Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • 1:1
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:0
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 5:2
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:0
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • 1:1
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Бухоро 3 7
4 Насаф 2 6
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Бунёдкор 3 4
9 Хоразм 3 4
10 Андижон 3 3
11 Динамо 2 3
12 Қўқон-1912 3 1
13 Сурхон 3 1
14 ОКМК 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тэмми Абрахам: «Милан» учун илк голимни «Интер» дарвозасига урсам эди...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан» сафига қўшилган янги ҳужумчи - англиялик Тэмми Абрахам «Сан Сиро»да фаолиятини қайта тиклашдан умидвор.

Қизиғи, «Рома»да тўпурарлик салоҳиятини кўрсатган футболчи «россонерлар» учун илк голини «Интер» дарвозасига йўлламоқчи. Ҳар ҳолда, Тэмми Milan TV эфиридаги суҳбат давомида буни дангал айтди.

- Тэмми, нима учун айнан «Милан» таклифини қабул қилдингиз?

- Гап Чемпионлар Лигасида энг кўп ғалаба қозонган Италия жамоаси ҳақида кетмоқда. Умуман, «Милан» тарихи турли даражадаги зафарларга тўла ва бундай жамоа либосини кийиш ҳар қандай футболчи учун орзу бўлса керак. Қолаверса, болалигимда ҳамиша ушбу афсонавий клубнинг тенгсиз афсоналари ўйинларини катта ҳавас билан томоша қилганман. Бунга қадар менга «Милан»га қарши бир нечта ўйинда иштирок этиш бахти насиб этди. Мана, энди шундай буюк жамоа сафини тўлдирганимдан бағоят хурсандман. Айтганча, «россонерлар» учун биринчи голни қандай тақдим этишни истайман? Дербида «Интер» дарвозасини ишғол қилмоқчиман. Шу ёрқин футболкада илк марта тўпга тегинаман ва гол ураман! Якунда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз. 

- Асосий кумирингиз ким?

- Болалигимда оиламиз билан «Арсенал» ўйинларини сира қолдирмасдан томоша қилардик. Хусусан, Тьерри Анри ҳаракатларини алоҳида кузатиб, унинг ўйинидан шунчаки, завқланардим, ўзгача илҳомланардим. Қисқаси, Анрининг майдонда бажарган ишларидан ҳайратланиб, ҳужумчи бўлишга аҳд қилганман. Ҳозиргача машғулотларда унинг баъзи финтларини такрорлашга уринаман. Шунингдек, ҳар ҳафта Роналдо, Дидье Дрогба каби қойилмақом ҳужумчилар ижросидаги ўйинларни томоша қилардим кучли ҳаяжон билан. Ҳаётда эса ота-онамга ҳақиқий кумир сифатида қарайман. Улар орзуларим сари режа бўйича олға интилишимни диққат билан кузатишади, зарур маслаҳатларини сира аяшмайди.

- Айтишларича, бўш вақт­ни асосан ўғлингиз ёнида ўтказар экансиз...

- Ҳа, мен учун ўғлимнинг ёнида бўлиш жуда муҳим. Унинг орзуларини тўла  қўллаб-қувватлайман ва охиригача ёрдамимни аямайман. Бинобарин, ота-онам вақтида мени оёққа туриб олишим учун мислсиз даражада жон куйдиришган, ҳар доим ёнимда парвона бўлишган. Энди улар кўрсатган ғамхўрликни ўғлимга қайтаришни хоҳлайман. Хуллас, ҳар доим унинг ёнида тураман. Умид қиламанки, ўғлим ҳам футболни танлайди, эҳтимол, худди мен каби ҳужумчи бўлар. Турмуш ўртоғим Лиа ҳақида ҳам соатлаб гапиришим мумкин. Дўстлик охир-оқибат севгига айланди. У ҳаётимнинг барча босқичларида бирга бўлди, катта суянч вазифасини ўтади. Лиа энди - ажойиб она. Ҳамхонамдан бир умр миннатдорман.

- Болалик чоғини ёдга олсангиз: тўп ортидан кўп югурармидингиз?

- О, акам Тимми билан ҳаттоки, уй ичида ҳам тўп тепардик. Қанчадан-қанча лампаларни синдириб, кўп муаммолар туғдирганимиз ҳам кечагидек ёдимда. Ота-онамиз ўшандаёқ улғайганимизда қайси йўлдан боришимизни тушунишган. Мана, футбол ҳамон ҳаётимизни тўлдиришда давом этмоқда. Ҳозир ҳатто синглим ҳам мендан кўпроқ ўйин томоша қилса керак. Умуман, ҳар доим ўз қобилиятимга тўлиқ ишонганман. Агар орқага қайтиш ва ёш Тэмми билан гаплашиш имконияти туғилганида, унга битта гап айтардим: «Баракалла!» Ҳамиша одамлар билан мулоқотга киришиш ва ҳазиллашишни хуш кўрардим. Наздимда инсон айнан шу зайлда қувноқ яшаши керак.

- «Милан»да яқин дўстингиз Фикайо Томори бор...

- Томори билан соатлаб гаплашсак ҳам асло зерикмаймиз. Ўта самимий йигит. Уни 6 ёшимдан буён биламан. Яъни бирга ўсиб-улғайдик, кўп нарсаларни бошдан кечирдик. Оилаларимиз ўртасида ҳам қалин дўстлик ришталари бор. Иккимиз аввалига АПЛда ўйнаб, кейин «А» серияга кўчиб ўтганимиз ва ҳозир битта клубда ўйнаётганимиз - бу ҳақиқатга айланган орзу.

- Эҳтиросли «Сан Сиро» ҳақида нима дея оласиз? 

- Майдонга туннелдан чиққанингизда, мусиқанинг гумбурлаши ва мухлислар ҳай­қириғини эшитасиз, шу аснода беихтиёр трибуналарга қарайсиз, кейин танангиз титраётганини сезасиз - таърифланмас туйғу. Қайтараман, болалигимда бу стадионда кўплаб ажойиб футболчилар ўйнашгани ва голлар уришганини кўрганман. Ўша вақт атмосфера ҳам ақлимни ўғирларди. Мана, энди ушбу ажойиб аренада клуб учун гол уриш вақти ўзимга ҳам келди.

- Охирги мавсум сиз учун омадсиз келди асосан жароҳат туфайли...

- Ҳозир тиззамдаги чандиққа қарасам, қандай оғир ҳолатни енгиб ўтганим ёдимга тушади. Ўйлайманки, ҳаётда ҳамма ҳам турли мушкулотлар ва синовларга дуч келади, хилма-хил вазиятларни бошдан кечиради. Баъзан эса инсон ўз ҳаётига ҳал қилувчи даражада таъсир кўрсатувчи қийинчиликлар билан тўқнаш келиши мумкин. Ўз тажрибамдан айтсам, жуда-жуда қийналганим рост. Агар аксини айтсам, ёлғон гапирган бўламан. Ҳаттоки оғриқдан тез-тез йиғлардим, лекин қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Шундай оғир паллада ўғлим катта куч бағишлади. Унга қараганимда, оғриқ ўз-ўзидан бироз чекинарди. Муҳими, уйда қолиш ва ўғлимга вақт ажратиш имкониятига эга бўлдим. Шунингдек, мухлислар ўйлаганларидан ҳам кучлироқ эканлигимни кўрсатиш учун майдонга қайтишим кераклигини теран тушундим.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 17.09.2024. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.