Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диего Форлан: «Клублар мундиалидан кўп нарса кутяпман»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Уругвайлик собиқ ҳужумчи Диего Форлан ўзининг ёрқин фаолияти давомида 3та қитъанинг нақ 9та мамлакатида 10та клуб шарафини ҳимоя қилди - жаҳонгашта футболчи!

Шундай экан, у ФИФА таснифига кирувчи Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 ҳақида маълум тушунча бера олади. Айни пайт келаси йил АҚШда 32та клуб иштирокида бўладиган янги турнир таркиби деярли тўлиқ ҳолга келди - Лионель Месси етакчилигидаги «Интер Майами» MLS мунтазам чемпионатидаги муваффақияти ортидан мезбон мамлакат вакили сифатида 31-қатнашчига айланди. Қолган яна бир йўлланма эса КОНМЕБОЛ вакили, яъни Либертадорес кубоги соҳибига насиб этади.

2007-2011 йиллар оралиғида сермаҳсул ўйинлари билан «Атлетико» ҳаётида катта из қолдирган Уругвай миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан фаолияти давомида «Интер», «Индепендьенте», «МЮ», «Вильярреал», «Интернаcьонал», «Сересо Осака», «Пеньяроль», «Мумбай Сити» ва «Китчи» клубларида ҳам ўйнаган. Хуллас, Форлан Европадан Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025га йўлланма олган 12та жамоанинг 2таси - «Атлетико» ва «Интер»ни жуда яхши билади. Яқин ўтмишнинг моҳир голеадори янги турнирда Европа клубларини мағлуб этиш қийин бўлишини яхши тушунади. Шунинг баробарида унинг фикрича, бошқа иштирокчиларда сенсация қайд қилиш имконияти йўқ эмас:

- Бир қарашда, Европа клублари фаворит ҳисобланади, уларда маълум даражада устун томонлари бор. Дейлик, «кўҳна қитъа» миллий лигалари ва еврокубокларда рақобат даражаси баланд. Шуни назарда тутсак, Европа вакиллари энг юқори нотада ўтадиган ўйинларга тайёрлар. Умуман, Клублар ўртасидаги ЖЧда кучли лигалар жамоалари бироз устунликка эга. Айниқса, Европа миллий чемпионатлари вакиллари. Жумладан, еврофутбол иқтисодий томондан ҳам анча ривожланган ва клубларда энг яхши футболчиларни сотиб олиш имконияти мавжуд. Оддий айтганда, Европа клублари таркиб бўйича анча рақобатбардош. Лекин унутмаслик керакки, халқаро турнирларда иштиёқ-хоҳиш ҳам катта роль ўйнайди. Дейлик, гуруҳ босқичидан кейин бошланадиган «плей-офф» баҳсларида ҳар қандай натижа кутиш мумкин. Зеро, бунда барчаси 1та ўйин воситасида аниқланади. Биламизки, бундай «ҳаёт-мамот» қабилидаги ўйинларда жуфтлик тақдирини энг кичик элементар ҳолатлар ҳам ҳал қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, бўлажак турнирда бошқа қитъалар вакиллари сенсация тақдим этишлари мумкин. Терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати фикримга асосдир.

Клублар мундиали келаси йилнинг 15 июнь куни Майамидаги Hard Rock стадионида бошланади. Финал учрашуви эса 13 июль куни Нью-Йоркда жойлашган муҳташам MetLife аренасида бўлиши белгиланган. Қизиқ, Форлан жами 63та ўйинни ўз ичига оладиган янги турнир формати ҳақида қандай фикрда?

- Менимча, бизни жуда қизиқарли мусобақа кутмоқда. Биринчидан, турли қитъалар жамоалари 1 ой давомида мислсиз тажриба олиш имкониятига эга. Ишонинг, бу ҳар бир футболчи учун ажойиб мотивациядир. Бинобарин, клуб футболида бошқа қитъалар вакилларига қарши ўйнаш имконияти ҳар доим ҳам туғилавермайди. Ҳа, жамоалар ҳар йили мавсумолди турнеларида қандайдир ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштириши мумкин. Лекин назорат ва расмий ўйин ўртасида катта фарқ борлигини ҳам яхши билади. Хуллас, барчамизни ўта ҳаяжонли ўйин­лар кутаётгани аниқ.

Диего Форлан 2020 йили собиқ клубларидан бири «Пеньяроль» (у 2015-2016 йиллар айнан шу жамоада тўп сурган) бош мураббийи сифатида фаолият юритди. Уругвайнинг ушбу жамоаси ҳам Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025га чиқиш учун яхшигина имконият ҳосил қилганди. Бироқ «Пеньяроль» Либертадорес кубоги-2024 нимчорак финали биринчи ўйинида турнирнинг амалдаги ғолибига 0:5 ҳисобида ютқазиб, курашни давом эттириш эҳтимолини кескин пасайтирди. Форлан эса мазкур муваффақиятсизликдан бир неча кун олдин «Пеньярол»ни Клублар ўртасидаги ЖЧда кўришдан хурсанд бўлишини яширмаганди:

- Яна бир собиқ жамоам турнирга қўшилса, зўр иш бўларди. «Пеньяроль» бунинг учун Либертадорес кубогини ютиши керак. Агар ҳаммаси шундай ривожланса, икки ҳисса қувонишим турган гап.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:49, 13.11.2024. Ўқилди: 1471 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик