Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.

Чунки бу ўрин «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Челси» каби одатий номдорлар орасига суқилиб олган «Ноттингем Форест» измида. Ҳа, аввалги мавсумда бир амаллаб элитадаги ўрнини сақлаб қолган жамоага тегишли. Энди у асосий даъвогарларни ортда қолдириб, ЕЧЛ ҳудудида бормоқда. «Ўрмончилар» учун бу 1998 йилдан шу пайтгача қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Келинг, мазкур ишончли стартга асос бўлган омиллар ва жамоани яқин келажакда нималар кутиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритайлик.

Стартдаги 11та ўйинда «ўрмончилар» 5та ғалаба, 4та дуранг ва 2та мағлубиятни қайд этишди. Жамоа 2015|16 йиллар мавсумида шоҳсупани забт этган афсонавий «Лестер» суръатида кетмоқда. Ўшанда «тулкилар» имконияти 5000дан 1 нисбатида баҳоланганди. Лекин «Ноттингем» ҳисобидаги «қуруқ» ўйинлар сони «Лестер»га нисбатан 3тага кўпроқ.

Шахс қудрати

Ҳа, Англияда кимдир «Ноттингем Форест»ни «Лестер»га қиёсламоқда, ҳатто Жейми Варди билан Крис Вуддаги ўхшаш жиҳатларни таққослайдиганлар ҳам йўқ эмас. Албатта, мавсум стартида устунлик Вуд томонида. У 11та ўйинда 8та гол урди.

Ёзда «ўрмончилар» Криснинг ўрнини боса оладиган ва унга ёрдам берадиган ҳужумчи топишга уриниб кўришди. Улар Эдди Нкетиага жуда яқин келишганди, бироқ у «Кристал Пэлас»ни афзал кўрди. «Фейеноорд»даги Сантьяго Хименес эса Роттердамдан кетишни истамади. Қисқаси, жамоа мавсумни муаммолар билан бошлагандек эди. Лекин 32 ёшли янги зеландиялик Вуд ўзининг сермаҳсуллиги билан муаммони бартараф этди. 15та голнинг 8таси унинг ҳисобида, ёлғиз ўзи бутун жамоадан ўзиб кетди. Умуман, «Ньюкасл»дан «Форест»га ўтгач, АПЛнинг 30та ўйинида 22та гол урди. Топларга хос суръат.

Пенальтиларни ҳисобга олмаганда, ўтган йил декабридан бери фақат Эрлинг Холанд Крисдан сермаҳсулроқ. Мазкур сананинг зикр этилгани бежиз эмас - айнан шу паллада «ўрмончилар» Нуну Эшпириту Санту тасарруфига ўтишган, португалиялик мураббий Вуднинг салоҳиятини юзага чиқарганди.

Бироқ мутасаддилар аввало ишончли ҳимоя чизиғини шакллантириш кераклигини таъкидлашарди. «Фиорентина»дан келган Никола Миленкович бу муаммони узил-кесил ҳал қилди. У Мурильо билан жуфтликда мустаҳкам қўрғонни шакллантирди. Ўтган мавсумда жамоа ўтказиб юборилган 68та голдан 23тасини айнан стандарт вазиятлардан қабул қилиб олганди. Яъни, элитани тарк этган «Лутон» ва «Шеффилд»га нисбатан, 4та кўпроқ тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққанди. Жорий мавсумда ҳозирча, иккита тўп ўтказиб юборди. Бу борада фақат «Ливерпуль» олдинда.

Хуллас, ҳужум ва ҳимоя чизиғига олиб келинган икки забардаст ўғлоннинг самарали ҳаракатлари эвазига «Ноттингем Форест» тубдан ўзгарди.

Саросима ўрнига  хотиржамлик

«Ўрмончилар»нинг АПЛга қайтишганидан мамнун бўлган раҳбарият 2022 йил ёзида нақ 22 нафар янги футболчиларни харид қилдилар. Бироқ рекорд мақомидаги фақат таажжуб, тушунмовчиликларга сабаб бўлди.

Ўйламай қилинган ишдан тўғри хулоса чиқарган жамоа жорий мавсумга тайёргарликни намунали ўтказди. Биринчидан, бош мураббийга мавсумолди тайёргарлик йиғинини талаб даражасида ўтказиш имконияти яратилди. Иккинчидан, ёзда таркибга атиги 6 нафар янги ўйинчи таклиф этилди. Ҳар қандай масалага шошмасдан, чуқур фикр-мулоҳазалар билан ечим топилди. Миленкович ва Эллиот Андерсон қисқа вақт ичида таркибга мослашиб, ўйин савиясини сезиларли даражада оширишди.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, жамоа майдон ташқарисида ҳам турли гап-сўзлар ва ҳиссиётларга сабабчи бўлди. Мисол учун, баҳорда МФП қоидасига риоя қилмагани учун очколардан маҳрум этилди, ҳакамлар устидан шикоятлар йўллаб турди. Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали ҳакамни асоссиз танқид қилгани учун 750 минг фунт жарима тўлади. Клуб ссоҳиби Эвангелос Маринакис эса 5та ўйинга дисквалификация қилинди.

Жамоа бош мураббийи ҳам совға эмас. Август ойида у ҳакам ҳақида номақбул фикр билдириб, эвазига 40 минг фунт жарима ва дисквалификация билан жазоланди. Кейинчалик Нуну яна 3та ўйиндан маҳрум этилди. Аслида, унинг Англияга қайтгани ҳам кўпчиликда норозилик уйғотганди. Тўғри, мураббий Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод» билан чемпион бўлди. Бироқ АПЛдаги фанатлар унинг «Тоттенхэм»даги омадсизлигини унутишмаган. Шунингдек, «Вулверхэмптон»даги регрессни ҳам. Лекин ҳозирча, мураббий раҳбарият ишончини оқламоқда.

Формани сақлаш

Хўш, «Ноттингем Форест» ҳеч бўлмаганда, «Лестер» сенсациясига яқинлаша оладими? Бу эҳтимолдан узоқ. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Аввало, уларнинг бири жамоанинг устунлиги билан боғлиқ. Жамоа фақат Вуднинг сермаҳсуллигига боғланиб қолган. У эса навқирон йигит эмас. Бундан ташқари, узун мавсум давомида ўртамиёна жамоани юқори поғонада олиб юришни ёлғиз ўйинчи уддалай олмайди. Миленкович хусусида ҳам шундай фикрдамиз. Агар уларнинг ўйинида пасайиш юз берса ёки жароҳат олса, ҳаммаси барбод бўлиши мумкин.

Кейинги сабаб янада аниқроқ туюлади. Бу ўйинлар тақвими. Мавсумдаги дастлабки 7 учрашувни «ўрмончилар» АПЛнинг заиф жамоалари билан ўтказишди. Охирги 3та ғалаба «Кристал Пэлас», «Лестер» ва «Вест Хэм»га қарши беллашувларда қўлга киритилди. Бироқ бошқа томондан, жамоа «Ливерпул»ни сафарда маҳв этди, «Брайтон» ва «Челси» билан очколарни бўлишиб олди. Opta мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, «Ноттингем Форест» ўзининг кутилаётган очколаридан 2,23 баллга олдинда бормоқда. Яъни, жамоа ҳозир 5-ўринда бўлиши керак эди.

Жамоа учун асосий синов энг яқин ой ичида бўлади. Нав­батдаги 5та беллашувда «ўрмончилар» «Ньюкасл» (1:3, ютқазишди) ва «Ипсвич» билан ўз майдонларида, сафарда эса «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «МЮ» билан куч синашадилар. Шундан кейин турнир жадвалидаги позицияларда жиддий ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли жуда юқори. Ёки биз бўлажак сенсация хусусида фикр-мулоҳаза юритамиз. Нима деб, ўйлайсиз, «ёлғиз от»нинг донғи чиқармикин?

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:35, 25.11.2024. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.