Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Франция футболида тарихий натижа: «Страсбур» 26 йиллик анъанани янгилади [0]

«Реал» «юлдузлар»ни бошқара оладиган мураббийни изламоқда — El Mundo [0]

“Бу мусобақада ғолиб бўлиш ҳар бир шахматчининг орзусидир” — Жавоҳир Синдоров Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида [0]

Zo'r TV телеканали 17-апрель куни «Интер» - «Кальяри» ўйинини жонли трансляция қилади [0]

Роберт Левандовски «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди [0]

Камавинга «Реал» мухлисларидан узр сўради [0]

Конференциялар лигаси. Ярим финал жуфтликлари аниқланди [0]

Европа лигаси. Чорак финал жавоб ўйинлари якунланди — ярим финал иштирокчилари маълум [0]

«УЕФА ўз қарорини айтди»: Пубиль «Барселона»нинг ҳакамлик бўйича эътирозларига жавоб қайтарди [0]

«Манчестер Юнайтед» Рашфорд трансфери бўйича «Барселона»га ультиматум қўйди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буюк футболчиларнинг адашлари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўпинча ҳовли футболида қайсидир футболчи номдор касбдоши шарафига лақаб олади.

У баъзан ёқимли, баъзан унчалик бўлмаслиги мумкин, лекин вақт ўтиши билан унутилади. Агарда лақаб олувчи касбдошининг фамилиядоши бўлмаса, бир умрга лақабдан фориғ бўла олмайди. қуйидаги ҳикоя лақаб туфайли мухлислар босимига дуч келган айрим футболчилар ҳақида.

Жорж Месси

Лионель Месси «Барселона»нинг буюк ўйинчиси мақомига кўтарилишидан аввал, футбол оламида кўпчиликка танилишга улгурмаган Жорж Месси исмли камерунлик ярим ҳимоячи пайдо бўлганди. У 1999-2016 йиллар оралиғида турли клубларда тўп сурган, миллий терма жамоага жалб этилмаган. Чунки Жорж «Ризеспор», «Локерен» каби ўртамиёна жамоаларда ўйнаган, 2009 йилда «Ольяненсе» билан Португалия олий лигасига чиққан, 2010 йилда эса «Интерклуб» сафида Ангола чемпиони бўлган.

Хоакин Месси

Бу йигит учун ҳаммаси олдинда. 10 йил муқаддам Лионель Мессининг қадрдон шаҳри бўлган Росариода паспортларда чалкашликлар юзага келмаслиги мақсадида ота-оналарга ўз фарзандларига Месси исмини бериш тақиқлаб қўйилганди. Чунки «Месси» - исм эмас, фамилия. Бироқ фамилиядошлар йўқ эмас. Улардан бири «Ньюэллс Олд Бойз» клубининг 22 ёшли тарбияланувчиси Хоакин. У ҳозир «Эстудиантес де Рио Куарто» жамоасида тўп сурмоқда.

Роналдо

Қаҳрамонимиз ўз фаолиятини Бразилиянинг қуйи лигаси Сан-Каэтанода бошлаб, қисқа муддат олий дивизиондаги «Байя» таркибида тўп сурган, кейин «Левски» орқали «Ростов» сафидан жой олганди. Мутасаддилар мухлислар ёқимтойига португалиялик буюк касбдошининг 7 рақамини беришди. Бразилиялик феномен ҳурматидан 9ни беришлари ҳам мумкин эди. Бироқ у нисбатан олис ўтмиш «кумири» - замонавий юлдузларга қиёслаш ўринлироқ.

Матеус Дасаев

Албатта, у дарвозабон - Дасаев Матеус Феррейра де Фрейтас. Посбоннинг отаси ўз фарзандини Ринат Дасаев ва Лотар Матеуслар номи билан улуғлашни маъқул кўрганди. Унинг рафиқаси болакайга Жон Энтони номини мўлжаллаб қўйганди. Бироқ бундан бехабар ота ўғлини ўзи танлаган ном билан расмийлаштириб бўлганди. Бразилиялик Дасаев 2018 йилдан бери ишсиз юрибди. Эҳтимол, у ўз фаолиятига нуқта қўйгандир...

1979 йилнинг 22 январида туғилган Гомеш Сан Томе ва Принсипи терма жамоаси таркибида ЖЧ-2006 турнирининг саралаш босқичи доирасида Ливияга қарши майдонга тушганди. Ўшанда унинг жамоаси ўз дарвозасидан 8та жавобсиз гол ўтказиб юборган. Ҳа, «Ростов»да тўп суриш ҳаммага насиб этавермайди.

Карим Недвед

Бу ростакам фамилия эмас - «Ал-Аҳли» ўсмирлар жамоасида Каримни шундай номлаш урфга айланиб кетдики, ўнг қанот хавбеки бу номни футболкасига ёздириб олди. Ҳозир Волид (Каримнинг асл фамилияси) Миср чемпионатининг бир неча карра ғолиби мақомида «Ал-Аҳли»даги фаолиятини давом эттирмоқда. Футболчининг ташқи кўринишини инобатга оладиган бўлсак, ҳозирда у Хвичани эслатади.

Муҳаммад Салоҳ

Мисрда Салоҳлар жуда кўп, уларнинг бири бодрингни кирсиллатиб ейиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Ҳа, бу ҳазил эмас, Кемерово вилоятида шунда мусобақа бўлиб ўтди. Лекин биз айни паллада «Брюгге»нинг ўринбосарлар жамоасида тўп сураётган 20 ёшли Муҳаммад хусусида тўхталишни лозим топдик.

Назарий жиҳатдан мисрлик афсонанинг номдоши АПЛда тўп суриши мумкин, ахир фаолияти энди бошланди. Қўшимчасига, кичик Муҳаммад бинойидек савияга эга бўлган ҳужумкор ўйинчи.

Пеле

Гвинея-Бисаулик янги Пеле таянч ярим ҳимоячиси. У «Монако»дан ижара асосида «Ноттингем Форест» клубига ўтиб, Чемпионшип доирасида 9 марта майдонга тушган. Бундан аввал футболчи «Милан» ва «Бенфика» клублари билан шартнома имзолаган бўлсада, бирорта учрашувда иштирок этмаган. Фақат Киевнинг «Арсенал» жамоаси таркибида битта беллашувда тўп сурган. 32 ёшли Пеле ҳозирча янги клубини топа олгани йўқ.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:04, 19.10.2024. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик