Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Туркманистон 1 1
2 Ўзбекистон 1 1
3 Ўмон 1 1
4 Қирғизистон 1 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 17:00 Ўмон - Қирғизистон
02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3057 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Луиш Фигу: «Реал»га бахт излаб ўтган эдим...»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Афсонавий Луиш Фигунинг тарихи кўпчиликка маълум - португалиялик юлдуз энг юқори спорт формасига чиққан паллада «Барселона»дан «Реал»га ўтган ва бутун Каталония нафратига учраган эди.

Луиш яқинда Marca нашрига экс-клюзив интервью берди ва унда ўтмиш воқеаларини эсга олди. Ҳам «Барселона», ҳам «Реал»да ўйнаган тарихдаги кам сонли футболчилардан бири шунингдек, бугунги «Мадрид» ҳолати, яна Килиан Мбаппе трансферига тўхталди. Суҳбат эса унинг кундалик ҳаёти ҳақида бошланди.

- Бугун Луиш Фигунинг одатий бир куни қандай ўтади?

- Тан оламан, олдингидек футбол масаласида унча фаол эмасман. Ҳа, «Мадрид» ёки УЕФАдаги ишим билан қаерларгадир сафар уюштиришим мумкин. Қолган вақт асосан ҳомийлар билан учрашаман ёки шахсий бизнес лойиҳам устида ишлайман. Мадридда бўлсам, оиламга ҳам маълум вақт ажратаман, албатта.

- Умуман, спорт билан шуғулланиб турибсизми?

- Ҳа. Фақат айнан футболга етарлича вақт ажратиш имкони йўқ. Агар бирор шоу ёки хайрия ўйинига таклиф этишса, боришга уринаман, лекин майдонда кўп ўйнамайман. Аслида ўйнашга ташнаман ҳамон, бироқ хайрия ўйинларида жароҳатланиш хавфи катта. 

- Профессионал фаолиятдан сўнг ҳам олдинги жароҳатлардан азият чекаётгандексиз...

- Йўқ, хайриятки, ҳеч қандай асорат сезилмаяпти. Футболда кўпинча   мушаклар билан боғлиқ жароҳатлар орттирардим. Ҳа, тўпиғим ҳам лат еган, бир сафар жарроҳлик амалиё­тига эҳтиёж сезганман. Муҳими, ҳозир бемалол югура оламан ва бинойидек ўйнашим ҳам мумкин.

- Футболчилик фаолиятингиздагидек юқори рақобатни биринчи ўринга қўйсангиз керак, умуман, ҳамон қизиққонмисиз ёки...?

- Ҳа, олдин қандай бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Нафақат спорт, балки бошқа ишлар масаласида ҳам. Ахир рақобатсиз ўсиш бўлмайди.

- Кучли рақобатга мойиллик бизнес ишларида ҳам қўл келяптими?

- Ҳа, албатта. Яқинда мода оламида иш бошладим ва ҳозир ғоят ҳаяжондаман. Умид қиламанки, янги йўналишдаги ижодим одамларга ёқади ва муваффақият фақат машҳурлигим билан   боғлиқ бўлмайди. Табиатан шундайман: қайсидир ишга киришсам, бор муҳаббат ва кучимни унга йўналтираман.

- Қизиқ, жаҳон футболини нечоғли   кузатяпсиз?

- Имкон қадар кўпроқ ўйинлар кўришга ҳаракат қиламан. Дейлик, собиқ клубларимнинг ҳеч бирига бефарқ эмасман, яна барчанинг эътиборида турадиган катта учрашувларга ҳам. Оддий айтганда, Испания, Португалия ва Италия чемпионатлари доимий эътиборимда. Шунингдек, еврокубокларга қизиқишим баланд.

- Айримлар 90 дақиқалик ўйин мухлисларни зериктиришини таъкидлашмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Тушунарлики, соҳага мухлисларнинг янги оқимини жалб этиш керак. Ўйин вақтига доир баҳс-мунозараларга келсак, муайян бир жамоа тарафдори саналган мухлис 90 эмас, балки 180 дақиқада ҳам асло зерикмайди. Ҳа, танганинг орқа томони ҳам бор: дейлик, «Райо Вальекано» ёки «Алавес» мухлисларидан бошқа жамоалар ўйинларини тўлиқ томоша қилиш-қилмасликларини сўрасангиз, якдил жавоб беришади - «Йўқ». Лекин бу улар футболни ёқтирмасликларини англатмайди. Бугунги асосий вазифа - ёшлар муҳаббатини қозониш йўлида бошқа кўнгилочар платформалар билан рақобатлашиш. Асосийси, футбол ҳамон биринчи рақамли спорт тури саналмоқда. 

- Кўпроқ қайси клубларни кузатасиз?

- Биринчи навбатда, «Реал»ни! Табиийки, сифатли футбол ва мазмунли ўйин кўришга мойилман. Умуман, спортга бефарқ қаролмаслигимдан дейлик, «Севилья» - «Осасуна» баҳсини ҳам томоша қилишим мумкин. Қисқаси, ҳаммасини кузатаман.

- Янги «Бернабеу»да бўлдингизми?

- Ҳа, мавсумий абонементим бор. Агар Мадриддан узоқроқда бўлсам, ўрнимга қизларим боришади. Умуман, 20 йилдан ошдики, «Реал»нинг расмий сосьоси (мухлиси)ман.

- Демак, клуб президенти лавозимига даъвогарлик қилишингиз мумкин.

- Ҳа, мақсадлардан бири ҳам шу.

- Сизда бунинг учун пул бор.

- Йўқ, маблағ ҳали етарли эмас.

- Умуман олганда, Луиш Фигуни   «Мадрид» президенти сифатида кўришимиз мумкинми?

— Аслида ҳеч қачон ниманидир режалаштирмайман. Зеро, ҳаёт йўлининг ўзи сизни турли қарорлар сари етаклайди. Яъни ҳар қандай танлов учун ўз вақти бўлади. Ҳар ҳолда, менда ҳамиша шундай - вақтдан илгарилаб кетишни истамайман. 

- Сизга қолса, замонавий футболда нимани ўзгартирардингиз?

- Менга футболдаги айни тизим моҳияти маъқул. Демоқчиманки, жиддий ўзгаришларга қўл уриш ёки келажак воқеаларини тўлиқ режалаштиришдан маъно кўрмаяпман. Футбол ҳалолликни ёқтиради, натижаларни сохталаштириш яхшиликка олиб келмайди. Футбол - табиий спорт ва у хатолардан холи эмас. Майдонда қайсидир томон хатога йўл қўяди ва иккинчиси бундан фойдаланади. Ҳакамлик хатолари хусусида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Шахсан менга ўйинга ташқи аралашувнинг кўпайиши асло ёқмайди. Ҳа, мисол учун, жаҳон ёки Европа чемпионатида тўп дарвоза чизиғидан ўтган-ўтмаганини аниқ кўрсатиб берадиган технология ишлатилишига қарши эмасман, лекин кичик эпизодларни ҳам техника аралашуви билан ҳал этиш ортиқча.

- Бугунги «Реал»ни қандай кўряпсиз?

- Менимча, жамоа яхши ҳолатда. Дейлик, ғалаба қозониш салоҳияти катта. Таркибда эса истеъдодли, совринларга ташна ёшлар кўп, шунинг баробарида мураббий зўр. Ўйлайманки, «Реал» жорий мавсум чемпионликни нишонлайди.

- Жуд Беллингем сизни ҳам ҳайратда соляптими?

- Ҳа, унинг тезда мослашганидан лол қолдим, лекин ўйинидан эмас. Чунки Жуд катта истеъдод эканлигини олдиндан билардим. Мантиқан ҳар қандай иқтидор янги клубга кўникишда бироз қийналади, унга маълум вақт керак бўлади. Жуд эса бунга муҳтож эмаслигини кўрсатди - «Реал» учун ҳақиқий топилма!

- Фигу, Зидан, Рауль ва Роналдоси бор «Реал»да Беллингемга жой топилардими?

- Йўқ, лекин яна ким билади...? Билмайман. Бизда чиндан ҳам, ажойиб авлод, қойилмақом жамоа бор эди. Тўғри, Жуд каби истеъдодлар учун ҳар доим ва ҳар қандай жамоада жой топилади.

- Ўша галактикосдан кимдир билан дўстона муносабатни сақлаб қолганмисиз?

- Ҳамма билан. Ҳаётдаги энг катта ғалабаларимдан бири - клубдошларим билан яхши муносабат ўрнатганим. Ҳалигача кўплаб йигитлар вақти-вақти билан алоқага чиқиб туришади: Морьентес, Йерро, Эльгера, Рауль, Бекхэм, Роналдо, Роберто Карлос, Касильяс, Мичель...

- Энди «Барса»га ҳам тўхталсак. Хави кетмоқда...

- Биласизми, бу ҳақда гапиришни истамайман. Агар «Барса» афсоналари қандай кетишганига қарасангиз, Каталонияда футбол нималиги аён бўлади - фақат натижа муҳим. Ачинарли, лекин шундай. Қаранг, «Барса» ўтган мавсум чемпион бўлди, бироқ мураббий ишини давом эттиролмайди. Қандайдир беқарорлик. Аслида «Барса» каби катта жамоа барқарорликни биринчи ўринга қўйиши керак, айниқса, ҳозирги қийин иқтисодий ҳолатда. 

- «Негрейра иши» бўйича хулосангиз қандай?

- Нима дердим? Ҳаммасини тушуниш ва оқибатларга тайёр туриш керак. Жуда жиддий масала.

- Сизнингча, оқибати қандай кўриниш олиши керак?

- Билмайман, ахир судья эмасман. Қонунлар мавжуд ва уларга риоя этиш талаб этилади. Акс ҳолда, ҳам ижтимоий, ҳам спорт қонунларини бузиш одатга айланиб қолади.

- Қизиқ, ҳозир ўйнаётганингизда, Саудия Арабистонига борармидингиз?

- Билмадим. Менда бундай имконият туғилганди, лекин бормадим. Барчаси муайян вазият, эҳтиёж, лойиҳа каби жиҳатларга боғлиқ. Саудияга йўл олганларни танқид қилолмайман, чунки қаерда ўйнаш ҳар кимнинг ҳуқуқи. Араблар миллий чемпионат олдинга қадам ташлаши учун кўп сарфлашди, шундай экан, муҳим ижрочиларни ўз томонларига оғдириш ҳаракатини ҳали сусайтиришмаса керак. Маҳаллий футбол ва турмуш тарзига мослашиш эса ҳамма учун индивидуал масала.

- Тасаввур қилинг, агар Мбаппе олдингизга келса, унга қандай маслаҳат берардингиз?

- Шунчаки, бахтли бўлиш йўлини излаши кераклигини айтардим.

- «Мадрид» ҳақида-чи?

- Ҳаётда асосий ҳилқат - бахт. Ўз тажрибамдан айтсам, «Реал»га бахт излаб ўтган эдим. Мадридда 5 йил давомида завқ-шавқ билан ўйнаганимни эътиборга олсак, клубда ўз бахтимни топдим ҳам.

- Евро-2024 старти яқинлашмоқда. Португалия термаси имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Европа чемпионати футбол оламидаги энг яхши турнирлардан биридир. Йўқ, УЕФА вакили бўлганим учун шундан хулоса айтмаяпман. Ахир барчаси жамоалар ва футболчилар даражасидан маълум. Португалия термасига келсак, гап жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳақида кетмоқда. Футболчиларда истеъдод ҳам, тажриба ҳам етарли. Демак,   Франция, Англия, Испания, Германия, Бельгия термалари қаторида Португалия миллий жамоасини ҳам фаворит ўрнида кўрсатиш мумкин.

- Криштиану Роналду ўйнашда бардавом ва ғайриоддий ҳолат юз бермаса, у қитъа чемпионатида яна бир бора қатнашади...

- Криш - ҳақиқий йиртқич. Бу йигит - мен ўзимдан кейин кўрган энг катта куч (кулади).  Ҳамон гол уришдан тўхтамаётганидан хурсандман. Менимча, Роналду фаолиятини гол уриш билан якунлайди.

- Жоау Фелишга ишонасизми?

- Жуда истеъдодли йигит, лекин унга яна нимадир керак. Айнан нима? Эҳтимол, озгина ғазаб ёки бироз чан­қоқлик... Аммо ҳар бир инсон ўзига хос ва уни ўзгартириш жуда қийин. Хуллас, Фелиш ўз истеъдодини намойиш этган, аммо барқарорликка муҳтож йигит, менимча.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:35, 06.04.2024. Ўқилди: 3334 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
3 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
4 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
5 Афғонистон Умид Мусавий 1
6 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
7 Ҳиндистон Анвар Али 1
8 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
9 Қирғизистон Жоел Кожо 1
10 Туркманистон Вепа Жумаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.