Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё Олимпия кенгаши президенти Ўзбекистонда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳд ас-Сабоҳ раҳбарлигидаги делегация аъзолари 18 март куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов билан учрашди.

Мулоқот чоғида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда спортни изчил ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди. Спортни баркамол авлод тарбиясининг муҳим воситаси сифатида жадал оммалаштириш, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кенг қамровли ишлар натижасида спортчиларимизнинг Олимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда эришаётган муваффақиятлари салмоғи тобора ошиб бормоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори ҳам юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборнинг амалдаги яна бир яққол ифодаси бўлди. Мазкур ҳужжатда юқори салоҳиятли спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, олимпиячиларимиз захирасини бойитишга доир муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлган учрашувда Осиё Олимпия кенгаши билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

– Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида спортни изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовордир, – деди Шайх Аҳмад ал-Фаҳд ас-Сабоҳ. – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлган учрашувда мамлакатингизда спортни ҳар томонлама тараққий эттириш борасида амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ислоҳотлар бераётган юксак самаралар хусусида батафсил маълумот олиш имконига эга бўлдик. Бу борадаги самарали ишлар ва ташаббуслар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятини ҳамда Олимпия ҳаракатини жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

Осиё Олимпия кенгаши делегацияси аъзолари Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” спорт мажмуасини бориб кўрдилар. Меҳмонлар юртимизда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, халқаро андозаларга мос ушбу муҳташам мажмуада яратилган шарт-шароитларга юксак баҳо бердилар.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 14:03, 19.03.2013. Ўқилди: 5014 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик