Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [2604]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2357]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2262]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2101]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2026]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [1957]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1742]

Шахмат. Тарихда илк марта! Жаҳон тожи учун талабгорлар мусобақасида Ўзбекистон вакили иштирок этади! [1507]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1478]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1419]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жоржиньо: «Футболдан абадий қарздорман»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жоржиньо (Жорже де Аморим Оливейра Кампос) «Бавария» либосини кийган жаҳон даражасидаги бразилиялик юлдузлар орасида «қалдирғоч» ҳисобланади.

 Рио-де-Жанейро кўча футболидан жаҳон чемпионати тахтигача йўл - ажиб футбол саёҳати! Буни кузатганлар футбол Жоржиньо учун оддий ўйин эмас, ҳаёт мазмунига айланганини яхши билишади. 17 август куни 60 ёшини нишонлаган буюк чемпион юбилейидан сал олдин «51» журналига катта интервью берди. Суҳбат жараёнида жумладан, Германия ва Франц Беккенбауэр бразилия­-лик чапани йигитни қай йўсинда абадий шакллантиргани ҳақида сўз борди.

- Жоржиньо, «Бавария» мухлислари 1994 йилнинг май ойида урган голингизни нишонлашда вафот этганига кўп бўлмаган «Формула-1» чемпиони Айртон Сеннани хотирлаганингизни ҳали ҳам эслашади. Ўшанда бу ғоя ўз-ўзидан туғилганмиди ёки...?

- Сеннанинг ўлими шахсан мени қаттиқ қайғуга солганди. Ахир у барча бразилияликлар учун чин кумир эди. Лекин ўша оқшом «Шальке» дарвозасига гол уришни ўйламагандим. Ҳар ҳолда, ўйингача ҳам зарба йўллашдан кўра, узатма бериш устида кўпроқ ишладим. Кечагидек эсимда, рақиб Бруно Луббадия зарбасига «блок» қўйгач, тўп шундоқ оёғим остига тушди. Шунда бироз иккиландим, лекин заифроқ саналган чап оёғимда зарба йўлладим, барибир. Муҳими, ҳаммаси чиройли чиқди ва тўп дарвоза бурчагига борди. Кейин бирдан Айртон Сеннани эсладим ва унинг шарафига қарсак чалдим.

- Ҳозир «Бавария» ҳақида ўйлаганингизда, миянгизда қандай тасвирлар айланади?

- Биринчи навбатда, кўз ўнгимга Франц Беккенбауэр қиёфаси келади. У мавсум-1993|1994нинг иккинчи ярмида мураббий сифатида ишга киришганди - унутилмас даврлар! Франц дарҳол барчасини бутунлай ўзгартирди. Хусусан, кийиниш хонаси муҳити бирдан кескин яхшиланди. Қисқаси, Беккенбауэр қўл остида майдонда чинакамига яйраганмиз. Шунинг учун фаолиятимнинг «Бавария»да ўтган 2,5 йилини эсласам, аввало, хаёлимга Кайзер билан 6 ой бирга ишлаганим келади.

- «Бавария»да 30 йил олдин жавлон ургансиз. Мюнхен грандига ҳозир қандай муносабатдасиз?

- Ўтган йили турмуш ўртоғим билан икки ҳафтача Мюнхенда бўлдик. Алоқалар узилмаган, асосан Stars4Kids жам­ғармаси туфайли. Айни пайт «Бавария»дан ташқари, Германиянинг бошқа кўплаб клублари ҳам бу ишимизни қўллаб-қувватламоқда. Умуман, ҳар доим айтаман: Германия - бу мен учун иккинчи ватан.

- Рио-де-Жанейродаги уйин­гизда ҳали ҳам чарм шимингиз борми?

- Йўқ, лекин ўша даврдан суратлар қолган - ажойиб хотира. Аввалига чарм шим кийиш бироз ғалати туюлган, лекин кейинчалик унда ўзимни жуда қулай ҳис қилганман.

- Немис тилини ёддан чиқармабсиз...

- Маҳаллий тилни ўрганишим муҳим эди. Шунингдек, Германия маданияти билан танишиш ҳам. Умуман, немислар юртида кўп нарса ўргандим, чунки нафақат жамоадошлар, балки оддий инсонлар билан ҳам мулоқотга киришишни хуш кўрардим. Қисқаси, кўплаб германияликларнинг уйларида бўлдим, қандай яшашларини кўрдим. Бу дунёқарашимни кенгайтирди. Айниқса, немислар урушдан кейин мамлакатни қандай тиклашгани мени ҳайратда қолдирди. Ушбу букилмас менталитет немис футболида ҳам акс этади. 1993 йили Бразилия термаси сафида бундестимга қарши ўйнаганман. Танаффусга 3:0 ҳисобида чиққандик, аммо якунда 3:3 бўлди. Бу - немисча характер!

- Рио-де-Жанейрода мураккаб шароитда улғайгансиз. Футбол ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини ўйлаганмидингиз?

- Ҳа, фақат футбол туфайли шу даражага етдим. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида катта муваффақиятларга эришдим. Аммо футбол менга асосийси ғалаба эмаслигини ҳам кўрсатди. Дейлик, мураббийликда футболчиларга майдондан ташқаридаги ҳаёт учун ҳам нимадир беришим жуда муҳим. Худди Беккенбауэр менга бергани каби. Баъзан у мени қучоқлаб, қулоғимга шивирларди: «Нима ҳақда ўйлаяпсан, қандай муаммонг бор?» Ҳар бир футболчи фаолиятига кучли таъсир кўрсатган муҳим шахс бўлади. Мен барчасини Беккенбауэрдан ўргандим, у ҳаётимда чуқур из қолдирди. Афсуски, ўлимидан олдин олдига боролдим. Франц камдан-кам ҳолатда қаттиққўл бўларди.

- Айнан қайси пайтда?

- Масалан, «Шальке» билан ўйин арафасида юз берган воқеликни айтишим мумкин. У кийиниш хонасида менга ғазабнок нигоҳ ташлади, чунки бир неча кун олдин халқаро ўйин учун Бразилияга боргандим гарчи мураббий Мюнхенда қолишимни хоҳлаган бўлсада. Сафардан жума куни кечқурун ҳолдан тойган ҳолатда қайт­дим ва Франц шанба куни мени захирада қолдирди. 20-дақиқада Дитер Фрей жароҳатлангач, мураббий майдонга тушишимни буюрди. Шунда фаолиятимдаги энг эсда қоларли голни урдим.

- Агар футбол бўлмаганида, Жоржиньо нима қиларди?

- Отам 10 ёшимда вафот этган, акаларимдан бири ичкиликка ружу қўйган, иккинчиси гиёҳванд эди. Ўзим ҳам ёшлигимда анча-мунча ноўрин ишларга қўл урганман. Масалан, 15 ёшда чекишни бошлагандим, хайриятки, 2 йилдан кейин бутунлай ташлаганман. Ҳамон аниқ эсимда, карнавалдан кейин ўша вақтдаги маҳбубам, ҳозирги турмуш ўртоғимга бошқа ҳеч қачон лабимга сигарета олмаслик ҳақида ваъда бергандим. Футболчи бўлиш иштиёқидан куч олиб, ёмон иллатлардан қутулганим - айни ҳақиқат. Футбол туфайли яна интизомни ҳам ўргандим.

- «Бавария»да, шундайми?

- Ҳа, Эрих Риббек ҳар доим бизни ўйиндан кейинги куни атиги 5 дақиқада 1 километр югуришга мажбурларди. Бир сафар эътироз билдирдим: «Мураббий, йўқ, бунчалик тез югуролмайман. Ўзи кеча кўп тер тўкдим, жуда чарчадим». Аммо Риббек ҳамма бир хил шароитда эканлигини айтиб, енгиллик бермади. Шу аснода интизомни ўргандим, қолаверса, бошқаларга ҳамиша ҳурмат билан қарашни ҳам. Яна машаққатсиз ғалаба келмаслиги, мағлубиятдан ке­йин ҳам йўлингизда давом этишингиз кераклигини англадим. Энди Рио-де-Жанейрода очилган шахсий жамғармам воситасида болалар ва ёшларга айни шуларни етказишга ҳаракат қиляпмиз. Унинг номи - Bola pra Frente, яъни «Тўп билан олдинга». 6-17 ёшли 500 нафар бола турли курсларга қатнайди. Мақсад - болаларни гиёҳванд моддалар ва жиноят олами домидан асраш. Ёшлигимда кўплаб дўстларимни йўқотганман, шунинг учун бу лойиҳа юрагимга жуда яқин.

- Курсларга ёзилган болалар футбол билан ҳам шуғулланишадими?

- Албатта, аммо жамғармамизнинг асл вазифаси футболчилар эмас, балки одамларни ривожлантиришдир.

- Хўш, келажакни қандай кўряпсиз?

- Ҳали нафақага чиқмоқчи эмасман. Яқинда Таиланднинг «Бурирам» клуби билан чемпионликка эришдим. Мутлақо соғломман ва кун келиб, Германияда ҳам мураббий сифатида ишлаш орзусидаман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 31.08.2024. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.