Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг зўр натижа билан тугатди!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир неча кун бутун дунё эътибор марказида бўлган Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Дунёнинг 206 мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли атлетлар иштирокидаги Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга муваффақ бўлди. Музаффар атлетларимиз муросасиз беллашувлар давомида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритиб, Янги Ўзбекистон қаҳрамонларига айланишди.

Олтин медаль:
Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг)
Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг)
Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг)
Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг)
Абдумалик Халоков (бокс, -57 кг)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг)
Лазизбек Мулложонов (бокс, -80 кг)
Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг)

Кумуш медаль:
Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг)
Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг)

Бронза медаль:
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг)
Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг)
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)

Бу натижа билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат орасида 13-ўринни эгаллади. Осиёда тўртинчи, шунингдек, МДҲ, Марказий Осиё минтақаси, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кўплаб жиҳатлар билан спортимиз тарихига муҳрланмоқда. Жумладан, биринчи бор аёл атлетимиз ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди, боксчиларимиз 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди, Олимпиадаларда илк бор дзюдочиларимиз 3 та, таэквондочиларимиз эса 2 та медалга сазовор бўлишди. Гарчи совринли ўринларга кўтарила олмаган бўлсалар ҳам қолган иштирокчиларимиз шиддатли баҳсларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Атлетларимиз Олимпия ўйинларида футбол, сувга сакраш, камондан отиш ва аёллар кураши дастурларида дебют қилди.

Шубҳасиз, бундай натижалар ортида Муҳтарам Президентимизнинг спортга бўлган эътибор ва ғамхўрликлари турибди. Олимпиадага тайёргарлик жараёнида ҳар бир терма жамоаларимизга керакли шароитлар яратиб берилди, хорижлик мутахассислар жалб этилди, зарур тиббий-фармакологик воситалар билан ўз вақтида таъминланди.

Киритилди: 21:13, 11.08.2024. Ўқилди: 5313 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик