Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” мавсум олди матбуот анжумани ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Матбуот анжуманида “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Ярулин ва жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманига ташриф буюрган ОАВлари вакилларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб беришди.

Рўзиқул Бердиев: Ассалому алейкум. Раҳмат ҳаммага. Биласизлар, мавсумга тайёргарликни уч босқичда олиб бордик, яъни “Қарши-Қарши-Анталья" Антальяда амалиётга эътибор қаратдик. Туркиядаги ўйинларда рақиблар жиддий эди, бизни таркибизда футболчилар кўп биз ўша учрашувларда ёшларга имкон бердик, асосий таркиб билан ютишга ҳаракат қилсак, юта олар эдик ҳаммасини. Шунчаки ҳаммани, айниқса заҳира ўриндиғимизни кучини синаб олдик. Келган ўйинчилардан Зоҳидни олсак, уни ўзимиз қараб юргандик, лекин унинг ўзи бизга ўтишни сўради, бажонидил рози бўлдик, унда тажриба кўп. 2-3 йил мобайнида биз ёшларга умуман эътибор бермадик, шу боис бу йил уларга ишонч билдирамиз, лекин, мақсад ўзгармаган, рахбарлар мақсад қўйишган, бажармасак бўлмайди. 

Легионерлар масаласида 4та легионер ҳам ишончни оқлай олишмади, улар 2011 да катта ёрдам беришган эди. Малишич бизга йўқотиш бўлди, лекин. Переплёткин билан эса Гадоев туфайли ҳайрлашдик, Переплёткин ва Гадоевнинг ойлики орасида осмон ва ерчалик фарқ бор, ишонинг! Бу футболимизга фойда аҳир. Петрович ва Бошкович 2012 да деярли ўйнашмади. Ойликни жуда катта олишар эди. Гадоевни асосий таркибга олмасак, Хорижга ишлашга кетмоқчи эди! Геворкян эса бу сизларнинг “любимец”ларинг, у бизга керак. Бу йил жамоа сардори бўлиб Артур Геворкян майдонга чиқади! 

Бизда рақобат бор, бундан ҳурсандман, 22та футболчига ҳам бир ҳил қарайман. Тажрибали футболчиларимиз кўп, улар ёшларга ўргатишади. Масалан Ҳамза Каримов Туркияда 5та ўйин ўйнаган бўлса, ундан қониқдим, у Йиғиндаги энг яхши футболчи бўлди. 

- Оллониёзов ва Афонин масласига тўҳталсангиз...

- Бизларни режамизда Афонин бор эди, Вадимни Фозилни ўрнига олмоқчи эдик, лекин у Россияга ўтди, Оллониёзовни Сўғдиёнага амалиёт учун берганмиз, қоғоздаги амалларни улар бажара олишмаяпти, шу боис уни қайтармоқчимиз. Сўғдиёна билан ўйин ҳақида гапирсам, у режада йўқ эди, эҳтиётгина бўлиб ўйнадик. Олмалиқ билан ўйинда биз умуман бошқача бўлиб чиқамиз.

-Насафда футболчи очилдими, Тошкентни ҳоҳлаб қолади... Сиздек футболчилар борми клубда?

- Жонини жабборга берадиган футболчилар кўп эмас, шогирдларимга натижани унутиб, иштиёқни асосий ролга қўйишларини талаб қиламан. Ҳамма ҳар хил. Бунга бу йилдан эътибор кучаяди. 

Шамил Ярулин: Ассалому алайкум. хурсандманки, кўп киши келибди. Бу матбуот анжуманига ҳуш келибсиз. Биринчи ўринда янги футболчиларни таништираман. Лазиз Шўртанда ўйнаб эл оғзига тушган, унга кўплаб клублардан таклиф бўлишига қарамасдан бизни таклифни иккиланмай танлади. Зоҳидни ҳам кўп муҳлислар билади, Металлург фигураларидан бири эди, ҳар мавсум яхши миқдорда гол уриб юрар эди. Шуҳрат эса Насафни тарбияланувчиси. 

- Фозил нега кетиб қолди?

- Ким бўлса ҳам ўсишни ҳоҳлайди, Фозил кетиб қолмади, у ОЧЛ ва МТЖда ўйнаши керак. Насаф марафон эмас, унда анъаналар бор ахир. 

- Насаф мухлислари камайиб кетди?

- Ҳозир мухлислар учун нима қилаётганимизни айтсак ҳам, жавоб бўла олмайди. Кўчага катта монитор табло қўямиз, аёллар сектори очамиз, буфетлар ўтган йил ишламади, бу йил эса ҳаммасини максимал бажарамиз, Апрел ва Май ойларида мухлисларни стадионда сув билан таъминлаймиз. Клуб атрибутикаларини қилиб сотиш керак, лекин улар сифатли бўлиши керак, фирменний бўлиши керак, Яқин орада клуб атрибутикалари чиқарамиз. Стадион, муҳлислар ва футболчилар бирлашишса ҳаммаси яхши бўлади. 

-Жамоа мақсади янги мавсумга қанақа?

-Мақсадимиз олиб қочмаймиз, мақсад жамоани олдинги савиясига олиб чиқиш, яъни 2-ўрин олган даврдаги ҳолатига. 

-Жамоа молиявий аҳволи ҳақида маълумот берсангиз...

- Молия ҳақида гапирсак, генерал ҳомийимиз ШГКМда зўр давр деб бўлмайди, мана Тошкентда ажойиб стадион қуриб битказилди, футболчиларга ҳар куни билан аниқ ойлик берамиз деб ваъда бериш ниятим йўқ, бир ой таҳминан кечикиш бўлаяпти, лекин ҳозирги кунда деярли кўп клубларимизда деярли бу соҳада муаммо бор, баъзида мукофот ва ойлик вақтида бермаслкларини ҳам айтишаяпти. Биздаги ҳолатдан ҳеч ким норози эмас. Ҳаммаси жойида молия томондан, эътироз йўқ, вақти-вақти билан ҳудо ҳоҳласа ҳаммаси бундан ҳам яхши бўлади. 

-Илтимос сиздан, 7-секторимизни қайтариб беринг! Четга қисиб қўйишди, битта аққлли одам шуни қлган эди... (Мухлис)

-Мухлис-клуб 7-секторни яна сизга қайтариб берамиз! 7-сектордан сизларни мен эмас, бу сектор сизлардан ториб олинганда мен ишламас эдим шу боис бунга жавоб бераман, сектор сизларники! 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, матбуот анжуманинг охири дўстона суҳбатга айланиб кетди, чунки залда "Насаф"нинг ашаддий мухлислари ҳам бор эдилар. Маросимда ҳозир бўлган барча журналистлар ва мухлислар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига тўлиқ ва қониқарли жавоб олишди. Маросим сўнгида 70 ёшли "Насаф"нинг кўп йиллардан бўён мухлиси бўлган Ҳасан ота Рўзиқул Бердиев орқали бутун жамоага бу йилги чемпионатда каттадан-катта муваффақиятлар тилади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:15, 27.02.2013. Ўқилди: 3628 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.