Япониялик Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чақириғига жавоб берди
Монте-Карлода ўтказилган жангдан сўнг Муроджон Аҳмадалиев яна бир бор япониялик боксчи Иноуэга мурожаат қилди.
Бундан аввал ҳам ўзбекистонлик боксчи бир неча бор Иноуэни жангга чақирган эди. Боксчи биринчи бор ушбу мурожаатларга жавоб қайтарди.
“Нима учун мен Тапалесга ютқазган одамдан қочишим керак? Бунга умуман ҳожат йўқ. Агар жанг қилишни истасанг, ғалабангни “қийматини” ушлаб тур ва кут! Мен ҳозир бор эътиборимни Гудман билан жангга қаратганман”, — деди Иноуэ.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев кеча Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратиб, вақтинчалик WBA чемпионига айланди.
31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA, WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. Япониялик боксчи 24 декабрь куни Токио шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида австралиялик даъвогар Сем Гудмандан IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилишга уриниб кўради.
Аввалроқ Аҳмадалиев IBF'га япониялик спортчи устидан шикоят қилишини маълум қилганди.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:41, 16.12.2024. Ўқилди: 1566 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар