"Интер Майами"нинг янги бош мураббийи Хавьер Маскерано ҳужумчи Лионель Месси билан гаплашиб олганини тан олди.
"Мен Лео билан унинг фикрини билиш учун гаплашдим. У билан яқин муносабатда бўлганимдан бахтиёрман. Бу менга самимий бўлиш ва у билан батафсил гаплашишимга ва у ўз фикрини мен билан ҳалол бўлишига имкон беради. У одатда ортиқча аралашмайдиган одам. Биз Лео қанчалик муҳимлигини, унинг барча жамоалари учун қанчалик муҳимлигини биламиз. Мен бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман ва машғулотларни бошлашни интизорлик билан кутяпман" - деди Маскерано ESPN билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Херардо Мартино МЛС плей-офф босқичига муддатидан олдин кетганидан сўнг, "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).