Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Де Брюйне Бурунди билан боғлиқ...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Параллель дунёдан сюжет. Англаш осон бўлмаган факт:

«Манчестер Сити» клуби ва Бельгия миллий жамоаси юлдузи Кевин де Брюйне ҳозир Бурунди термаси учун ўйнаши мумкин эди. Қанақасига? Ахир Кевин сап-сариқ йигит...

Ҳаммаси оддий: де Брюйненинг онаси Бурундидан. Кевин Гент шаҳри курорт ҳудудида жойлашган Дронген районида туғилган. Онаси Анн Каллан эса Европага йўл олишига қадар Бурундида улғайган. Унинг оиласи фуқаролар урушидан қочиб, аввалига Ангдиядан қўним топади. Каллан кейинчалик Бельгияга кўчиб ўтади ва у ерда Эрвиг де Брюйне билан танишади. Айт­ганча, Анн Калланнинг отаси, яъни Кевиннинг бобоси ҳалигача Лондоннинг ғарбий қисмида истиқомат қилади. Аслида Кевиннинг ўзи оммага ҳеч қачон ўтмиши ва аждодлари ҳақида гапирмаган. Аммо «Манчестер Сити» расмий сайтида футболчининг Бурундига алоқадорлиги ҳақида маълумот бор.

Тушунарлики, КДБ (Кевин де Брюйне) халқаро даражада Бурунди шарафини ҳимоя қилиш вариантини кўриб ҳам чиқмаган. Ҳар ҳолда, у болалигидан Бельгияда чин истеъдод ҳисобланарди. Малласочда ҳаммаси бирданига юришмагани эса бошқа масала. Айтишларича, де Брюйне 13 ёшда бўлган вақт унинг қайсар табиати ҳаттоки, мураббийларини ҳам ташвишга сол­ган экан. Чунки иқтидори билан яққол ажралиб турадиган болакай ҳеч кимга қулоқ солмасди, кўпинча ўз билганича иш тутарди. Эҳтимолки, Гентдан эрта чиқиб кетишига ҳам шу қайсарлиги сабаб бўлгандир. Йигитчани ўша вақт «Брюгге» ва «Андерлехт» каби гранд клублар ўз даргоҳига чақиради, аммо у камтарин «Генк»ни танлайди - энг олис вариант. Шу тариқа уйидан кетган ёш Кевин махсус мактаб-интернатига жойлашади. Бунда қўшниларидан айро яшайди ва ёлғизликдан азоб чекади. Мактаб таҳсили тугаганидан кейин эса, «Генк» клуби билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган оила хонадонидан қўним топади. Бироқ таътил учун ўз уйига келган Кевин ота-онасидан ёмон хабар эшитади: «Йўқ, энди ўша хонадонга қайтиб боролмайсан. Чунки оила аъзолари сен билан ортиқ бирга яшашни хоҳламас эканлар». Хуллас, болакай ҳаётида илк марта иккиюзламачиликка дуч келади. Яъни айримлар наздида нафрат қўзғатувчи, тарбияси ўта оғир ўсмир эканлигини билади. Ке­йинчалик Эрвиг де Брюйне ва Анн Каллан ўғилларига вақтинча яшаш учун янги оила топадилар. Эътиборлиси, бўлажак футболчи характер бўйича янги хонадон вакилларига тўлиқ мос келади. Аммо тезда бошқа муаммолар бошланади: де Брюйне жуда тез ўсади, мушаклари эрта бўртиб чиқади. Оқибатда айнан мушакка боғлиқ кичик жароҳатлар туфайли тез-тез сафдан чиқади. Шуни инобатга олган клублар эса иқтидори баланд ярим ҳимоя­чига профессионал шартнома таклиф этиш масаласида иккиланади. Муҳими, йигитча майдонга қайтганидан сўнг бир бўлимнинг ўзида 5та гол уриб, эътиборни яна ўзига жалб қилади. Шу тариқа КДБ кўп ўтмай, «Генк»нинг асосий жамоасига ёриб киради.

Бурунди термаси ҳақида нималарни биламиз? АФК (Африка футбол конфедерацияси) таркибига кирувчи бу жамоа айни пайт ФИФА рейтингининг 139-қаторида бормоқда. Бурундиликлар энг юқори натижани 1993 йили қайд этишган - 96-ўрин. Табиийки, Бурунди миллий жамоаси жаҳон чемпионати финал раундига ҳеч қачон яқинлашмаган ҳам. Африка Миллатлар кубогида ҳам яқиндагина дебют қилди: 2019 йили. Угандаликлар саралашнинг ҳал қилувчи ўйинида Габон термасидан очко тортиб олиш эвазига тарихда биринчи марта финал раундида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Лекин турнир гуруҳ босқичи доирасидаги 3та ўйинда ҳам мағлубликни тан олишди, боз устига, лоақал 1та гол ура олишмади. Бурунди миллий жамоаси айни кунлар Кот-д~Ивуарда давом этаётган қитъа чемпионатига эса чиқолмади.

Бурунди термаси таркибидаги деярли барча футболчилар Африка миллий лигаларида ўйнашади. Жамоанинг асосий юлдузи - бу «Ницца»да тўп сураётган 25 ёшли ярим ҳимоя­чи Юсуф Ндайшими. Ҳозирда унинг трансфери 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Айтганча, вақтида ҳаттоки, Гарри Кейндан ҳам иқтидорлироқ саналган ҳужумчи Саидо Бераино айнан Бурунди миллий жамоа­-си шарафини ҳимоя қилган. Аниқроғи, чамаси 20та ўйинда иштирок этган. Агар Кевин ҳам бошланиш чизиғида онасининг ватани учун ўйнашга қарор қилганида, эҳтимол, бурундиликлар Африка кубогига тез-тез чиқишармиди? Ҳар ҳолда, Бераино - де Брюйне жуфтлиги дуч келган рақибга жиддий хавф соларди. Лекин тақдир ҳукми бошқача бўлди...

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 12.02.2024. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик