Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бухоро» ва «Хоразм» клублари, клуб расмийлари иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пролига 17-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Хоразм» учрашувидаги воқеалар юзасидан аввалроқ хабар берилганди. Учрашув комиссарининг билдиргиси, стадион расмийлари, шунингдек, беллашувда Лига томонидан ёлланган техник гуруҳ вакилларининг кўрсатмалари асосида материал тайёрланди ва у кўриб чиқиш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

«Бухоро» — «Хоразм» ўйини Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтди. Мавсум аввалида Лига «Бухоро» футбол клубига Муборакдаги стадион билан келишиш тавсиясини берган бўлсада, клуб ўз уй учрашувларини Тошкентда ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа клуб ва Лига иштирокида учрашувларни ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган.

Пролига беллашувини «Дўстлик» стадионида ўтказиш учун «Бухоро» ижара ҳақи тўлайди. 17-тур доирасидаги учрашув олдидан стадион беллашувни ўтказиш билан боғлиқ қатор масалаларда хатога йўл қўйган. Лига бу борада ўз эътирозларини стадионга эгалик қилувчи Ўзбекистон футбол ассоциациясига киритди. Ассоциация айбдор шахсларга нисбатан чора кўради.

«Бухоро» клуби раҳбарияти эса номинал мезбон бўлишига қарамай, мезбонлик билан боғлиқ регламент талабларини бажаришда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошгани аниқланди. Жумладан, беллашув арафасида бош мураббий Улуғбек Бақоев томонидан жамоат тартиби ва хавфсизлиги учун масъул ташкилотлар имзолаши лозим бўлган далолатномани фақатгина «Бухоро» клуби муҳри билан тасдиқлашга уриниш содир этилган. Бу нафақат мусобақалар ўтказиш регламентига нисбатан ҳурматсизлик, балки ҳужжатларни қалбакилаштиришга бўлган уриниш сифатида қайд этилди.

Шунингдек, клуб раҳбари Шавкат Саломов учрашувни ташкил этиш, регламент талаблари ва бошқа масалаларда етарлича малака ва кўникмага эга бўлиши талаб этилади. Клубда расмий ишчи-ходимларнинг белгиланган вазифалари нималардан иборат эканлиги қайта кўриб чиқилиши лозим.   

Беллашувнинг кеч старт олиши расмий актнинг кечикиши билангина эмас, «Хоразм» клуби расмийларининг Лига комиссари ўз вазифасини бажаришига нисбатан тинимсиз тўсқинлик қилгани билан ҳам боғлиқ ҳисобланади. Жумладан, клуб спорт директори Хурсанд Мадкаримов ҳамда маъмури Қаҳрамон Машарипов қатор ҳолатларда комиссар фаолияти учун тўсқинлик қилган. Клуб раҳбари Рўзимбой Аҳмедов стадион ҳудудига бўлишига қарамай, клуб позисияси регламентда қайд этилган кўринишда раҳбар томонидан эмас, тинимсиз равишда «Хоразм» клубининг турли ишчи-ходимлари томонидан оғзаки тарзда билдирилган. Ваҳоланки, учрашувни бошлаш ёки бошламаслик, унинг мақомини ҳал этиш масаласи Лига томонидан ҳал этилади. Комиссар ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувни ўтказиш учун бор имкониятини ишга солади.  

Шунингдек, футболчилардан Равшан Султонов ва Мурод Бобожонов Лига комиссарини ҳақоратлаган. Дарвозабонлар мураббийи Ғайрат Ўдаев эса провакасион ҳаракатлар билан комиссар ишига ҳалал берган. Жамоа шифокори Жамол Юсупов ва яна икки футболчи телефон видеокамерасини ёқиб, комиссарни шантаж қилишга, унинг фаолияти ижтимоий тармоқларга тарқатилиши билан таҳдид қилишга уринган.

Кейинроқ клуб директори Рўзимбой Аҳмедов ҳамда бош мураббий Ҳаким Фузайлов Лига офисига ташриф буюрди. Мураббий бу каби масалага нега аралашаётгани, клуб ишчи-ходимлари шантаж ва ўзбошимчалик билан иш тутаётган вақтда раҳбар нима қилаётгани каби саволлар очиқ қолди. Рўзимбой Аҳмедов Лига раҳбарияти билан учрашувда ҳам провакацияни давом эттирди.

Ўтган давр давомида Лига қатор марказий ва мураккаб учрашувларни ташкил этиб келмоқда. Расмий учрашувлар давомидаги ҳар қандай масала регламент ва бошқа меъёрий ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Расмийлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолибни майдондаги футбол ўйини орқали аниқлашга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқ. Бироқ «Бухоро» клубига қарши беллашувда «Хоразм» расмийлари майдон атрофидаги томошага урғу бергани Лига томонидан қораланади ва масалага тегишли тартибга чора кўриш ЎФА Тартиб-интизом қўмитасидан сўралади. Ҳар икки клуб расмийларининг ўзаро шахсий ғараз ва келишмовчиликлари эвазига Лига мусобақасининг бу тақлид азият чекишига йўл қўйилмайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:29, 31.08.2024. Ўқилди: 1483 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик