Жанубий Африка премьер-лигаси ўйини вақти ишқибоз майдонга югуриб чиқди ва вувузела билан ҳакамни урди. Содир бўлган воқеа видеоёзуви телевизион эфирдан ёзиб олингани ҳолда Youtube’га жойлаштирилган. Воқеа 6 апрель, шанба куни «Голден Эрроус» (Дурбан» ва «Кайзер Чифс» (Йоҳаннесбург) жамоалари ўртасида ўйинда, Дурбандаги Мозес Мабида номли стадионда содир бўлган.
Видеороликка берилган изоҳлардан бирида Reuters хабаридан иқтибос келтирилган бўлиб, унга кўра, ҳужум қилган киши бор-йўғи бош ҳакам Лвандиле Мфикини урмоқчи бўлган, бироқ нишонга олишда бироз адашган. Бироқ, видеоёзувда пластмассали сурнай ўз нишонига бориб теккани кўрсатилган. Қўриқчилар қўлга олиб, майдондан олиб чиқиб кетган безорининг исми ошкор этилмаяпти.
Ишқибознинг ҳужумига ҳакам «Кайзер Чифс» ярим ҳимоячиси Ренеиле Летшолоньянани қўпол ўйини учун майдондан четлатгани сабаб бўлган. Ҳакамнинг қарори ишқибозларни ҳам («раҳнамолар»нинг яна бир фанати майдонга югуриб чиққан, бироқ уни дарҳол қўлга олишган), футболчиларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлган. Натижадаги «раҳнамолар» ўйинни 0:0 ҳисобида якунлашган. Жамоа шунда ҳам мусобақа жадвалида яккаҳокимлик қилмоқда ва ўз таъқибчиларидан сезиларли даражада ўзиб кетган, шу билан бирга, сўнгги саккиз йилда илк бор чемпионликни қўлга киритиш учун яхши имконият ҳосил қилган.
Жанубий Африканинг анъанавий мусиқий асбоби ҳисобланган ва маҳаллий футбол ишқибозлари орасида ҳам кўп тарқалган вувузелалари 2010 йили ЖАРда ўтган жаҳон чемпионати баҳсларидан сўнг бутун дунёга машҳур бўлиб кетган эди. Шундан сўнг, ўзидан бир хилда чинқириб турганга ўхшаш овоз чиқарадиган бу сурнайлардан фойдаланиш бир қатор бошқа мамлакатларда тақиқланган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).