"Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека "Удинезе"га қарши учрашувда (1:0) жамоа юлдузи Рафаэль Леауни захирада қолдирди. Ўйиндан сўнг Фонсекага португалиялик футболчи ҳақидаги саволга берилди.
"Рафани кўрмаслик сизга ғалати туюлиши мумкин. Аммо бу норма бўлиши керак. Леауни захира ўриндиғида кўриш ғайриоддий, аммо мен учун жамоа муҳимроқ дейиш одатий ҳол.
"Милан" баъзи футболчиларга қараганда муҳимроқ. Мен Окафор ва Чуквезени майдонга туширишга қарор қилдим, балки эртага навбат Леауга келар. Келинг, муаммо яратмайлик, чунки муаммо йўқ. Леау кийиниш хонасида ҳурматли ва бахтли эди, бу мен учун энг муҳими. Биз кейинги ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз ва эҳтимол Леау қайтади. У яхши тайёргарлик кўриши керак, чунки бизга Рафа керак.
Мен муаммоларга кўз юммайман. Мен муаммоларга дуч келаман ва ҳамманинг кўзига қарайман. Кийиниш хонасида ўйлаганимни юзма-юз айтаман. Агар бизда муаммо бўлса, ўйинчиларнинг исм-шарифлари менга қизиқ эмас. Етакчиликнинг калити - муаммо юзага келганда бошқа томонга қарамасликдир. Мен шундай қиламан - тўғридан-тўғри, жамоа билан ёки хатога йўл қўйган футболчилар билан" - деди Фонеска.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).