Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Ньюкасл 8 9
14 Фулхэм 8 8
15 Лидс 8 8
16 Брентфорд 7 7
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 7 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

21/10 00:00 Вест Хэм - Брентфорд

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6984 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.10.2025

      05:30 "Всё о главном". Дмитрий Крамаренко.
      06:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе".
      17:55 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      19:55 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      21:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      03:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      04:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.10.2025

      05:25 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      09:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      12:20 "Парусный спорт".
      12:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      15:15 "Команда мечты".
      15:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Мужчины.
      19:40 "Лица страны". Иван Штыль.
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 2.
      22:00 "Непобедимый".
      22:30 "География спорта". Смоленск.
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Мужчины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.10.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      08:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      11:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      15:35 Новости.
      15:40 Есть тема! Прямой эфир.
      16:55 "География спорта". Смоленск.
      17:25 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      19:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Динамо" (Махачкала) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. ЦСКА (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      00:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. ACA 189 в Грозном, Россия. Абдул-Азиз Абдулвахабов против Али Багова.
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Олимпийский лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      07:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Супергигант.
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      13:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Супергигант.
      14:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Скоростной спуск.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      21:30 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 3 в Чжэнчжоу, Китай. Обзор.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 7 в Вуллонгонге, Австралия. Обзор.
      04:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 21. Мант-Ла-Виль - Париж.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Globe Soccer Awards ва Абдулраззоқ Ҳамдалла

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ал-Наср»нинг бош юлдузи Криштиану Роналду 2023 йилнинг бош тўпурари сифатида Globe Soccer Awards лауреатига айланган, яъни Диего Марадона шарафига аталган соврин соҳиби бўлганди.

Ғалати томони шундаки, 2019 йили айнан «Ал-Наср» сафида марокашлик ҳужумчи Абдулраззоқ Ҳамдалла ҳаммадан кўпроқ гол урган, аммо совринсиз қолган экан. Нега?

Globe Soccer Awards - ғалати тақдимот. Тушунарлики, Роналду 2023 йилни ўта кучли ўтказди: Саудия Арабистони чемпионатига йўл олган супер­юлдуз барқарор равишда мегасамарадорлик қайд этди - 59та ўйинда 54та гол. Криш шу тариқа Globe Soccer Awards тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши тўп­урарига аталган совринга эга чиқди. Уни яна Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишларига оз қолди (ҳа, сўров шартига кўра, ОФК ҳудудида ўйнайдиган бошқа қитъалар вакилларига ҳам овоз бериш мумкин). Хуллас, йил якунлари сарҳисоб қилинадиган ва энг яхшилар тақдирланадиган Globe Soccer Awards маросимида португалиялик юлдузга 2023 йилнинг энг яхши тўпурари сифатида Диего Марадона шарафига аталган махсус мукофот топширилди. Бироқ буни ҳамма бирдек қабул қилгани йўқ. Хусусан, араб футболи мухлисларлари кутилмаганда, ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»да ўйнаган яна бир легионер - марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдалла натижасини эслаб қолишди. Араб матбуотида ёзилишича, у 2019 йили нақ 57та гол урган, бироқ алоҳида мукофот олмаган. Маълумот учун, 2019 йилнинг расмий бош тўпурари Роберт Левандовски 54та гол урган. Хўш, бу маълумот тўғрими? Унчалик эмас. 

Дейлик, transfermarkt порталида келтирилишича, Ҳамдалла 2019 йили 57та эса 54та гол урган. Яъни польшалик голеадор билан тенг натижа кўрсатган. Барчаси қайта ва синчковлик билан ҳисоблаб чиқилгач, transfermarkt талқини тўғри чиқди: дарҳақиқат, Ҳамдалла ҳам, Левандовски ҳам йилни 54тадан гол билан якунлаган. Аммо марокашлик тўпурар польшаликка нисбатан нақ 23та кам ўйин сарфлаган ўша натижа йўлида! Бироқ уни нега йилнинг бош тўпурари сифатида эътироф этишмагани тушунарсиз ҳолат. Тўғри, Globe Soccer Awards марокашликни 2019 йилнинг энг яхши араб футболчиси сифатида эътироф этганди. 

Ўзи Ҳамдалла ким? Марокаш миллий жамоасининг ЖЧ-2022даги кутилмаган муваффақияти иштирокчиси! Ҳозирда «Ал-Иттиҳод»да тўп сураётган Ҳамдалла энди ҳар жиҳатдан янги клубдоши Карим Бенземадан нусха кўчириши билан ҳам машҳур. Дейлик, у франциялик юлдуз каби қўлини боғлаб олади ва қулоқчин билан юради. Умуман, Ҳамдалла ғайриоддий фаолият соҳибидир. Барчасини ўз ватанида бошлаган ҳужумчи кейин кутилмаганда, Норвегия чемпионатига йўл олади ва у ерда 1 мавсум ўйнайди. Абдулраззоқ шундан сўнг Осиё мамлакатлари йўналишида ҳаракатланди: Хитой - Қатар - Саудия Арабистони. Ҳамдалла ҳозир Саудия футболида чин юлдуз мақомида. Дейлик, охирги 4та мавсумда 3 марта маҳаллий чемпионатнинг бош тўпурари бўлди. Қолаверса, мавсум-2018/2019 якунида энг яхши футболчи сифатида тан олинди. «Ал-Наср» либосидаги 108та ўйинда 112та гол (!) ургани ва клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 2-ўринда эканлигини алоҳида айтиш керак. 

Ҳамдалланинг Марокаш термасидаги фаолиятига келсак, 2012 йили дебютини нишонлаган ҳужумчи ортда қолган вақт мобайнида атиги 24та ўйинда қатнашган. У 2019 йили миллий жамоада бошқа ўйнамаслигини ҳам эълон қилганди. Ўшанда маҳаллий ОАВда ҳужумчининг мураббийлар штаби билан можарога боргани ҳақида хабарлар чиққанди. Шундан бир неча ой ўтгач, матбуот анжуманида бош мураббийдан Ҳамдаллани ортга қайтиши эҳтимоли юзасидан сўрашганида, у жимгина ҳужумчининг «Инс­таграм»да энди ҳеч қачон миллий жамоа либосини киймаслиги тўғрисида ёзган пос­ти нусхасини кўрсатди. Дарвоқе, Абдулраззоқ  ушбу ижтимоий тармоқда 1 миллиондан кўп обуначига эга. Муҳими, Ҳамдалла Марокаш термаси футболкасини қайта кийди. Яъни 3 йилдан кейин, ЖЧ-2022 арафасида жамоа таркибига киритилди. Қатарда эса одатдагидек, асосан иккинчи бўлимда майдонга тушди ва ҳеч қандай самарали ҳаракатни амалга оширмади. Фақат Франция термасига қарши кечган ярим финал ўйи­ни охирида, ҳисоб 0:1 бўлиб турган паллада яхши вазиятни йўққа чиқаргани билан эсда қолди. Якунда Ҳамдаллаҳ йил бошида ўтказилган Африка кубоги-2023дан четда қолди.

2022 йили «Ал-Наср»ни «Ал-Иттиҳод»га алмаштирган марокашлик дарҳол Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Ёзда жамоа сафига Карим Бензема қўшилди ва клуб Ҳамдалладан 9-рақамни францияликка беришни сўради. Марокашлик бунга кўнди ва «99»ни олди. «Жамоамизга келган ҳар қандай футболчини илиқ қарши оламиз. Ахир биз профессионал футболчилармиз ва ҳам ташқи, ҳам ички рақобатга кўникиб улгурганмиз», - деганди Ҳамдалла ўша пайт. Маҳаллий журналистларнинг ёзишларича эса, марокашлик ҳужумчи илк кунданоқ франциялик машҳур амплуадошига боғланиб қолган. У энди ҳар нарсада Бенземага тақлид қилмоқда: бир хил кийим ва наушник, юриш-туриш... Айтишларича, Абдулраззоқ охирги вақтлар ҳаттоки, Бензема сартароши хизматидан фойдаланмоқда. Марокашлик яна худди франциялик каби ўнг қўлини боғлаб олишни ҳам одатга айлантирди. Диққатга сазовор жиҳати, Бенземанинг услуби ёрдам бермоқда: у жорий мавсум янги кумиридан анча кўп гол урмоқда.

Globe Soccer Awards 2010 йили Европа клублар ва футбол агентлари ассоциацияси томонидан кўплаб йирик ҳомийлар ёрдамида таъсис этилган. Тақдирлаш маросими ҳамиша Дубайда бўлади. Лауреатлар мухлислар ва мутахассислар иштирокидаги сўров воситасида аниқланади. Масалан, 2023 йили сўровга Франческо Тотти, Икер Касильяс, Женнаро Гаттузо, Луиш Фигу, Антонио Конте ва Фабио Капелло каби машҳурлар таклиф қилинди. Миш-мишларга қараганда, мукофот таъсисчилари қаторида Роналдунинг собиқ агенти Хорхе Мендеш ҳам бор. Айтиш керак, Globe Soccer Awards талқини бўйича айнан Криш ҳаммадан кўп йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган - 6 марта. Таққослаш учун, Лионель Месси фақат 2015 йили ғалаба қозонган. Шунингдек, 14 йил давомида энг яхши футбол агентига топшириладиган мукофот асосан Мендешга берилди (12 марта). 2020 йили эса Globe Soccer Awards Роналдуни аср футболчиси, Мендешни аср агенти сифатида тан олганди. Тўғри, қавс ичида мукофот 2001-2020 йиллар учун топширилгани қайд этилган. Ҳамдалла 54та гол урган вақт Марадона шарафига аталган соврин мавжуд эмасди. Бу Роналду учун ўйлаб топилмаган, албатта. Зеро, соврин илк марта 2021 йили берилган ва уни Левандовски олган. Қизиқ, 2022 йили энг яхши тўпурар Globe Soccer Awards томонидан негадир тақдирланмаганди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:04, 14.05.2024. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.