларида иштирок этмаган, айнан шу топшириқни ЖЧ-2026 турнирининг саралаш босқичида адо этиш нидерландиялик мутахассис зиммасига юклатилди.

Ҳозирча ФИФА томонидан КОНКАКАФ учун ажратилган мундиал йўлланмаларининг 3таси ўз соҳибларини топиб улгурди. Булар АҚШ, Канада ва Мексика - мусобақада мезбон мақомида майдонга тушадиган терма жамоалар. Конфедерациянинг қолган терма жамоалари саралаш босқичидаги натижаларга кўра 3та тўғридан-тўғри иштирок ҳуқуқини берадиган ва 2та плей-офф тўқнашувида аниқланадиган йўлланмалар учун куч синашадилар.

Кюрасао терма жамоаси учун саралаш босқичи беллашувлари шу йилнинг ёзида старт олади. Аввал дастлабки гуруҳ босқичи (5та жамоа 1 давра - 4та ўйин) ўтказилади. Унда 1-2-ўринни эгаллаганлар 2025 йилда ҳал қилувчи босқичга йўл оладилар. Унда 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, икки даврада куч синашадилар. Ўз гуруҳида ғолиб чиққан 2 жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритади. Кюрасаодагилар бўлажак рақибларини аниқлаб берадиган қуръани кутишмоқда. Лекин асосий рақобатчилар маълум - Панама, Коста-Рика, Ямайка, Гондурас, Саальвадор, Гаити ва Тринидад-Тобаго.

Кюрасао ороли футбол оламига бир қатор таниқли ўйинчиларни етказиб берди. Жумладан, ПСВ, «Айнтрахт» ва «Ньюкасл» жамоаларида тўп сурган Йетро Виллемс, Юрген Локадия (ПСВ, «Брайтон», «Хоффенхайм»), Вурнон Анита («Аякс») ва Тахит Чонг («МЮ»)ларни. Тўғри, бу футболчилар Нидерландия терма жамоасида тўп суришга қарор қилишганди. Бироқ 2021 йилда 32 ёшли Анита терма жамоани ўзгартириш ҳуқуқидан фойдаланиб, Кюрасао терма жамоаси сафига ўтди. Ҳозирда Вурнон Саудия Арабистонида «Ал-Аруба» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда 

Ўтган йили 30 ёшли Юрген Локадия ҳам Анитанинг ташаббусини такрорлаб, ватанига қайтди. Кюрасао терма жамоасидаги дебютидан ке­йин Хитойнинг «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби билан шартномага имзо чекди. «Трансфермаркт» Анитани 300 000 еврога, Локадияни эса 1,2 млн. еврога баҳолаган.

Кюрасао терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси - «Бирмингем»даги Жуниньо Бакуна. 26 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер баҳоси 4,5 млн. евро. Жорий мавсумда Жуниньо Чемпионшипдаги 26 учрашувда 4та гол ва 5та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Умуман, Кюрасао терма жамоаси ўзагини Нидерландиянинг турли дивизионларида тўп сурадиган футболчилар ташкил этишган. Европанинг бошқа чемпионатларида ўйнаётган футболчилар ҳам бор. Терма жамоанинг юлдузи сифатида Жуниньонинг акаси Лендрони эътироф этиш ўринли. 32 ёшли марказий ҳимоячи ўз фаолиятини «Астон Вилла», «Рединг», «Кардифф Сити» ва «Уотфорд» клубларида ўтказган, ҳозир Нидерландия 2-дивизионида «Гронинген» клубининг сардори.

Кюрасао терма жамоасининг энг юксак натижаси - 2017 йилда бўлиб ўтган Кариб Кубоги турнири ғолиблиги. Ўшанда жамоа Ямайка терма жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этганди. Хуллас, орол давлати федерациясининг музейидан озми-кўпми совринларни топиш мумкин.

Адвокат худди Россия терма жамоасидаги каби, Кюрасаода ҳам машҳур ватандоши бўлмиш Гус Хиддинк изидан бормоқда. Оролликлар 2020 йил сентябрида Хиддинкни терма жамоага олиб келишганди. Бироқ мураббий миллий терма жамоа билан атиги 2та учрашув ўтказишга улгурди: Куба терма жамоаси 2:0, Сент-Винсент ва Гренада 5:0 ҳисобларида маҳв этилди. Коронавирус пандемияси даврида касалликка чалингач, Гус оролни тарк этди. 2021 йил майидан шу пайтгача Кюрасао терма жамоасида 5 марта мураббий алмашди. Арвокат Кюрасаода ўзини уйдагидек ҳис этишига шубҳа йўқ. Нидерландия қироллиги таркибидаги мустақил республика нуфузли сайёҳлик йўналишида жойлашган. Дик эса ёқимли муҳитни фойдали фаолиятга айлантира олади. Эҳтимол, тез орада шу жажжи салтанат жамоасини финал босқичига олиб чиқиб, узоқ йиллик фаолиятида навбатдаги ёрқин саҳифани очар.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:19, 02.02.2024. Ўқилди: 2179 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.