Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Лушчан: «Ўйин менга ёқди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Навбаҳор» – «Андижон» (3:3) ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Сергей Иванович, бугунги учрашув ҳақида нима дея оласиз?

— Ўзингиз кўрдингиз, ўйин бошидан охиригача қизғин курашлар остида кечди. Дарвозаларга жами олтита тўп киритилди. Афтидан, охирги учрашувга келиб қандайдир масала ҳал қилинар экан, ўйин доим мана шундай руҳда ўтади. Ҳозир нимадир дейиш қийин. Бунинг учун бироз вақт керак бўлади. Шундан кейин фикрни бир жойга жамлаб баҳо бериш мумкин. Бевосита бугунги беллашувга келсак, менга ёқди. Учинчи ўрин – бу учинчи ўриндир.

— Бугунги ўйин ва 3-ўрин учун раҳмат. Клубни иккинчи даврада бошқаришга киришдингиз. Натижалардан кўнглингиз тўлдими? Келгуси мавсум учун асосий режангиз билан ҳам ўртоқлашсангиз.

— Ҳозиргина биргаликда амалга оширган ишлар учун йигитларга миннатдорлик билдириб чиқдим. Биласизми, мавсум ярмидан ўз қарашларингиз ва режаларингизни йигитларга сингдириш жуда қийин бўлади. Клубда иш бошлаган дастлабки икки ҳафта ҳаддан ташқари оғир бўлган. Босим ўта юқори эди. Йигитларга раҳмат. Улар бунга дош бера олдилар. Бизда айниқса юзага келган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида катта муаммо бор эди. Ваҳоланки, баҳс давомида бундай ҳолатларни бошқаларга нисбатан икки-уч баробар кўпроқ юзага келтира олардик. Кўнгил тўлиш масаласига келсак, ҳа, мана шундай футболчилар билан бирга ишлаганимдан кўнглим тўлди. Йигитларга ниманидир ўргатиш ёки ўқитиш шарт бўлмади. Шунчаки, тўғри йўналиш кўрсатиб қўйиш етарли бўлди, холос. Кейин нима бўлади? Буни билмайман. Ҳолбуки, биз ўз қарашларимиз ва шартларимизни билдириб бўлдик. Менимча, жамоада юқори маҳоратли ўйинчилар кам қолса керак. Олдинга катта вазифалар учун курашадиган жамоани асосан ёшлардан тузиш мажбуриятини қўяр экан, бундай маҳалда аввало мураббийлар штабини уч карра яхшироқ кучайтириш даркор бўлади. Агар раҳбарият 31 декабрга қадар биз илгари сурган шартларни бажара олса, у ҳолда клубда қолиб ишни давом эттирамиз. Чунки шартномамиз ярим йилга тузилган. Агар раҳбарият бунга кўнса қоламиз, акс ҳолда...

— Селекция ишлари қандай кетяпти? Қайси футболчиларнинг шартномалари тугади? Клубда кимлар қолади?

— Селекция масаласида бизда бош ва ҳамда спорт директорлари ишлашяпти. Мен уларнинг ишига аралашмайман. Ўзим ва ёрдамчиларимнинг клубдаги келажаги нима бўлишини билмай туриб бу саволингизга жавоб беришим даргумон. Асосийси, бу йўналишда иш олиб борилмоқда. Мен аввал бошидан таркибни ёшартириш ва бунинг учун асосан Наманганнинг ўзидан ўйинчилар чақириш кераклигини айтганман. Бундай футболчилар водийнинг турли клубларида тўп суряпти. Асосан клуб тарбияланувчиларини чақириш керак. Бу вазифани эса спорт директори бажаради. Билишимча, музокаралар давом этяпти. Тахминан қайси ўйинчиларни жалб этишмоқчи эканлигини биламан. Шартномалари тугаган футболчиларнинг бари эса клубдан кетади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:18, 30.11.2024. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик