Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Половков: «Навбаҳор» биринчи даврани ёмон ўтказмаганди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

2010 йилги мавсумда "Навбаҳор" ҳақиқаттан ҳам ажойиб старт олишга эришганди. Маълум муддат мусобақа жадвалини бошқариб ҳам турганди. Ўша кезлари "Навбаҳор" мухлисларидан бахтли инсонлар йўқ эди. Виктор Жалилов жамоани қўлга олгач, қисқа вақт ичида ажойиб жамоани шакллантиришга улгурганди. Ўша йили "лочинлар" ўз таркибини украиналик Алексей Храмцов, Александр Половков ва Юрий Целих билан кучайтирганди. Максим Кривий ҳам таркибга қўшилган бўлса-да, жамоага ҳеч қандай фойдаси тегмади. Тажрибали ҳимоячи Половков Наманганда ярим мавсум тўп суриб, барчада илиқ таассурот қолдирган эди. Мазкур ҳимоячи куни кеча украиналик ҳамкасбларимизга интерьвю бериб, Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.


– 2010 йили Наманганга кўчиб ўтдингиз. Ушбу шаҳар европача тусдамиди ёки...
– Фарғона водийси – Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларидан иборат. Мен мана шу шаҳарларнинг иккита жамоасида тўп сурдим. Водий - худди шарқ эртакларида тасвирланганидек экан. Лекин менга кўпроқ Тошкент ва Самарқанд ёқди.

– "Навбаҳор"да ярим йил ўйнаб сўнгра "Андижон"га қўшилдингиз. Бу қандай рўй берди?
– Наманганда маош ва мукофот пули борасида муаммо кўзга ташлана бошлади. Лекин дастлабки даврада "Навбаҳор" ёмон ўйин кўрсатмаган эди. Наманганда мен, Храмцов, Целих ва Кривий тўп сургандик. Биринчи давра якунланганидан сўнг уйга қайтганимда "Андижон" мураббийи жамоага таклиф қилди. Менинг "Навбаҳор" билан шартномам борлиги учун клуб билан келишиш кераклигини айтдим. Орадан уч кун ўтгандан сўнг "Андижон"га кел, энди бизда ўйнайсан дейишди.

– Ўзбекистонда тўп сурадиган украиналик футболчилар сони кам эмас. Улар билан кўришиш имкони бўлдими?
– "Динамо"да Ерохинни, "Металлург"да Сиротюкни кўрдим.

– Ўзбек жамоаларида шарт-шароитлар қандай?
– Шароитлар яхши. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив", шунингдек, кучли еттиликка кирган жамоаларда барчаси жойида. Қолган клубларда эса молиявий ва бошқа муаммолар тез учраб туради. Мана, собиқ жамоам лигани тарк этди.

– Ўзбекистонда легионерларга бўлган муносабат қандай?
– Зўр! Менда бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, Половков "Навбаҳор" таркибида 12 та учрашув ўтказган бўлса, "Андижон"да 37 та учрашувда майдонга тушишга улгурган.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 14:22, 15.02.2013. Ўқилди: 3618 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик