Бокс. Лицензион турнирда кеча барча спортчиларимиз ғалаба қозонишди
Италияда давом этаётган бокс бўйича Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион турнирда кеча 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишди.
-66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги иккинчи жангини нидерландиялик Луна Амаро Беелоога қарши ўтказди. Якунда эса иқтидорли вакилимиз рақибасини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
-75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова украиналик Каролина Маҳога қарши бўлиб ўтган баҳсда рақибасини мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.
-92 кг вазнда ғалабали серия тақдим этиб келаётган Лазизбек Муложонов, навбатдаги жангини Того давлати вакили Кевин Куажовига қарши ўтказди. Баҳс якунида эса боксчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 5:0.
-63,5 кг вазнда баҳс олиб бораётган боксчимиз Руслан Абдуллаев ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унга бу сафар косовалик Шпетим Бажоку рақиблик қилди. 2 раунд давом этган жангда Руслан рақибини техник нокаутга учратди.
Шу тариқа, кечаги жанглардан сўнг тўрттала вакилимиз мусобақанинг чорак финал босқичига чиқишди:
-66 кг. Навбаҳор Ҳамидова - Луна Амаро Беелоо (Нидерландия) — 5:0.
-75 кг. Азиза Зокирова - Каролина Маҳо (Украина) — 5:0.
-92 кг. Лазизбек Муложонов - Кевин Куажови (Того) — 5:0.
-63,5 кг. Руслан Абдуллаев - Шпетим Бажоку (Косово) — 2-раундда техник нокаут.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:01, 10.03.2024. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар