Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Григорий Колосовский: “Кўп куттирган ғалабамизга чиройли тарзда эришдик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Металлург” — “Пахтакор” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Албатта “Пахтакор”га қарши ўйинлар осон ўтмайди. Биринчи бўлим гол ўтказиб юбордик ва бу бизга қатор қийинчиликларни олиб келди. Иккинчи бўлимда фаолликни оширдик. Биласизми, биз бу ўйинга мураббийлар штаби, раҳбарият билан жуда пухта ҳозирлик кўргандик. Ишлаб чиққан режаларимиз иш берганидан хурсандмиз. Ўйинни назорат қилишга интилдик. Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди. Қийин ўйин, рақибдан келиб чиқсак, бу аввалдан маълум эди. Ғалаба бизга навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча иштиёқ тақдим этса, ажаб эмас.

— Бугунги ўйинга танланган услуб кейинги учрашувларда ҳам қўлланиладими?

— Иш берган услубларни албатта амалиётга жорий қиламиз. Биз ҳар бир рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб тактика танлаймиз. “Олимпик”ка қарши учрашувда сўнгги дақиқаларда ютқни қўлдан бой бергандик. Бугун эса биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлсакда, таслим бўлмадик. Иккинчи бўлимда фаолликни оширдик. 4 та қулай имкониятга эга бўлдик. Бугунги ўйиндан олган яна бир хулоса, ким асосий таркибга муносиб, ким захирада қолиши керак, буни ҳам аниқлаб олдик. Захирадан тушиб ҳам жамоага катта фойда келтирадиган футболчилар бўлади. Ҳаммасини тўғри танлаш лозим. Биз эса ихтиёримиздаги бор футболчилардан фойдаланамиз.

— Аввалги учрашувда ҳам жамоа сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бугун ҳам шундай бўлди. Келгусида бунинг олдини олиш учун қандай режаларингиз бор?

— Хатолар устида ишлаймиз. Иштиёқни янада ошириш учун ҳаракат қиламиз. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш бу – якуний натижанинг салбий кўринишига сабаб бўлади. Биз ҳар доим ғалабани ҳоҳлаймиз. Кетма-кет 4 та ўйинда биз ғалабага ҳақли ўйин намойиш этгандик.

— Иван Йосович сўнги ўйинларда кўринмаётганига изоҳ берсангиз?

— Йосович жароҳатидан даволаш амалиётини олиб бораяпти. Унинг бу йил майдонга қайтишига ишонч йўқ. Барчаси унинг қанчалик тез тикланишига боғлиқ.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:46, 21.09.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик