Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нархи ошган Жалолиддинов, арзонлаган Абдухолиқов — Transfermarkt портали Суперлига футболчиларининг нархларини янгилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Transfermarkt портали Суперлигада ўйнаётган энг қимматбаҳо ўйинчилари рўйхатини янгилади.

“Навбаҳор” ва Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековнинг трансфер баҳоси 1,2 миллион еврога етган ва у Суперлиганинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди.

Кейинги ўринларни “Насаф” футболчилари — Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ҳамда “ОКМК” футболчиси Хуршид Ғиёсов эгаллаб турибди. Кучли бешликни Абдувоҳид Неъматов эгаллаб турибди, “Насаф” футболчиси 900 минг еврога баҳоланган.



Ҳожиакбар Алижоновнинг трансфер баҳоси юз минг еврога камайган ҳолда 6-ўринни,  400 минг еврога қимматлаган “Сўғдиёна” ҳужумчиси Люпче 7-ўринни эгаллаб турибди.

Жасур Жалолиддинов, Достонбек Ҳамдамов, Жамшид Искандеров каби футболчилар 850 минг евро нарх билан ўнликдан жой олган.

Шу ўринда портал жорий мавсумининг нархи энг кўп пасайган ўйинчилар рўйхатини ҳам эълон қилди.

Маълумотларга кўра, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаевнинг трансфер баҳоси 200 минг еврога пасайган. Бу борада футболчи етакчиликни сақлаб турибди. Шунингдек, жароҳат сабабли узоқ вақт ўйнай олмаган “Сурхон” ҳужумчиси Сильванус Нимелининг ҳам баҳоси 200 минг еврога пасайиб, 600 минг еврони ташкил этмоқда.



“Нефтчи” футболчилари – Норхонов, Туропов, Жумабоев ва Романнинг трансфер баҳоси 150 минг ва 125 минг еврога пасайган.

Бобур Абдухолиқов (“Насаф”), Ойбек Бозоров (“Насаф”) ва Иброҳим Йўлдошев (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”) сингари ўйинчиларнинг ҳам трансфер баҳоси 100 минг еврога арзонлаган.

Ўзбекистон Суперлигасида ишончли ҳаракат қилаётган футболчиларнинг нархида сезиларли кўтариш ҳам кузатилган. Transfermarkt портали ушбу мавсумда нархи энг кўп ошган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.



Унга кўра, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳужумчиси Люпче Дориевнинг баҳоси 400 минг еврога ошган. Ҳозирда унинг трансфер баҳоси 900 минг еврога етган. Шимолий Македониялик ҳужумчи айни вақтда Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

“Андижон” яримҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов иккинчи ўриндан жой олган. Ассистлар сони бўйича Суперлигада  биринчи ўринда бораётган футболчининг трансфер баҳоси 250 минг еврога ошган. Ҳозирда унинг трансфер баҳоси 500 минг еврони ташкил этади.

Акмал Мозговой (“Насаф”), Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Абдурауф Бўриев (“Олимпик”), Ислом Қобилов (“Сўғдиёна”) каби футболчиларнинг трансфер баҳоси 200 минг евродан ошди. Ислом Маматказин (“Андижон”), Азиз Тўлқинбеков “(Бунёдкор”), Муҳаммадрасул Абдумажидов (“Пахтакор”) сингари ўйинчиларнинг трансфер нархига 175 минг евродан қўшилган.

“Нефтчи” ҳамда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчиси Жасур Жалолиддинов ва “Динамо” ярим ҳимоячиси Ратинонинг трансфер баҳоси 150 минг еврога ошган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:18, 29.06.2024. Ўқилди: 4355 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.