Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" футболчилар трансферида ақлли йўл тутади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал»нинг бир одати бор - рақобат туфайли футболчига мажбуран ошиқча пул тўлашни истамайди. Аввал футболчи билан келишиб, фақат «Реал»га ўтишга кўндиради  уёғига, бир ўзи қолгач, кучли позиция эвазига истаган нархига клубни рози қилади. Бу фишка кўпинча, шартнома муддати бир йил қолган футболчиларга ишлайди. Футболчи «Реал»га ўтмоқчи бўлиб, янги шартномага кўнмагач, клуб текин бермаслик учун «Реал» нархига кўнишдан бошқа чораси қолмайди.

Охиргиси Камавинга билан бўлганди. 18 ёшида Франция терма жамоасида дебют қилган футболчини атиги 30 миллион еврога олган. 31 август куни  келишув амалга ошган, бир кун кеч қолинганда, «Ренн» ўз юлдузи учун пул ололмай қоларди.

Энг машҳур воқеа Криштиану билан боғлиқ. Алекс Фергюсон ўз автобиографик китобида батафсил ёзган:

2008 йилда «МЮ» Чемпионлар Лигасини ютгач, Роналду «Реал»га ўтишга қарор қилади. Мадридликлар билан келишгач, МЮ билан бир йил муддат қолган шартномасини узайтирмайди. Инглизлар ҳам трансферга рози бўлишади. Аммо «Реал» «Олтин тўп»нинг ягона номзодига 30 миллион евро таклиф қилади. «МЮ» бир йил ўтиб текинга қўйиб юборишни истамаслигини билган «Реал»нинг қўлида козир бор эди - Роналдунинг истаги.

Аммо яна бир муҳим фактор бор эдики, «Реал» ҳисобга олмади. Криштиану ўз фаолияти учун Фергюсондан ўзини қарздор билар, отасидек яхши кўрарди. Фергюсон бу шартларда Роналдуни «Реал»га кетишига асло рози бўлмасди. У Роналдуга яна бир йил қолишни сўрайди - «ўғлим, сен «Реал»га ўтасан, лекин бу сафар эмас, мен сени Калдеронга сотмайман» дейди.

Роналду қолади ва мавсум бошида янги шартнома ҳам тузади. Бир йил ўтиб «МЮ» Роналдуни ўзи истаган нархда, салкам юз миллионга сотишга эришади. У пайтда Калдерон ўрнини Перес эгаллаганди.

Лени Йоро билан ҳам ўхшаш воқеа содир бўлди. «Реал» Йоронинг Мадридни хоҳлаётганидан фойдаланиб, «Лилл»га ё 25 миллион берамиз ё келаси йили текинга оламиз, деди. Таркибида уч нафар топ марказий ҳимоячиси бўлган «Реал» учун бу трансфер шошилинч эмас. Гўёки француз клубида бошқа вариант қолмади.

Аммо «МЮ» вазиятга аралашиб, жуда тез ҳаракат қилгани ҳаммасини бузиб юборди. Клуб «Лилл»га 50 миллион евро таклиф қилди. Табиийки, французлар «Реал»нинг чангалида қолиб кетишни истамай, Лени Йорони Манчестерга ўтишга кўндиришга ҳаракат қилди. Ёш футболчи ўзи улғайган клуб учун ҳам яхши якун бўлишини истайди, албатта.

Французлар «Реал»нинг олдидан ўтган бўлишиям шубҳасиз. «Реал» ўша пулни берса, футболчи яна Мадридни танлашиям аниқ. Аммо юқорида айтганимдек, «Реал» кучайтирилиши айни пайтда шарт бўлмаган позиция учун 50 миллион сарфламайди, иккинчидан, клуб рақобат аукционида ортиқча пул тўлашга одатланмаган.

Манба: @aslanov_futbol
Киритилди: 15:31, 18.07.2024. Ўқилди: 2404 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик