"Наполи"нинг собиқ футболчиси Марек Хамшик жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Франческо Кальцона яқинда неаполликларнинг янги мураббийи бўлди, у адзуррилар бошидаги ишини Словакия терма жамоаси бошқарувчиси лавозими билан уйғунлаштирди. Мутахассис мураббийлар штабида собиқ "Наполи" ва Словакия терма жамоаси юлдузи Хамшикни кўрмоқчи, аммо у қайтишга шошилмаяпти.
"Кальцона мени "Наполи"да кўрмоқчи, биз бу имкониятни муҳокама қилганмиз. Эртага клуб президенти Де Лаурентис билан учрашаман, аммо Словакияда қолмоқчиман, гарчи “Наполи”нинг таклифи мен учун жуда жозибадор. Бу менинг уйим ва мен бир кун келиб қайтишни истардим, лекин ҳозир бунинг учун тўғри вақт эмас", - дея Хамшик сўзларини келтиради журналист Николо Шкира.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).