Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Светлана Осипова: "Мотивациям - бугун кечагидан яхшироқ бўлишим кераклиги"

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / таэквондо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Светлана Осипова ўзбек таэквондочи қизлар орасида биринчи бўлиб Олимп шоҳсупасига кўтарилган спортчи сифатида тарихда қолди. Светлана фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Спортчимиз бу натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда давом этмоқда.

- Роппа-роса 2 йил олдин давлатимиз байроғи қабул қилинган кун арафасида тарихий жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эдингиз. Қолаверса, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам делегациямизга тарихий медаллардан бирини келтирдигниз. Келинг, ўша пайтлардаги таассуротларингизни йодга олиб, улар билан улашсангиз.

- Ҳар икки мусобақадаги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Жамоамиз билан спортимиз тарихида аёллар таэквондосида жаҳон чемпионатиларида биринчи олтин ва Олимпиадалардаги илк медални қўлга киритишни уддаладик. Ушбу натижага эришишим учун ёрдам берган давлатимиз, ассоциациямиз, жамоам ва оиламга миннатдорлигимни билдираман. Токио-2020 Олимпиадасидан медаль ололмаганимдан кейин Мексикадаги жаҳон чемпионлиги менга катта туртки бўлди. Меҳнат билан барча нарсанинг имкони борлигини тушуниб етганман.

- Олимпиадада енгил жароҳат билан иштирок этганингиз ҳақида кўп айтгандингиз. Ҳозир саломатлигингиз қандай?

- Ҳа, ҳозир ҳаммаси яхши. Айни пайтда тикланяпман, шунингдек, машғулотлар ҳам тўхтаб қолмаган.

- Сизда барча мусобақаларнинг медали бор. Шундай бўлса ҳам Сизни қандай мотивация яна даянга чақиряпти?

- Ҳа, менда ҳамма турнирларнинг медали мавжуд. Бу ажойиб натижа ва унда кўпчиликнинг меҳнати бор. Мотивациям эса, бугун кечагидан яхшироқ бўлишим кераклиги. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Ўзим мисолимда барча нарсанинг имкони борлигини кўрсатишни истайман. Ҳар қандай вазият ва шароитда ҳам нимадир ўрганиш ва нимагадир эришиш керак. Мен қачондир ўзгаларга ўрнак бўла олаётганимни сезсам, шу менга мотивация беради.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 13:28, 17.11.2024. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.