Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ғалабага лойиқ эдик» — Фарҳод Соҳибжонов «даҳшатли» голи ва водий дербиси ҳақида нималарни айтди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

7-тур доирасида ўтказилган «Нефтчи» – «Андижон» учрашуви ҳали ҳамон қизғин муҳокама қилинмоқда, албатта яхши маънода. Бундай ўйин фонида Ўзбекистон чемпионатининг даражаси ҳам кўтарилиб бораётгани кўриняпти.

Айниқса, «Андижон» футболчиси Фарҳод Соҳибжонов томонидан урилган гол нафақат Ўзбекистон, балки бошқа мамлакатларда ҳам ҳайрат билан қарши олинмоқда.

Трендга айланган Соҳибжонов «Андижон» матбуот хизматига интервью берди.

— Фарҳод сиз қандай гол урганингизни биласизми? Ҳаммани оғзида сизнинг голингиз...Бу қандай содир бўлди?

— Тўғриси, ўйинни ичида бунчалик гол урганимни билмагандим. Ўйин ҳарорати баландлиги учун эътибор бермадим. Омад келди.

— Голингизни видеотакрорда кўрганингизда нималарни ўйладингиз?

— Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Бундай гол уриш фаолиятимда содир бўлганидан Аллоҳга шукр, дейман.

— Ҳамма Златан Ибрагимовнинг голи билан таққослашни бошладилар. Сиз ҳам кўргандирсиз. Златан каби гол уриш қанақа экан?

— Ҳа, кўрдим. Ўзингизни бундай ҳис қилиш, тўғрисини айтсам, жуда ёқимли экан.

— Бу «йил голи» бўлади, деб ўйлайсизми?

— Худо хоҳласа, бундан ҳам чиройли гол уришга ҳаракат қиламан.

— Умуман, водий дербиси қандай таассурот қолдирди? Ғалабага яқин эдик. Нима етишмади, охирида?

— Ҳа жуда яқин келгандик. Ҳаммаси Аллохдан, шунақа бўлиш керак экан ва шу нарса бўлди. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик.

— Фарғонадаги дуранг адолатлими?

— Билмадим, менимча, ғалабага лойиқ эдик.

— "Андижон” ва унинг мухлислари янги даражага чиқиб олдилар. Буни қанчалик ҳис қиляпсиз ва сиз яна бу ҳақида нима деган бўлардингиз?

— Албатта, мухлисларга каттакон раҳмат. Бизни қаерда бўлсак ҳам ёлғиз ташлаб қўйишмаётгани учун миннатдормиз. Мухлислар билан биз бир кучмиз.

— Энди «Металлург» келади. Бу ўйинга тайёргарлик қандай бўлади?

— Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 15:12, 14.05.2024. Ўқилди: 3995 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик