Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1219 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      09:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      12:25 "Культовые".
      12:55 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      13:55 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Мужчины.
      15:30 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:45 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия.
      19:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:30 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      23:45 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Техническая программа. Финал.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Д/с "Век нашего спорта". Татьяна Казанкина.
      02:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Женщины.
      03:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:50 Стрельба из лука. Чемпионат России во Владивостоке.
      04:50 "География спорта". Красногорск.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.08.2025

      05:00 Д/ф "Брюс Ли. Путь воина".
      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      12:50 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      14:55 Специальный репортаж.
      15:15 Новости.
      15:20 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      19:35 Смешанные единоборства. UFC 312 в Сиднее, Австралия. Дрикус Дю Плесси против Шона Стрикланда. Реванш.
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:40 Евротур.
      02:30 Смешанные единоборства. ACA 183 в Краснодаре, Россия. Магомедрасул Гасанов против Шамиля Абдулаева.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 2.
      09:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 2.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 2.
      13:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 2.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      18:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 3. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      02:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала.
      04:30 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камтарга камол

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«ПСЖ»нинг бу гал ҳам тахтдан тушмагани Лига 1 учун одатий ҳол бўлиб қолди.

«Монако»нинг 2-ўринда эканлиги ҳам изоҳга муҳтож эмас. Лекин ЕЧЛнинг 3-йўлланмасини ... «Брест» қўлга киритди.

Бретон клуби ҳеч қачон бунчалик чўққини забт этмаган, 1986/87 йиллар мавсумидаги 8-ўрин «қароқчилар» учун энг юксак марра эди. 5 йил аввал Лига 1га қайтганларидан кейин «29-лар» (клубнинг иккинчи тахаллуси) 11-поғонадан юқорига кўтарила олмаётган эдилар. Жамоанинг асосий вазифаси элитадаги ўрнини сақлаб қолиш эди.

Лақаблар хусусида тўхталсак, «қароқчилар» кенг тар­қалган эмас, «Брест»ни кўпроқ «29-лар» дейишади. Бу лақаб клубнинг 1929 йилда ташкил этилганини англатмайди. Шунчаки, Белорусдаги Брестнинг номдоши жойлашган Финистер департаменти Францияда 29-тартиб рақами остида юритилади.

Ниҳояси хайрли эртак

Ўтган йили «Брест» мавсумни 14-ўринда якунлаганди. Клуб бюджети Лига 1да 14-ўринда. Ёзги трансфер дарчасида клуб ўзини ўта камтарона тутди. Ярим ҳимоячи Франк Онорони «Боруссия М.»га 8 млн. еврога сотиб, Маҳди Камарани 3 млн.га, Брэдли Локони 500 минга харид қилди. Ҳужумчи Марио Сатриано «Интер»дан, Жордан Амави эса «Марсел»дан ижарага олиндилар. Шундай таркиб билан жамоа Лига 1даги ўрнини сақлаб қолиш умидида эди. Тахминчи ва букмекерларнинг башоратлари ҳам айнан шунақа эди.

Бироқ старт учрашувида «29-лар» вице-чемпион «Ланс»ни маҳв (3:2) этишди. Кейин сафарда «Гавр»ни 2:1 ҳисобида енгишди ва ўзларини 2-поғонада кўришди. Лекин «Марсель» 2та жавобсиз гол эвазига ғалабага эришиб, бретонликларни осмондан ерга тушириб қўйди.

Бироқ кейинги 3та ўйинда «Брест» 7 очко жамғариб, пешқадам бўлиб олди. Тўғри, бу узоққа чўзилмади, жамоа 2 дуранг ортидан 3та мағлубиятни қабул қилгач, унга оғир кунларни башорат қилганлар енгил тин олишди: «Мана, эртакча ҳам тугади». Лекин улар кутган пасайиш юз бермади. Чунки «Лилль», «Ланс», «Марсель» каби асосий рақобатчилар ҳам очколар йўқотишга келишиб олгандек тўп суришди. Оқибатда, «Брест» жадвалнинг 2-ярмидан эмас, 6-поғонадан жой олди. Муваффақиятли старт эса чинакам эртакнинг муқаддимасига айланди. «29-лар» 4 дуранг ва 7 ғалабадан иборат мағлубиятсиз серия эвазига 2-ўринга чиқиб олишди. Албатта, якуний 10 учрашувнинг 3тасида имкониятни бой бериб, «Монако»ни олдинга ўтказиб юборди. Лекин 3-ўрин барибир, ҳатто бретонликлар учун ҳам чинакам сенсация бўлди.

Етуклик аттестати  бўлмаган мураббий

Ўзининг муваффақиятлари учун «Брест» аввало, 57 ёшли мураббий Эрик Руадан миннатдор бўлиши лозим. Мухлислар уни «Қирол Эрик» деб, эъзозлайдилар. Албатта, мазкур лақаб соҳиби бўлмиш Эрик Кантона бундан хурсанд бўлмасада, нуфузли лақабни бўлишиб олишга мажбур. Боз устига, «29-лар» устозининг шарифи жуда мос, Руа ибораси қирол маъносини англатади. Бундан ташқари, шахс сифатида ҳам Эрик ўта қобилиятли инсон.

Ниццада туғилган Эрикнинг қадрдон шаҳри шарафини ҳимоя қилиш орзуси шу қадар кучли эдики, футбол йўлида у мактабдаги битирув имтиҳонларидан ўта олмади ва етуклик аттестатини қўлга киритолмади. Эрик 17 ёшида «Ницца» таркибидан жой олди, лекин дебютни 3 йил кутишига тўғри келди. Руа ноёб иқтидор соҳиби бўлмасада, ўз вазифасини рисоладагидек адо этарди. У марказий ярим ҳимоячи мақомида «Тулон», «Лион» жамоаларида тўп сурган, 1999 йилда «Марсель» сафида УЕФА Кубоги финалини ўтказиш учун Москвага келганди. Кейин маълум муддат Англиянинг «Сандерленд» ва Испаниянинг «Райо Вальекано» клубларида ўйнаб, Ниццага қайтди ва 35 ёшида бутсаларини михга илди.

Шундан кейин қадрдон клубида жамоатчилик билан ишлаш бўлимининг директори лавозимида ишга киришди. 2010 йилда «Ницца»да мураккаб вазият юзага келиб, жамоа элитани тарк этиш хавфи остида қолди. мураббий излашга вақти қолмаган мутасаддилар жамоа бошқарувини Руага топширдилар.

Бўлажак «қирол Эрик» жамоани Лига 1да олиб қолди, кейинги мавсумда ҳам янги мураббий ишончни оқлади. Клуб воситаларидан бемақсад фойдалангани учун истеъфога чиқарилган касбдошидан фарқли равишда, Руа клуб ҳисобидан иқтидорли ўйинчиларни топиш учун 12 кун Аргентинада бўлиб қайтди. Бироқ клуб сафар ҳисоботини талаб қилди. Натижасиз қайтган Руа клубни тарк этди. Айнан шу паллада мураббийлик лицензияси йўқ эканлиги ёдига тушди ва бу камчиликни тўлдиришган қарор қилди. Дарвоқе, мураббийлик курсида Эрик Зайниддин Зидан билан биргаликда таҳсил олди.

Бироқ янги соҳада Руага иш топилмагач, у «Ланс»да спорт директори лавозимини эгаллади, кейинчалик «Уотфорд»даги қисқа фаолиятдан сўнг «Брест»да маъмурий лавозимни эгаллади. 2022/23 йиллар мавсумида аввал Мишель Тер-Закарян, кейин Бруно Груги жамоани бошқара олишмади ва 2023 йилнинг илк кунларида Руа бош мураббий этиб тайинланди. Жон сақлаб қолиш мавсумини муваффақиятли ҳал қилган Эрик тўла қонли мураббий мақомини олди.

Бир неча ойдан кейин «Франсис Ле Блё» стадиони трибуналарида «Қирол Эрик» баннерлари пайдо бўлди. Кантонанинг бунга алоқадор эмаслиги ўз-ўзидан тушунарли.

Нотанишлар жамоаси

«Брест» таркибида фақат ҳатто исми ҳам нотаниш бўлган ўйинчилар тўп суради десак, адолатсизлик бўлади. Таниқли футболчилар ҳам йўқ эмас. Масалан, дарвозабон Марко Бизо узоқ вақт «АЗ» дарвозасини ишончли қўриқлаган, бир-икки марта Нидерландия терма жамоасига ҳам жалб этилган. Ўнг қанот ҳимоячиси эса «Страсбур» ва «Олимпиакос»да ўйнаган, бир йил аввал «Брест»га келган, чап қанотдаги Жордан Амави «Астон Вилла» талабини қондира олмаган бўлсада, ҳозир ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа сардори бўлмиш Пьер Лис-Мелу «Брест»дан аввал «Ницца»да 100та кўпроқ ўйин ўтказган, марказий ҳужумчи Стив Мунье ўз вақтида «Хаддерсфильд» сафида голлар урган.

Эрик Руа 4-3-2-1 схемасини хуш кўради, фаол прессингни қўллайди. Унинг жамоаси босимни рақиб жарима майдончасидан бошлайди. Қанот ўйинчилари ҳам жуда фаол. Бошланғич таркибда кўпинча 9 нафар франциялик футболчи майдонга тушади, уларга бир нафар Бенин вакили ва нидерландиялик Бизо ҳамкорлик қилади.

«Брест»нинг улкан муваффақияти клубга қувонч билан биргаликда муаммоларни ҳам олиб келди. Жамоа ЕЧЛга тайёрми? Албатта, йўқ. Таркиб мукаммал эмас, ўриндиқ қисқа. Кучайтириш учун маблағ йўқ, стадион таъмирга муҳтож, «29-лар»га ўйинни ўтказишга УЕФА рухсат бериши номаълум. «Нант» ёки «Ренн» стадионларини ижарага олиш эса маблағ талаб этади.

Бундан ташқари, еврокубок мусобақалари тақвими тиғиз, кўпинча, ҳафтада 2та ўйин ўтказишга тўғри келади. «Брест» эса ҳафталик режимга мослашиб қолган, янги муҳитга мослашиш осон бўлмайди. Бироқ ҳозир шаҳарда байрам ҳукмрон. Бу табиий ҳол. Камтарин жамоа ҳақли муваффақият гаштини сурмоқда.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 20.06.2024. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.