Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Федерико Вальверде: «Позициямни нега ўзгартиришим керак? Чунки...»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни кунлар Уругвай миллий жамоаси билан Америка кубоги-2024да иштирок этаётган «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде турнир арафасида AUF TV телеканалининг La Quinta Tribuna дастури меҳмони бўлди.

Феде кўрсатув давомида Карло Анчелотти билан муносабатлари ҳақида гапириш асносида майдонда позициясини ўзгартиришига арзийдиган асос ҳамиша топилишини алоҳида таъкидлади.

Анчелоттига нисбатан «ғазаб»

- Мадридда шунчаки, майдонга тушиш учун ҳар қандай позицияда ўйнашни чинакамига қадрлашни ўргандим. Карло Анчелотти қўл остидаги илк даврда унга шундай ғазаб билан қарардимки, асти қўяверасиз... Аниқроғи, «Нега энди позициямни ўзгартиришим керак?» қабилида ўйлардим. Кейинроқ мураббийнинг талабини қадрлаш, майдонда ҳар томондан етуклик сари интилишга одатландим. Қисқаси, агар мураббий сиздан бошқа позицияни мустаҳкамлашга ҳисса қў-шишни сўраса, буни қадрлашингиз, тушунишингиз ва жамоа учун максимал даражада фойда келтириш устида ишлашингиз керак. Анчелоттининг сўзларига кўра, «Мадрид» сафига қўшилиш осон эмас ва футболчи бундай имкониятдан ҳар қанақасига фойдаланиши шарт.

Тони Крооснинг кетиши...

- Оиламда Кроосга ҳамиша катта ҳурмат билан қарашади. Тони - катта профессионал. Унинг ёнида ҳаммасини бирлаликда ҳис қилдик. Кроос ҳар куни, айниқса, ишлар унча яхши кетмаётган пайт ҳам йигитлар кўнглини кўтариш учун муносиб сўзлар топарди. Бундай футболчи майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам - ноёб шахс. Тонининг асосий хислати? У доимо бутун жамоага хотиржамлик бағишларди.

Ғолиблик менталитети 

- Ҳаттоки, ғалаба онлари ҳам, ўйинимга боғлиқ қайсидир жиҳатдан тўлиқ қониқмайман. Мана, энг муҳим лаҳзалардан бири - Америка кубоги арафасида турибмиз. Бу турнирда шоҳсупага кўтарилиш - мен учун катта мақсад. Менталитетим оддий - ҳамиша ғалабадан завқланишни истайман. «Реал»­да ўйнасангиз, сизда катта мусобақаларда бош совринга эришиш орзуси ўз-ўзидан туғилади. Тўғри,  вақт ўтиши билан бу осон эмаслигини тушунасиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ғалабага ташналик, янада кўпроғига интилиш иштиёқи кучаяди, холос. Мухлислар ҳам сизни мудом ишга шундай ёндашишга ундашади.

Уругвай термаси имконияти

- Шубҳасиз, бизда қандай футболчилар ва жамоа борлигини, ғалабага ташна эканлигимизни яхши биламиз. Албатта, янги тарих ёзишни хоҳлаймиз, лекин бу жуда-жуда қийин. Баъзида ҳаммаси осондек туюлади, лекин ундай эмас. Қисқаси, босқичма-босқич боришимиз керак: қаттиқ ишлашимиз, жамоа сифатида такомиллашишда давом этишимиз талаб этилади. Яна Америка кубогини аллақачон қўлга киритган футболчилар, хусусан, Луис Суарес тажрибасидан максимал даражада фойдаланишимиз муҳим.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:31, 05.07.2024. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик