Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

«Бавария» УЕФА рейтингида «Реал»ни тахтдан туширди [2107]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2088]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1703]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1663]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1616]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1584]

Кроос: «Ҳозирги услуби билан «Барселона» ҳеч қачон Чемпионлар лигасини юта олмайди» [1561]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1505]

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [1419]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1375]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Ирсалиев: «Қозоғистон чемпионатидаги иштирокимдан қониқдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонлик футзалчилар илк марта Қозоғистон чемпионатида легионер сифатида фаолият олиб боришди. Дилшод Ирсалиев, Фарҳод Абдумавлонов, Шуҳрат Тожибоев ва Олег Холмуҳаммедов "БТА Футзал" сафида бронза медалини қўлга киритишди. Дилшод Ирсалиев эса олма-оталиклар сафида 36та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган бўлса, чемпионат тўпурарлари орасида 5-ўринни эгаллади.

Дилшод юртимизга қайтиб, "Ардус" сафида Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги ҳал қилувчи баҳсларида иштирок этди. Финал баҳслари бошланиши олдидан эса у билан суҳбатлашдик.

— Дилшод, Қозоғистон чемпионатида қўлга киритилган бронза медаль билан табриклайман. Одатда, сиз Ўзбекистонда фақат олтин медалларни қўлга киритиб ўрганиб қолгансиз, бу сафарги совринни қандай қабул қилдингиз?
— Хурсандчилик билан қабул қилдим. Боиси, медаллар учун давогар бўлган 3та жамоада бразилиялик футзалчилар ҳаракат қилишади. Чемпионат анча қизиқ кечди ва биз ҳақли равишда 3-ўринни эгалладик деб ўйлайман. "БТА Футзал" ўтган мавсумда омад туфайли бронза медалларини қўлга киритган бўлса, ушбу мавсумда кескин курашларда совринли ўринларга кира олди. Клуб раҳбарияти, жамоа аъзолари ҳам бу йилга натижамиздан, кўрсатган ўйинларимиздан қониқиш ҳосил қилишди.

— Жамоа яна озгина яхшироқ ҳаракат қилганида кумуш медалга ҳам эга бўлиши мумкин эди...
— Чемпионатнинг иккинчи ярмидан рақибларимиз таркибни кучайтиришди. Масалан, "Тулпар" 4 нафар бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Бизнинг жамоадаги маҳаллий футболчиларнинг айримлари бўшашишди. Улар ўзларига бўлган талабни пасайтириб юборишди. Аслида 3-ўринни қўлга киритишимиз ҳам осон бўлмади. Жамоа олдига кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Шукрки, буни уддаладик.

— Мавсумда рақиблар дарвозасини 36 марта ишғол қилдингиз? Бу кўпми ёки кам?
— Менимча, чемпионат савиясидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ёмон натижа эмас. Балки бундан ҳам кўпроқ гол уришим мумкин эди. Энг асосийси жамоа ғалаба қозонса бўлгани. Кўпроқ жамоа учун ўйнашга ҳаракат қилдим.

— Умуман, қозоғистонликлар "БТА Футзал" сафидаги ўзбекистонлик ўйинчиларнинг ҳаракатларига қандай баҳо беришди?
— Жамоани кучайтирганимизни айтиб ўтишди. Кўп ўйинларда жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшдик. Жамоада Александр Петров ишлагани ҳам бизга ва жамоага ёрдам берди. Унинг маслаҳатлари билан ўйин услуби, стандарт вазиятлар борасида жамоага янгилик олиб кирилди. Ўзбекистонлик футболчилар жамоада ягона тўртлик бўлиб ўйнадик. Фақат Жавлон Аноров жароҳат олиб қолгани боис, жамоани эрта тарк этди. Чемпионат якунига келиб Олег Холмуҳаммедовнинг оёғи синиб қолди. Сўнгги 7-8та ўйинда у бизга ёрдам бера олмади. Ўйинимиз яхшиланганидан кейин "БТА Футзал"ни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларнинг сони ошиб борди. "Қайрат" бош мураббийи эса чемпионатда 3-ўринни таркибида бразилияликлар бўлган "СКА-Юг" жамоаси қўлга киритишини кутганини айтди. Бизга бошқа жамоалардан таклифлар бўлди. Ўйинимиз кўп мураббийларга ёққан бўлса керак. Қайси жамоада ўйнашимизни эса кейинроқ ҳал қиламиз.

— Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларининг ўткзилиши тизимини таққослаганда, сизга қайси бири кўпроқ ёқди.
— Қозоғистон чемпионати формати ёқди. Ҳар бир жамоа ўз уйида рақиб билан 2 марта ўйнайди. Бир ҳафтада 2та ўйин — бу жуда яхши. Ўйинлар кўп ва ўйинчиларнинг маҳорати ошиб боради. Фақат чемпионатнинг ягона ва энг асосий камчилиги — ҳар бир жамоанинг уй ўйинини ўтказадиган спорт заллари кўп ҳам талабларга жавоб беравермайди. Улар соф футзалча зал эмас. Ҳаттоки, Рудней шаҳрининг “Аят” жамоаси зали эса ўлчамлар бўйича стандартга тўғри келмайди, зал торроқ. Очиғини айтиш керак, Қозоғистонда ўзимизнинг “Ўзбекистон” спорт комплексидек чиройли ва қулай мажмуани кўрмадим.

— Ўзбекистон терма жамоаси март ойининг бошларида Қозоғистон терма жамоаси билан 2та ўртоқлик ўйинини ўтказди ва ҳар иккаласида ютқазди. Ҳақиқатан бу жамоадан кучсизмизми?
— Йўқ, асло кучсиз эмасмиз. Ёдингизда бўлса, Қозоғистонга қарши ўйиндан аввал мамлакатнинг кучли жамоаси — “Қайрат” билан ўйнаб, 6:7 ҳисобида ютқаздик. Ўйин яхши бўлди. Биз ҳаттоки бу ўйинда ютишимиз ҳам мумкин эдик. Кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнаганимиз, “Қайрат”га нисбатан кучсизроқ бўлган Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйинда бизни бўшаштирди. Руҳий жиҳатдан хотиржамликка берилдик. Натижада биринчи ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Иккинчи ўйинда тенгма-тенг ўйнадигу, аммо ўйин сўнгида гол ўтказиб юбордик. Ушбу ўйинларда ғалаба қозона олмаганимизга, Рустам Умаровнинг Қозоғистонга бормаганини ҳам сабаб сифатида айтишим мумкин. Асосий дарвозабонимиз бўлганида бизни кўп вазиятларда голдан қутқарган бўларди.

— Кутилмаганда, Қозоғистон чемпионати якунланганидан кейин яна “Ардус”га қайтдингиз...
— Ушбу йилнинг август ойида “Ардус” билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этамиз. Шунинг учун ҳам “БТА Футзал” билан 1 йиллик шартнома имзолагандик.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:58, 27.04.2013. Ўқилди: 4717 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик