Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ана, холос! ЧЛ ҳакамларидан ғалати ўғирлик

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Еврокубокларга дахлдор ақлга сиғмас телбаворлик. Европа Чемпионлар Лигаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган «Динамо» К. - «Рейнжерс» ўйинига  тайинланган ҳакамлар ишни йўл ҳаракати белгисини ўғирлашдан бошлашди.

 Нима? Қанақасига? Гап шундаки, улар учрашувдан бир кун олдин маст ҳолатда сайрга чиқишди ва...

ЧЛ саралаши учинчи босқичидан ўрин олган «Динамо» (Киев) ва «Рейнжерс» ўртасидаги илк ўйин 6 август куни Польшанинг Люблинь шаҳрида бўлиб ўтди. Дастлабки та­йинловга кўра, ушбу учрашувда польшалик видеоҳакамлар жамоаси ишлаши керак эди. VAR ҳаками - Бартош Франковски ва VAR ассистенти - Томас Мусял. Бироқ ўйиндан бир кун олдин кечқурун маст ҳолатда «қўлга тушган» ҳакамлар ишдан мосуво бўлдилар. TVP Sport хабарига кўра, воқелик маҳаллий вақт билан соат 01:43да кузатилган. Таъкидланишича, уч киши йўл ҳаракати белгисини ўғирлаб, уни савдо марказларидан бирига олиб борган. Қоидабузарлик эса видеокамераларда муҳрланган. Якунда полиция ушбу одамларни йўл инфратузилмасига зарар етказгани учун ҳибсга олди. Кейинчалик жамоат тартибини бузган 3 нафар шахсдан иккиси ЧЛ доирасидаги «Динамо» - «Рейнжерс» ўйинига тайинланган ҳакам эканлиги аниқланди. Текширувда Франковски ва Мусял қон таркибида тегишлича 1,7 ҳамда 1,8 промилл алкоголь борлиги ойдинлашган. Оқибатда ҳар иккиси ҳушёрхонага олиб кетилган.

Воқеадан хабар топган УЕФА дарҳол ҳакамларни алмаштирди: Франковски - Мусял жуфт­лиги ўрнини польшалик бошқа ҳакамлар Томаш Квятковски - Павел Малец иккилиги эгаллади. «Тахминан соат 01:40да уч киши кўча бўйлаб йўл ҳаракати белгисини кўтариб кетаётгани ҳақида хабар олдик, - деди Люблинь полицияси матбуот котиби Камил Голубевски. — Воқеа жойига зудлик билан полициячилар юборилди. Барча эркаклар маст эдилар, қон таркибида меъёридан ортиқ алкоголь борлиги аниқланди. Шунинг учун уларни ҳушёрхонага жойлаштирдик». Польша Ҳакамлар департаменти раҳбари Томас Микулски эса ушбу ғалати воқеадан бехабар қолганини алоҳида таъкидлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:48, 20.08.2024. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик