Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига ва Пролига клублари шартномалар масаласида расман огоҳлантирилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Профессионал футбол клуби ва футболчи ўртасида тузиладиган меҳнат шартномалари масаласи йилдан-йилдан тартибга солиб келинмоқда. Шунга қарамай, ЎФА тегишли қўмиталарига келиб тушаётган шикоятлар мазмуни баъзи камчиликларни кўрсатиб қўяди.

Аксар ҳолатларда клуб футболчи билан тузилган меҳнат шартномасининг барча нусхасини ўзида сақлашга ҳаракат қилади ва турли баҳоналар билан уни футболчига тақдим этмайди. Ўз ҳуқуқлари ҳимоясини тегишли шахс ёки ташкилотларга тақдим этган футболчилар эса клубдан шартномани 4 нусхада тузишни талаб қилади ва у имзоланган куниёқ унинг бир нусхасини ўзида қолдиради.

Лига Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан кейинги тўрт йилда қатор лойиҳаларни амалга оширди. Бу эса юқоридаги каби ҳолатларни кескин камайтирди. Навбатдаги қадам сифатида Лига клубларга расмий мурожаат билан чиқиб, жорий йилнинг 31 март санасига қадар меҳнат шартномасининг тегишли нусхасини футболчи ва мураббийларга тақдим этиш шартлигини маълум қилди. 1 апрелдан бошлаб мазкур талаб ижросини ўз вақтида бажармаган футбол клуби жаримага тортилиши белгиланди.

Шунингдек, Лига клубларни шартномаларга киритилаётган ўзгаришлар масаласини тартибга солишга чақирди. Аксар ҳолатларда клуб ва футболчи, клуб ёки мураббий шартномага қўшимчалар киритади, бироқ мазкур шартнома 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказилмайди. Бу каби ҳолат клубга нисбатан санкциялар киритилишига олиб келади. Айни вақтда Суперлига клубини бошқарган раҳбарлардан бири бу каби ишлар ортидан судда жавоб бераётганлигини унутмаслик керак.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:06, 04.03.2024. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик