"Атлетико Мадрид" дарвозабони Ян Облак Испания чемпионати турнир жадвалидаги учинчи ўрин ҳақида фикр билдирди.
"Бир ой олдин биз ҳамма нарсадан йироқ эдик, ҳозир эса ҳамма нарсага яқинмиз, бироқ бир ойдан кейин ҳамма нарса орқага қайтиши мумкин. Шунинг учун ҳам узоқни ўйламасдан, ўрнига кундалик ишларга эътибор қаратган маъқул: қаттиқ меҳнат қилиш, яхши машқ қилиш ва қолган ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш", — деди Облак Atletico Universe билан суҳбатда.
Испания чемпионатининг 15-туридан сўнг “Барселона” биринчи (37 очко), “Реал” иккинчи (33 очко), “Атлетико” учинчи (32 очко)да жойлашган. 16-турнинг навбатдаги ўйини "Атлетико" 9 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да "Севилья"га қарши ўйнайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).