Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мадридликлар Мбаппени Евродан олдин таркибга қўшмоқчи, аммо клуб бир қанча қийинчиликларга дуч келади. Килианни қачон "Реал Мадрид"да кўришимиз мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мбаппе мавсум охирида "ПСЖ"ни тарк этишини расман эълон қилди. Франция терма жамоаси сардори Мадридга ўтишига деярли шубҳа йўқ. Ягона савол шундаки, "қироллик клуби" қачон "Сантьяго Бернабеу"да ўзининг янги юлдузини тақдим эта олади.

Marca хабарига кўра, "Лос Бланкос" ОАВда катта таъсирга эга Килианнинг ўз футболчиси сифатида Еврога боришини истамоқда. Франциялик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси Перес ва жамоанинг режаларига халал бериши мумкин.

Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 30 июнга қадар амал қилади. Евро 14 июнда бошланади ва Франция турнирдаги илк ўйинини 17 июн куни ўтказади. Техник жиҳатдан ҳужумчи бу вақт ичида "ПСЖ" футболчиси бўлиб қолади. "Реал" ё "ПСЖ"ни трансферга рози бўлиши мумкин, ёки икки клуб Европа чемпионати бошланишидан олдин шартномани бекор қилишга рози бўлиши керак.

Франция терма жамоасининг жадвали вазифани осонлаштирмайди. Дидье Дешам 29 майга Клерфонтейндаги “кўклар” базасида футболчилар йиғинини режалаштирган.

Агар Мадрид Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси бўйича муаммони ҳал қила олса, клуб Франция футбол федерацияси билан Килианга шартнома имзолаш ва "Бернабеу"да ҳозир бўлиш учун бир кунга Мадридга боришига рухсат бериш учун музокара олиб бориши керак бўлади. Қўшимча қилиш керакки, Евро бошлангунга қадар французлар Люксембург (5 июнь) ва Канада (9 июнь) билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Яна бир қийинчилик бор! Marca нашрининг ёзишича, мадридликлар Мбаппени июн ойининг биринчи ҳафтасида: Чемпионлар лигаси финалидан кейин ва евро бошланишидан олдин таништирмоқчи. Аммо клуб уй аренасида янги келганнинг тақдимоти учун кунлар унчалик кўп эмас. Футбол мавсуми ниҳоясига етмоқда, демак, янгиланган Бернабеу концерт майдонига айланмоқда. Ҳеч ким Мбаппе тақдимоти учун машҳур ижрочиларнинг кенг кўламли шоуларини кўчирмайди.

"Реал" ўз миллий терма жамоалари таркибида Евро ва Америка Кубоги чорак финалидан ўта олмаган футболчилар АҚШ бўйлаб гастрол сафарига йўл олишини эълон қилди. Маълум бўлишича, Килианнинг Мадриддаги дебют санаси Франциянинг Европа чемпионатида қанчалик узоққа боришига боғлиқ бўлади. Турнирнинг финали 14 июл куни Берлинда бўлиб ўтади.

Агар "Реал" Килианнинг Еврогача ўтишини ташкил қила олмаса, французлар эса турнирнинг ярим финалига чиқса, Мбаппени “Реал”да фақат Ла Лиганинг янги мавсуми бошланиши билан кўрамиз.

Киритилди: 10:11, 18.05.2024. Ўқилди: 4467 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик