Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европадаги энг ёрқин жамоалар рўйхати тузилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал"

Лондон клуби жорий мавсумда яқин тарихдаги аччиқ алам учун ўч олиш учун ўйнамоқда. Микель Артета жамоаси 2024 йилда ҳақиқатдан ҳам қўрқинчли кўринмоқда. "Вест Хэм"га қарши олтита, "Бёрнли"га қарши бешта, "Ньюкасл"га қарши эса тўртта гол урилгани, буни исботи сифатида янграйди. "Арсенал"да ҳали ҳам марказий ҳужумчи позициясида муаммолар борлигини ҳисобга олсак, 3 та ўйинда 15 та гол бу шунчаки фантастик натижадир. Шу йўсинда "тўпчилар" яна АПЛ чемпионлиги учун кураш олиб боради.

"Жирона"

Бундай жамоани испан халқи яқин-орада кўрмаган эди. "Жирона"ни "Лестер Сити"га қиёслаш мумкин. Ҳа, сўнгги пайтларда каталонияликлар чемпионлик пойгасини бой беришни бошлагандир. Аммо мавсум тугамагунича бир нарса дейиш, барибир қийин бўлади. Мавсум сўнггида вазият қандай якунланишидан қатъий назар, "Жирона" бир оёғи билан ЕЧЛ йўлланмасига қадам қўйди. Эндиликда бу омадни сақлаб қолиш керак бўлади.

"Байер Леверкузен"

Харри Кейн бошига бало клуб бу айнан Леверкузеннинг "Байер"и бўлиб турибди. Айримлар бу жамоани аллақачон Bayern Neverlosin' дея номлай бошлади (neverlosing– "ҳеч қачон ютқазмайди" маъносида). Мавсум охирига 11 тур қолди. Хаби Алонсо жамоаси эса турнир жадвалида 8 очколик фарқ билан "Бавария"ни ортда қолдириб турибди. Алонсо янги мавсумдан "Ливерпул"га ўтади деган гаплар юрибди. Агар бу нарда воқеликка айланса, "Байер" шу йили чемпион бўлиб олиши керак. Негаки, "Бавария" бошқа бундай имкониятни тақдим этмаслиги мумкин.

"Бенфика"

Лиссабон шаҳрининг қизил томони мавсумни жуда ажойиб шаклда давом эттирмоқда. Estadio da Luz ҳозир янги юлдузларга тўла. Маркус Леанардо, Жоау Невиш, Антониу Силва, Ди Мария, Рафа Силва ва Флоринтино Луис каби футболчилар "Бенфика"ни навбатдаги Португалия чемпионлигига чорлайди дея ишонилмоқда.

"ПСВ"

Биз бу мавсумда фақатгина "Байер Леверкузен"гина мағлубиятсиз серия ўтказмаётгани ҳақида айтганмидик? Айтмаган бўлсак, билиб олинг: ҳозир "ПСВ" ҳам айнан Хаби Алонсо жамоаси изидан бормоқда. "Аякс"нинг инқирозда қолганидан фойдаланган эйндховенликлар чемпионлик сари дадил қадамлар билан бормоқда. Бу клубда ёш ва тажрибали футболчилар йиғилгани, ўзига хос ҳамоҳангликни юзага келтирди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:48, 28.02.2024. Ўқилди: 2695 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик