Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Унаи Эмери «Ливерпуль» футболчисини ўз жамоасида кўрмоқчи [0]

World Boxing кубоги. Бугун 3 нафар спортчимиз ярим финал жангини ўтказади [0]

Хулиан Альвареснинг агенти футболчи Барселонада уй қидираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди [0]

УЕФАдаги 24 йил: Қозоғистон футболи Европага ўтиб ютдими ёки ютқазди? [0]

«Манчестер Юнайтед» мураббийлик лавозими учун Саутгейт ва яна тўрт номзод кўрилмоқда — TEAMtalk [0]

Милитао ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин — жароҳат кутилгандан жиддийроқ чиқди [0]

«Бундай вазиятда шунчаки уялган бўлардим» — Италия Эроннинг ўрнига ЖЧ-2026 га бориш таклифини кескин рад этди [0]

ОАВ: ФИФА лигаларга бир мавсумда битта ўйинни бошқа мамлакат ҳудудида ўтказишга рухсат беради [0]

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди [0]

“Дипломатик можаро чиқиши мумкин”. Бразилия президенти ва Португалия бош вазири ЖЧ-2026 ҳақида суҳбатлашди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 57
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Атлетик Бильбао 33 44
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавритания чемпионати етакчиси - Судан клуби!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ал-Ҳилол» (Неймар тўп сурадиган жамоа билан адаштириб қўйманг) ва «Ал-Миррих» клублар жори мавсумни Мавритания чемпионатида ўтказишмоқда.

«Ал-Ҳилол» - турнир пешқадами. Бироқ нима учун бу икки жамоа Судандан 5000 чақирим узоқликдаги мамлакат лигасида тўп суришга мажбур бўлди?

Суданда нималар юз бермоқда?

2023 йилдан бери 40 миллионли аҳолига эга бу ўлкада ХХI асрдаги энг шафқатсиз можаросига айланган фуқаролар уруши авжига чиқмоқда. Ҳаммаси 2019 йилда, Тезкор назорат кучлари (ТНК - 2000-йиллардаарабларга қарши исёнчиларни назорат қилган ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ташкилот) мунтазам армияга бирлашган ҳолда президент Омар ал Баширга қарши бош кўтаришидан бошланганди. Президентнинг 26 йиллик ҳукмронлиги ҳарбий тўнтариш билан ниҳоясига етган.

Гарчи Судан муваққат ҳукумат ихтиёрига ўтган бўлсада, ТНК билан мунтазам армия мутасаддилари 4 йилдан бери қайси соҳалар ҳарбийлар назорати остида бўлиши, қайсилари фуқаролик бошқаруви тасарруфида бўлиши хусусида бир тўхтамга кела олмадилар. Бир йилдан кўпроқ вақтдан бери уруш тўхтовсиз давом этмоқда. Унда ҳалок бўлганлар сони 12000га етди, қарийб 2 млн. киши бошқа давлатларга, яна 8 млн. киши мамлакатнинг хавфсиз ҳудудларига кўчиб кетишди. БМТ Суданда кенг қамровли инқирозни қайд этди: мамлакатдаги шифохоналар фаолияти деярли тўхтаб қолган, шафқатсиз уруш домига тушиб қолган Дарфур шаҳрининг четга чиқишга улгурмаган аҳолиси очарчилик азобини тортмоқда. Бундан ташқари, ТНК томонидан 2000-йилларда ал Башир тузумига қарши қуролли қаршилик кўрсатган маҳаллий халқларни оммавий қирғин қилингани қайд этилди.

Сулҳ тузиш ҳақидаги сўнгги музокаралар шу йилнинг августида Женева шаҳрида ўтказилди. Бироқ можарога алоқадор томонларнинг бирортаси унга ўз вакилларини жўнатгани йўқ.

Нима учун айнан Мавритания Судан клубларини ўз чемпионатига қабул қилди?

Даставвал «Ал-Ҳилол» Танзания (Судандан 2000 чақирим узоқликда) чемпионатида ўйнашни мўлжаллаганди. Лекин бу режа амалга ошмади. Эҳтимол, маҳаллий лига хорижий клуб ўйинларини расмий учрашув сифатида қабул қилишни истамаган бўлиши мумкин. Суданликлар бу борада Уганда ва Ливияга ҳам мурожаат қилган эдилар.

Мавритания лигаси эса умумий жадвал юритишга розилик билдирди, лекин битта шарт билан: мусобақада дастлабки икки ўринни эгаллаган маҳаллий клублар энг яхши жамоа мақомида тан олиниб, афрокубок мусобақаларида иштирок этадилар. Суданнинг икки жамоасидан энг яхши натижага эришгани эса АЧЛ йўлланмасига эга бўлади. Дарвоқе, қитъанинг нуфузли клуб турнири доирасида «Ал-Ҳилол» уруш йилларида Марокаш, Танзания ва Ливияда, «Ал-Миррих» Угандада майдонга тушганди.

Миллий чемпионатнинг ғайриоддий форматини АФФ узоқ ўйлаб ўтирмасдан маъқуллади. Мавритания барча харажатларни ўз зиммасига олди: «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Миррих»нинг мамлакатда истиқомат қилиши, ҳаракатланиши ва йиғинларни ташкил этиши маҳаллий бюджет ҳисобидан бўлади. Шунингдек, суданлик ўйинчилар Мавритания клублари учун легионерлар, деб ҳисобланмайдилар.

Норозилар кўпчилик - ҳар икки мамлакатда ҳам

Судандаги мухлислар ва айрим футболчилар етакчи клубларнинг Мавритания чемпионатида иштирок этишига қарши чиқдилар - у ерда футболнинг савияси ўта паст даражада. Бошқа томондан олганда, маҳаллий мухлислар ҳам қочоқ клубларни мамнуният билан кутиб олишмади: уларнинг фикрича, яқинда ривожланиш йўлига ўтган чемпионатнинг (масалан, шу мавсумда VAR пайдо бўлди) заифлигини таъкидлайди.

Мазкур гап-сўзлардан кейин «Ал-Миррих» фанатлари узр-маъзурларини баён этдилар: «Судан клубларининг айрим учрашувлардаги устунлиги футболчиларимизнинг индивидуал ва жамоавий тажрибаси ҳамда маҳорати билан боғлиқ. Бу эса мавританиялик ўйинчилар ёки жамоаларнинг савиялари пастлигини англатмайди».

Ортда қолган 7 турдан кейин «Ал-Ҳилол» 17 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда, тўплар нисбати - 15:2. «Ал-Миррих» эса 4 ўйинда 7 очко ва айнан «Ал-Ҳилол»дан мағлубиятни қабул қилган ҳолда 11-поғонани банд этган. Шу тариқа Мавритания клублари суданлик касбдошлари билан 11та учрашувда 3 марта дурангга имзо чекдилар.

Судандаги бошқа  клублар қандай ҳаёт кечиришмоқда?

Ҳеч қандай. «Ал-Миррих» мураббийи Суданнинг фақат 2та клуби молиявий жиҳатдан барқарор эканлигини эътироф этди. Қолган жамоалар тарқалиб кетишди. Футболчиларнинг кўпчилиги ўзга мамлакатларга йўл олишди - футболсиз пул ишлаш мақсадида. Лекин айрим ўйинчилар суданликларни легионер деб ҳисобламайдиган Ливия клубларига ўтиб кетдилар.

Нима учун Судан клублари Жанубий Судан чемпионатига  ўтмадилар?

Суданнинг қўшниси - жаҳоннинг энг навқирон мамлакати - 2011 йилда мустақилликка эришган. Жанубий Судан сўнгги 13 йилнинг 7 йилини 2020 йилда ниҳоясига етган фуқаролар уруши билан ўтказган, аста-секин барқарорликка эришмоқда. Лекин айни паллада фаровонликдан анча йироқда: оммавий очарчилик даврини бошдан кечирди, дастлабки сайловлар эса мунтазам равишда ортга сурилмоқда. Бу икки қўшни мамлакатнинг ўзаро ўта кескин муносабатдалар, бир-бирларининг ҳудудларидаги исёнчи гуруҳларни қўллаб-қувватлайдилар, шунингдек, нефть конлари хусусида тортишадилар. Лекин айнан Судан биринчи бўлиб Жанубий Суданнинг мус­тақиллигини тан олди.

Айтганча, Жанубий Судан ҳам ўз чемпионатига эга. Унда 24та жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда чемпионатда иштирок этади. Бироқ Судан грандлари қўшни мамлакатда тўп суриш учун ариза беришмади - балки улар хавфсизлик учун шундай қилишгандир. 1-2 марта улар АЧЛ учрашувларини Жанубий Суданда ўтказишди, лекин доимий иштирокка журъат этишмади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:06, 28.11.2024. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Атлетико Александр Серлот 12
8 Барселона Роберт Левандовски 12
9 Алавес Лукас Бойе 12
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик