"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйинда футболчилардан бири жароҳат олганига шама қилди.
Аввалроқ, "канонирлар"нинг ҳийла-найранглари юзасидан Премьер-лига клубларидан шикоят тушгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
- Қанча футболчи жароҳатдан қийналмоқда?
- Мен ҳар доим сўз ва тахминлардан кўра фактларни афзал кўраман. Келинг, эртага ким ўйнашга тайёрлигини кўрайлик, кейин эса найранглар ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гаплашамиз.
- Демак, кимдир эртага ўйнашга тайёр эмасми?
- Афсуски, ҳа. Бир нечта ўйинчилар бор. Эртага ҳаммасини билиб оласиз.
- Якшанба куни жиддий жароҳатлар бўлмадими?
- Кутайлик. Бир ўйинчимиз текширувдан ўтмоқда.
25 сентябрь, чоршанба куни "Арсенал" Англия лига кубоги доирасида "Болтон"га қарши уй учрашувини ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).