Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маттео Габбия: "Милан" либосини кийиш - мислсиз шараф"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

SportMediaset нашри «А» серия ўйинлари кичик танаффусдан кейин қайта қўзғалиши арафасида «Милан» ҳимоячиси Маттео Габбияни мини-интервьюга кўндирди.

Суҳбат давомида эса 25 ёшли футболчининг клубдаги келажаги ва «россонерлар» ижросидаги айни ўйинлар ҳақида сўз борди. Маттео шунинг баробарида жамоа етакчиси Рафаэль Леаунинг ролига алоҳида тўхталди.

- Бугунги «Милан» ҳимоя чизиғида рақобат анча баланд. Сизда асосий таркибдан тушиб қолиш ҳавотири йўқми?

- Дарҳақиқат, рақобат даражаси анча ошди ва озгина бўшашсангиз, таркибдаги ўрнингизни йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Айниқса, марказий ҳимоячилар ўртасида ўзига хос рақобат бор. Муҳими, бу ҳолат футболчиларга ўз ҳолатини тўғри назорат қилиб боришда ёрдам бермоқда. Бизда дўстона муҳит шаклланганини ҳам айтишим жоиз. Йигитлар менга ҳурмат билан қарашади, ўз навбатида, уларни имкон қадар қўллаб-қувватлашга тайёрман. Албатта, мудом майдонга тушишни хоҳлайман. Шундай экан, имконият берилса, жамоага наф келтириш учун бор маҳоратимни ишга соламан. Ишончим комил, жорий мавсум ҳамжиҳатликда юқори натижаларга эришамиз.

- «Милан» бу мавсум айниқса, топ-клубларга қарши катта иштиёқ билан ўйнамоқда. Ҳозиргача бундай учрашувларда қайд этилган баъзи натижалар эса тасодифдек кўринмоқда... 

- Йўқ, ҳеч нарса тасодифан содир бўлмайди, айниқса, спортда. «Милан» - иқтидорли йигитлардан ташкил топган кучли жамоа. Энди нафақат етакчилар, балки ҳар қандай рақиб билан ўйинда концентрацияни максимал даражага олиб чиқишимиз керак. Баъзи-баъзида кузатилаётган оддий хатолар жамоамизнинг асл савиясига мос эмас. Ҳамма жамоа олдида катта мақсад борлигини қалбан ҳис қилиши муҳим. Оддий айтганда, майдондан қандайдир афсус-надомат билан чиқмаслик учун учрашувларга 100 фоиз эътибор қаратиш шарт.

 - Айни ҳолатда «Милан» скудетто учун курашда пешқадамлар гуруҳидан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Жамоанинг ҳали чемпионлик пойгасига қўшилишига нечоғли ишоняпсиз?

- Тўғри, «А» сериядаги натижаларимиздан мамнун эмасмиз. Муҳими, барчасини тўғрилаш имконияти йўқ эмас. Албатта, мавсумни энг юқори нотада тугатишни истасак, бўлажак ўйинларда янада жиддийлашишимиз, ташаббусни қўлга олишимиз, барчасига куч ва содиқлик билан ёндашишимиз талаб этилади. Жамоада тажрибали футболчилар етарли, демак, энг юқори маррани кўзлашимиз керак. Охир-оқибат, ҳаммаси аввало, ўзимизга боғлиқ, барибир. Бугунги вазифа - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш.

- Жамоа етакчиси Рафаэль Леау ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Тушунарлики, ҳар бир футболчида кўтарилиш баробарида пасайиш даври ҳам бўлади. Хайриятки, Рафада мураккаб ҳолатларга нисбатан ижобий дақиқалари анча кўп. Шахсан мен унинг майдондаги хатти-ҳаракатларидан хурсандман. Леау ҳамиша табассум улашади, яхши ишлайди, ҳаттоки, ҳимояда ҳам етарлича куч сарфлайди. Бордию, ўйинига нисбатан танқидлар янграса, уни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Рафа - ҳақиқий чемпион!

- Умуман, «Милан»да ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Амалдаги шартномангиз муддатини узайтириш ниятингиз борми? 

- Агентим орқали клуб билан алоқадамиз, музокара кетяпти. Раҳбарият бу либосда ўйнаш мен учун катта шараф эканлигини  яхши билади. Ҳамма шартномани узайтириш масаласида шошишимга ҳожат йўқлигини тушуниб турибди. Шунинг учун хотиржамман. Шубҳасиз, агар ҳамкорликни давом эттирсак, бундан бахтиёрликни туяман. Бинобарин, «Ми­лан»да ўйнаш - амалга ошган орзуларимдан бири. Қисқаси, ҳозир келажак ҳақида ўйламаяпман. Яхшиси, «Милан»даги ҳар бир кундан борича завқланишим керак...       

ХУРШИД тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:46, 18.12.2024. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик