"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасининг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
“Қизил иблислар” “Борнмут” билан учрашувдаги дурангдан сўнг (2:2) АПЛнинг кучли тўртлигидан жой олиш учун курашдаги имкониятларини пасайтирди.
Тен Хаг жамоаси турнир якунига 6 тур қолганда тўртинчи ўриндаги "Астон Вилла"дан ўн очко ортда қолиб, жадвалнинг еттинчи ўрнида бормоқда.
“Кучли тўртликдан жой учун курашасизми? Бизнинг ҳаракатларимиз етарли эмас, буни биламиз. Мавсумнинг сўнгги босқичида етарлича ўйин кўрсатмаяпмиз.
Тўғриси, биз бугун яхшироқ натижага лойиқ эмасдик. Биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз, ўйинни назорат қилишимиз, гол уришимиз ва кўп имкониятларни бой бермаслигимиз керак”, — деди нидерландиялик мураббий.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).