Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 18 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1320 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Николас Гонсалес: «Мен жамоага ёрдам бериш учун «Ювентус»га ўтдим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Фиорентина»да анча салмоқли фаолият олиб борган аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Гонсалес жорий мавсумдан Туринга кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.

«Ювентус» сафида «А» Серияда ҳали ишлари юришмаётган бўлса-да, Европа Чемпионлар Лигасида дебют голини уришга улгурди («Ювентус» - ПСВ - 3:1). Яқинда унинг «кекса синьора» футболчиси бўлгани муносабати билан ўтказилган матбуот анжумани ташкил этилди.

- Илк голингиздан ке­йинги ҳис-туйғулар қандай?

- Мен бахтлиман. Мен бу либосда гол уришни орзу қилардим. Бундан ташқари, ўйинда ғалаба қозониш учун тўғри вақт бўлди. Мен жуда хурсандман.

- Тьяго Мотта сиздан нимани хоҳламоқда?

- Биз нима қилишни биламиз: эркин ўйнаш, масъулиятни ўз зиммамизга олиш. Бу тўғри натижага олиб келади ва шунинг учун биз ғалаба қозондик. Биз масъулиятни ўз зиммамизга олишни хоҳлаймиз. Мураббий ҳам биздан айнан шу нарсани сўрайди.

- Машғулотларда марказий ҳужумчи ролини ҳам синаб кўряпсизми?

- Иш ҳар куни амалга оширилади. Кимдир ўнг, кимдир чап томонда, яна кимдир марказда ўйнайди. Бизда ажойиб ўйинчилар бор. Биз ҳар куни қаттиқ ишлаяпмиз - бу жамоамизнинг ғоясидир.

- Майдоннинг қайси позициясида ўзингизни қулай ҳис қиласиз? Ва кумирингиз ким?

- У Ди Мария. Мен учун у майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам намунадир. У билан терма жамоада танишдим ва илк кунданоқ мен билан оддий, самимий йигит каби муомалада бўлди, гарчи ўзини такаббур тутиши мумкин эди. Позицияга келсак, мен шунчаки майдонга тушганимдан хурсандман. Агар керак бўлса, дарвозада ўйнашга ҳам тайёрман, ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Ди Мария билан «Ювентус»ни муҳокама қилдингизми?

- Ўша пайтда мен ҳеч ким билан гаплашмадим, бор эътибор Америка Кубогига қаратилганди. Таътилга чиққачгина трансфер ҳақида ўйлай бошладим. Эшитинг, агар сизга «Юве»дан қўнғироқ бўлса, ўйлаб ўтиришга ҳожати йўқ, дарҳол «ҳа» деб айтинг!

- Влаховични бу жамоада қандай ҳолатда кўрдингиз?

- Ҳа, уни яхши биламан, танийман ва у ҳақиқатдан ҳам кучайибди. Биринчи ўйиндаёқ бунга мутлақ амин бўлдим. Ҳа, у стартдаги уч ўйиндаги каби гол урмаяпти, лекин у ҳар доим ижобий ва жамоа учун ишлайди. У энг яхшисига лойиқ ажойиб йигит. Агар гол уришига кўмаклашсам, хурсанд бўламан. У ҳар доим мулоқотда жуда очиқ.

- Влахович мавсумда 30та гол уриши учун барча голларингизни беришга тайёрмисиз?

- Фикр аниқ: биз жамоа учун ишлаймиз. Гол уришим ёки ассистентлик қилишим муҳим эмас, балки жамоа учун энг яхшисини бажариш муҳимдир. Ижобий натижаларга эришиш учун шу йўлдан бориш керак. Ҳаммаси шу.

- Мавсумда гол уриш бў­йича ўз рекордингизни янгилашни истайсизми?

- Албатта, кўпроқ гол уришни хоҳлардим, лекин хотиржамман. Мен жамоага ёрдам бериш учун «Ювентус»га ўтдим. Мен позитив кайфиятдаман. Асосий таркибда ўйнайманми ёки йўқ, муҳим эмас, жамоадошларимга ёрдам берсам бас.

- Скудетто учун курашишга тайёрмисиз? Бу ўйинларнинг барчаси ҳақида нима дея олайсиз?

- Биз - «Ювентус», эртанги кун нима бўлиши ҳақида ўйлашга ҳаққимиз йўқ. Фақат энг яқин ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Кейинчалик диққатни жамлаш учун нима бўлиши ҳақида ўйлашни хоҳламайман. Тақвим ҳақида сўрамоқчи бўлсангиз, менимча, бизда ҳамма нарса ажойиб. Жамоада футбол ўйнашни истаган ўйинчилар бирлашган. Кўп сонли ўйинлар жамоа учун яхши. Мураббий яхши овқатланиш, дам олиш ва ухлашимизни сўрайди. Учта аниқ мақсад.

- Кўникиш даври қандай ўтмоқда?

- Мен бахтлиман, чунки яхши йигитлардан иборат ажойиб жамоага келдим. Улар менга биринчи кунданоқ ўзимни жамоанинг бир қисми каби ҳис қилишимга ёрдам беришди. Бунинг учун ҳаммаларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- «Юве» ва Тьяго Моттада сизни нима ҳайратда қолдирди?

- Клуб менда катта таассурот қолдирди. Мен «Юве» қандай ишлашини биламан, бу ҳақда Паредес, Ди Мария, Дибала ва Сауле билан гаплашдим. Улар менга жамоавий ташкилот ҳақида гапириб беришди. Биринчи кундан бошлаб ўзимни уйдагидек ҳис қилимга катта ёрдам берган Фабрис (Мотта штабидаги мураббий Маттео Фабрис)га ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тьяго Моттакега келсак, у ақл бовар қилмас даражада идеал. Бу менга ўйнаш учун зарур бўлган эркинликни бермоқда. У ажойиб инсон.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:54, 29.09.2024. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.