Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё ва Туркия Оғир атлетика федерациялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 мартда имзолаган “Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида мамлакатимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш, ёшлар орасидан маҳоратли спортчиларни саралаш тизимини такомиллаштириш, оғир атлетика бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Ватан доврўғини достон этадиган профессионал спортчиларни тайёрлашда халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, илғор хориж тажрибаларини ўзлаштириш ҳамда чет эллик малакали мутахассисларни жалб этиш, инновасион технологиялар ва илмий-таҳлилий ёндашув муҳим аҳамият касб этади. Ушбу вазифаларнинг тўлақонли таъминланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан Халқаро ва қитъавий оғир атлетика федерациялари ҳамда ривожланган давлатлар билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 31-март – 11-апрел кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақанинг расмий тадбирларида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари, Осиё Оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрилло Маҳмудов бир қатор хорижий давлатларнинг спорт мутасаддилари, Осиё ва халқаро оғир атлетика федерацияси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Куни кеча Ш. Маҳмудов Таиландда Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф ал Мана билан расмий учрашув ўтказди. Мулоқот давомида оғир атлетика спорт турининг қитъамиздаги ривожи, унинг техник-тактик, спорт тиббиёти, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда 2024-йилги мусобақалар тақвими масалалари хусусида сўз юритилди.

Осиё Оғир атлетика федерацияси раҳбари Мухаммад Юсуф ал Мана оғир атлетика спорт турини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қарор нафақат Ўзбекистонда, Осиё мамлакатларида ҳам ушбу спорт турининг оммалашувига, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга беқиёс ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси ва Осиё оғир атлетика федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзолаш маросими ташкил этилди.

Айтиш лозим, мазкур меморандум ўзаро манфаатларга асосланган оғир атлетика спорт туридаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва рағбатлантиришга қаратилмоқда. Бундан ташқари, мазкур ҳамкорлик юртимиз оғир атлетика мутахассисларининг жаҳондаги мавқеини оширишга, спортчиларимизнинг қитъа мусобақаларида, халқаро ўқув-машғулот йиғинларида илғор тажрибалардан биринчилардан бўлиб фойдаланишига ўзига хос омил яратиши билан аҳамиятлидир.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting
Киритилди: 12:38, 31.03.2024. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик