Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21655 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Николай Лапа: «Болалар футболида турли турнирлар ниҳоятда зарур»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Интервьюлар
A A A

Украиналик мураббий Николай Лапа уч ой кам икки йилдан бери «Машъал» футбол мактабида ишлаб келяпти. У бу йилдан бошлаб 2000 йилда туғилган футболчилар билан бирга 1998 йилги гуруҳни ҳам шуғуллантирмоқда.

Яқинда ушбу мураббий билан суҳбат қуриб, ундан бу ердаги иш фаолияти қандай кетаётгани, нега «Машъал»ни танлагани ҳамда болалар футболига оид фикрларини сўрадик.

— Николай Петрович, шу йилнинг июль ойида «Машъал» футбол мактабида иш бошлаганингизга икки йил тўлади. Суҳбат аввалида бу ердаги дастлабки кунларни эслаб ўтсангиз.
— Худди кечагидек эсимда, Муборакка ҳамкасбим Самир Назимович билан ташриф буюргандик ва бизни ўша пайтда Сеид Сеидов кутиб олганди. Биргаликда тушлик қилгач, Сеид Юсупович бизни футбол мактаби, майдонлар ҳамда асосий жамоа уй учрашувларини ўтказадиган стадион билан таништирди. Ўша вақтда клуб тарбияланувчилари «Чашма» номли ёзги оромгоҳда дам олишаётган экан. Эртаси куни биз ҳам ўша ерга йўл олдик. Бошқа давлатдан келганимиз боис олдимиздаги биринчи иш клуб ва футболчилар билан яқиндан танишиш эди. Шу боис лагерга борганимиздан сўнг аввал мураббий ва футболчилар билан яқиндан танишдик. Оромгоҳда ўзига хос имтиҳон ўтказдик ва имтиҳон натижаларига кўра энг кучсиз гуруҳ 1997 йилда туғилган футболчилар гуруҳи эканлиги маълум бўлди. Кейин билсак, бу нарса «Машъал»дагилар учун янгилик эмас экан. Оромгоҳда бир ҳафтага яқин бўлдик, кейин яна Муборакка қайтиб ишга киришдик.

— 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат гуруҳ энг кучсизи эканлигини қандай аниқладингиз?
— Бу қийин эмас. Футболчиларга турли эстафета машқларини бажаришни топширасиз ва шунга қараб ким кучли, ким кучсизлигини билиб оласиз. Бунинг учун футболчининг кўзи боғланади ва уч марта ўнгдан чапга, кейин чапдан ўнгга айланади. Сўнгра қўлидаги тўпни дарвоза томон тўғри отиши талаб этилади. Ўшанда 1997 йилги гуруҳ ўйинчиларидан ҳеч ким тўпни дарвозага тўғри ота билмаганди. Ваҳоланки, улардан бир ёш кичик 1998 йилда туғилган футболчилар бу ишни ҳарқалай яхши бажаришганди. Бундан ташқари, футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини ҳам синовдан ўтказиб кўргандик.

— «Машъал»да ишлаш варианти қандай юзага келганди?
— Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Агентлик билан шуғулланаётган бир танишимиз бор, ўша бизни бу ерга ишлашга таклиф қилганди. У ўз вақтида Анатолий Демьяненкони ҳам «Насаф»га чақирган. Ўшанда «Машъал» футбол клуби бош директори Абдужалил Аралов эди ва у киши бизни Муборакда кўрганидан хурсанд эканлигини айтганди. Қисқаси, бизни «Машъал»га Абдужалил Акмалович чақирган десам ҳам бўлади.

— Сиз биринчи марта бошқа давлатда ишлаяпсиз, шундайми?
— Мураббий сифатида шундай. Аммо тўп тепиб юрган кезларим Украинадан ташқари Россияда ҳам ўйнагандим. Хабаровскда ўйнаган пайтимда у ерда болалар футболи қанчалик ривожланаётганини доим кузатиб борардим. Ўшандаёқ менда кейинчалик болалар мураббийи бўлиб ишлаш фикри юзага келганди. Болалар футболини ривожлантириш учун биринчи навбатда маблағ бўлиши, ёш футболчиларни доим тўп ва бошқа керакли спорт анжомлари билан таъминлаш, сифатли майдонларга эга бўлиш ҳамда кучли мураббийларни ёллаб уларга вақтида ойлик бериш талаб этилади. Шундагина натижа бўлиши мумкин. Катта футболда ўйинчиларга ҳар куни кўп ҳам эътибор бермасдан юриш мумкиндир, аммо болалар футболида боланинг ҳар бир хатти-ҳаракатини мунтазам кузатиб бориш мураббий учун энг муҳим омил ҳисобланади.

— Ўйинчи сифатида сизга омад кулиб боққанми?
— Менда ғайритабиий иқтидор ҳеч қачон бўлмаган, ҳаммасига фақат ўз меҳнатим орқали эришганман десам бўлади. Ёшлигимдан футбол ўйнашни жуда-жуда хоҳлардим ва бунинг учун доим меҳнат қилардим.

— Неча ёшда мураббийлик қилишни ўйлашни бошлагансиз?
— 29-30 ёшимда футболни тугатгач, албатта болалар мураббийи бўлиб ишлайман деб дилимга тугиб қўйгандим. Тўп тепиб юрган кезларимда кундалик дафтар тутгандим ва ҳар доим унга машғулотларни ёзиб борардим. Футболчилик фаолиятимни эса 34 ёшда тугатдим ва шундан сўнг мураббийлик ишини бошладим. 31 ёшга тўлганимда бизга мураббийлик қилган устозлардан қайси машғулот қандай фойда беришини сўраб олиб дафтарга ёзиб бора бошладим. Бу эса ҳозирги кунда менга жуда қўл келяпти.

— Қизиқ, одатда мураббийлар футболчиларга кўп ҳам қайси машғулот нимага фойда эканлигини тушунтириб ўтиришмайди. Улар одатда «Сен буюрилган ишни бажар, қолганига аралашма» дейишади.
— Ишонасизми, шу пайтгача менда ҳеч қайси мураббий билан келишмовчилик бўлмаган. Устозларимдан тез-тез сўрайверганимдан учун улар менинг келажакда мураббий бўлиб ишлашга қизиқаётганимни билишди ва ўзларига яқин олиб секин-аста мураббийликнинг сирларини ўргата бошлашди.

— Футболчилик фаолиятида нималарга эришгансиз?
— Футбол ўйнашни энг қуйи табақадан бошлаганман десам ҳам бўлаверади. Аввал иккинчи лигада, кейин биринчи лигада, сўнгра эса олий лигада. Хўш, футболда нимага эришдим? Японияда бўлиб ўтган универсиада ўйинларида Украина терма жамоаси либосида тўп сургандим. Шуни ҳозиргача фахр билан эслайман.

— Нега айнан болалар футболида ишлани афзал кўргансиз? Ахир кўпчилик катта футболда ишлашни хоҳлайди.
— Чунки ич-ичимдан болалар билан ишлашни истаб келганман. Мураббий болалар билан ишлаганда қандайдир ўзгача роҳат олади. Бизда шундай гап бор: одам касб танламайди, балки касб одамни танлайди. Токи менга болаларни шуғуллантириш ёқар экан, шу соҳада фаолият юритишда давом этмоқчиман. Ҳозирги пайтда ишим ўзимга жуда ёқяпти.

— “Машъал”га жойлашганингиздан сўнг янги муҳитга кўникиш жараёни қандай ўтди?
— Ҳар қандай одам ҳам янги жойга кўчиб ўтганидан сўнг иши орқали муҳитга мослашиб боради. Агар сен доим бирор нарса билан банд бўлсанг, бу анча осон кечади. Масалан, менга «Машъал»даги ҳамма билан танишиш ҳамда клубни ўрганиб олишим учун икки ой етарли бўлганди.

— Мураббийлардан энг аввал ким билан яқиндан танишгансиз?
— Биринчи навбатда Сеид Сеидов билан. Чунки у киши бизни кутиб олган ҳамда клуб билан таништирганди. Кейин эса барча ҳамкасбларим билан тезда танишиб кетдим. Футбол мактабимизда истиқомат қилаётгани боис Вали Келдиев, Икрем Репатов каби мураббийлар билан кўпроқ мулоқотда бўлиб турамиз.

— Сизнингча, болалар мураббийи бўлиб ишлашнинг қийин томонлари нимада?
— Ўйлайманки, бошланғич футболни ўргатиш ҳеч бир мураббий учун осон кечмайди. Европада энг кичик ёшдаги футболчилар билан шуғулланадиган мураббийларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Негаки бирор соҳани нолдан ўргатиш ниҳоятда мураккаб.

— Бу ердаги болалар билан тил топишиш қийин кечмаяптими? Ахир ҳозирги ёшларнинг кўпчилиги русчани билмайди.
— Биринчи бор келганимда шогирдларимнинг аксарияти мени деярли тушунмасди. Уларга нимани талаб қилаётганимни ўргатгунча анча асабий бўлишимга тўғри келганди. Аммо ҳозир деярли ҳаммаси мени тушунади. Шогирдларим орасида ҳатто русчани бинойидек гапира оладиганлари ҳам бор. Умуман олганда, футбол тили кўп ҳам мураккаб эмас. Талаблар ҳамма ерда бир хил бўлгани учун болаларнинг футболга оид русча атамаларни ўрганиб олишлари қийин кечмайди.

— «Машъал» футбол мактабида таҳсил олаётган футболчилар ҳақида фикрингиз қандай?
— Қатъий бир фикрга келишим учун дастлаб футболчиларни турли мусобақаларда синаб кўришимга тўғри келади. Энг асосийси эса доим вилоят миқёсидаги турнирлар билан чекланиб қолмасдан Қозоғистон, Россия, Украина каби давлатларга ҳам чиқиш керак. Ўзбек футболчилари билан украин ўйинчиларини солиштирадиган бўлсам, сизларда иқтидорли ёшлар ниҳоятда кўп, фақат улар жисмонан бақувват эмас. Болалар футболида энг муҳим омиллардан бири тўғри селекция сиёсатини олиб бориш ҳисобланади. Агар мураббий яхши футболчиларни танлай олса, демак унинг иши анча осонлашади ва шу билан бирга ўта қизиқ кўриниш олади. Масалан, мен ҳар бир чизиққа иккитадан кучли ўйинчини танлаб олишга ҳаракат қиламан.

— Ёшларда футболга бўлган қизиқиш шунчалик юқорими?
— Қўл остимда 2000 йилда туғилган футболчилардан 24 нафари шуғулланмоқда ва уларнинг ҳар бирида хоҳиш етарлича деб айта оламан. Бундан ташқари, бошқа давлат фуқароси бўлганим учун имкон қадар ота-оналарнинг ҳаммаси билан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилиб келяпман. Лекин таниш-билишчиликка асло йўл қўймайман. Мен фақат ўз хоҳишимга биноан ўйинчиларни саралаб оламан. Танлаб олганларимдан мабодо бирортасининг ўйини қовушмай юраверса, у билан тезда хайрлашаман.

— Сизни қийнаётган муаммолар ҳам борми?
— Болалар футболида тез-тез турли мусобақаларда қатнашиб туриш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки шундагина футболчининг ўйини, фикрлаши ва дунёқараши ўсиб боради. Агар сен доим шу ердаги бир хил жамоалар билан ўйнар экансан, бундан ҳеч нарса чиқмайди. Лекин иккинчи томондан мен клубдаги вазиятни яхши тушунаман. Ҳозир «Машъал»ни молиявий муаммолар қийнаб қўйгани бор гап. Демак, шундай шароитда ишлашга мажбурмиз.

— Қашқадарё футбол федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирлар савияси ҳақида нима дея оласиз?
— Келинг, шу саволни очиқ қолдирайлик. Чунки бу ҳақда бирор нарса дейишим қийин. Яхши майдонлар ниҳоятда кам бўлишига қарамай, мусобақалар имкон қадар ўтказиб келинмоқда.

— Бир пайтнинг ўзида ҳам 1998, ҳам 2000 йилларда туғилган футболчиларни шуғуллантириш қийин эмасми?
— Албатта, қийин. Гап машғулот ўтказишда эмас, балки бир ёшдан иккинчисига мослашишда. Болалар футболида ҳатто бир йил фарқ ҳам катта роль ўйнайди. Шунга қарамай, ҳар бир ишимга масъулият билан ёндошишга ҳаракат қиламан.

— Келажакда катталар футболида ишлаш ниятингиз борми?
— Менимча, ҳар ким қўлидан нима иш келса шуни бажаргани маъқул. Шуни яширмай айтишим мумкин, ҳозирча катталар жамоасида ишлай оладиган даражадаги мураббий эмасман. Шу боис ҳам болалар футболида қолишни афзал кўраман. Қолаверса, болалар билан ишлаш мен учун ниҳоятда қизиқ. Профессионал ўйинчи билан ишлаш ҳар кимнинг қўлидан келмагани каби болалар билан ишлаш ҳам барчанинг қўлидан келавермайди. Агар катталар футболида ишлай оламан деб аввало ўзимга ўзим ишонч билан гапирсам, шундагина болалар футболини тарк этишим мумкин.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:13, 28.03.2013. Ўқилди: 4105 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.