Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

3 апрель куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди.

Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз ҳисоботини топширди ва якунига етган март ойи терма жамоа учун осон келмаганини таъкидлади. «Ливан терма жамоасига қарши ўйиндан олдин БААга қарши оғир учрашувни ўтказдик. БААга қарши учрашув расмий мақомда бўлса ҳам, аҳамияти жиҳатидан Ливан билан ўйин муҳим эди. БААдан учралган мағлубиятдан фожеа ясамаган бўлар эдим. Олдинда Осиё Кубоги саралашининг яна бир нечта учрашувлари бор. Ўша учрашувларда аввалги хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз», - деди Қосимов.

«Ливанга қарши кечган учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Бизга фақат ва фақат ғалаба зарур эканини барчамиз яхши тушуниб турган эдик. Ўз ҳисобимизга навбатдаги 3 очкони ёзиб қўйганимиздан ва олдимизга қўйган вазифани уддалаганимиздан бағоятда ҳурсандман. Янги стадиондаги илк расмий ўйин бўлгани ва стадионни тўлдирган мухлислар босими шогирдларимга қайсидир маънода таъсир кўрсатди дейиш мумкин. Майдонда ҳаракат қилган футболчиларнинг деярли барчаси шу куни ўзларига юклатилган вазифани бажаришди дея оламан. Ғалаба - бу ғалаба. Бу ўйин ва ғалаба орқали биз олий мақсад сари яна бир қадам ташладик», дея қўшимча қилди миллий терма жамоа бош мураббийи.

Қосимовнинг таъкидлашича, Жанубий Корея ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши муҳим ўйинлар олдидан миллий терма жамоанинг ҳолати яхшироқ бўлади.

«Футболчиларнинг кўпчилиги эндигина мавсумни бошлашди ва шунинг учун уларнинг ҳозирги ҳолати мени қониқтирадиган даражада эмас. Ўйлашимча, июнь ойига келиб футболчилар оптимал ҳолатда бўладилар ва бу терма жамоа ўйинига албатта ижобий таъсирини кўрсатади. Ўша пайтга келиб, шогирдларим етарли ўйин амалиётига эга бўлиб улгуришларига умид қиламан.

Миллий терма жамоа бош мураббийи шунингдек, «Бунёдкор» стадионидаги майдон ҳолати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Биз мана шундай катта, муҳташам, жаҳон талабларига жавоб берадиган стадионга эга бўлганимиздан албатта, жуда ҳурсанмиз. Аммо, майдон чимининг ҳолати менда жуда салбий таассурот қолдирди. Бундай майдонда халқаро ўйинлар у ёқда турсин, маҳаллий савиядаги ўйинларни ўтказиш ҳам қийинчилик туғдиради. Бундай майсали майдонда ўйнаш азобнинг ўзгинаси. Биз тез суратларда майдон чимини алмаштириш устида бош қотиришиимиз керак. Ҳозирги ҳолат шуни талаб қилмоқда.», дея ўз ҳисоботини якунлади, Миржалол Қосимов.

Қосимовдан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ўз ҳисоботини топширди.

«Хабарингиз бор, июнь ойида жаҳон чемпионати финал босқичидаги ўйинларимизни бошлаймиз. Март ойида Тошкентда йиғилдик. 19-22 март кунлари оралиғида Тошкентда иккита назорат учрашувини ўтказдик. Дастлаб Тошкентда йиғин ўтказаётган Қозоғистон клубига қарши ўйнаган бўлсак, иккинчи учрашувда Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши майдонга тушдик. Бу икки ўйинда биз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишни лозим топдик. Айтишим мумкинки, бу ўйинлар орқали ўз режамизни амалга ошира олдик ва иккала ўйинда ҳам дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик», - деди Мусаев.

«Йиғинлар давомида кенгайтирилган рўйхатимизга кирган бир қатор янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказдик. Улардан икки нафари менда яхши таассурот қолдирди. Ўйлашимча, уларнинг бизга фойдаси тегади, - деди Мусаев.

Мусаев, шунингдек, 25 март куни Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига ҳам тўхталиб ўтди.

«Қуръа ташлаш маросимида бевосита иштирок этдим. Бизга кучсиз бўлмаган рақиблар дуч келди, лекин, бу жаҳон чемпионати қуръаси эканлигини ҳисобга олсак, бошқача бўлишини ҳам кутиб бўлмасди. Янги Зеландия, Хорватия ва Уругвай – кучли рақиблар, лекин биз ҳам осон таслим бўладиганлардан эмасмиз. Ташкилий масалаларга тўхталадиган бўлсак, Туркия жаҳон чемпионати баҳсларини юқори савияда ўтказиши кўриниб турибди. Биз шароитлар билан танишиб чиқдик, улар аъло даражада эди», - деди Мусаев.

Режа бўйича, ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинни 20-26 апрель кунлари Португалияда ўтказади.

«Шу ойда Португалияда йғиин ўтказишни режалаштирганмиз, ушбу йиғин доирасида мамлакат ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Португалияликлар ҳам жаҳон чемпионати иштирокчиси эканлиги ва бу ёш тоифасида жаҳондаги энг кучли жамоалардан бири эканлигидан келиб чиқиб, тайёргарлик ўйини учун бундан яхшироқ рақиб топиб бўлмасди», - деди Мусаев.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар (U-19) ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ҳам ўз ҳисоботини тақдим этди.

«Март ойида биз йиғинлар ўтказмадик, лекин бу қўл қовуштириб ўтирдик, дегани эмас. Биз катта селекция ишларини олиб бордик. Вилоятларга чиқиб, терма жамоага номзодларни кузатдик. Ҳозирда бизнинг ихтиёримизда 25 футболчидан иборат тўлақонли таркиб бор. Бу жамоа ўзининг илк халқаро ўйинларини апрель ойида ўтказади. 4 апрель куни Тошкентда икки кунлик йиғинларни бошлаймиз ва шундан сўнг БААдаги халқаро мусобақага йўл оламиз. Мусобақада БАА, Қатар ва Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушамиз», - деди Евстафеев.

Март ойида 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон термасига қарши иккита назорат ўйини ўтказди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев батафсил маълумот берди.

«15-20 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказдик ва унинг доирасида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат ўйини ўтказилди. Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли чиқди. У бизни тезлик ҳисобига ортда қолдирди. Бироқ тўп билан муомала қилишда биз яхшироқ кўриндик. Ўйинчиларимиз мардлик ва характер кўрсата олиб, ҳар иккала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди», - деди Олимхўжаев.

Маълумот учун, Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси май ойида ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:28, 04.04.2013. Ўқилди: 5139 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик